Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/3823 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБ 1-сон жазони ижро этиш колонияси Ответчик / Подсудимый Ғиждувон равнақ қурилиш таъмир
Source ID 4ca25772-2f7c-47ad-a8c2-12fc4488b798 Claim ID PDF Hash 9314caf8387f14bc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
тисодий процессуал кодекси 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3823-сонли иш Ғиждувон тумани АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2025 йил 13 ноябрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар “Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБ 1-сон жазони ижро этиш колонияси”нинг жавобгар “Ғиждувон равнақ қурилиш таъмир” масъулияти чекланган жамиятидан 6 200 000 сўм асосий қарз, 3 100 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ: “Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБ 1-сон жазони ижро этиш колонияси” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Ғиждувон равнақ қурилиш таъмир” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 6 200 000 сўм асосий қарз, 3 100 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили ариза тақдим этиб, даъводан воз кечганлигини ва иш юритишни тугатишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида даъвогар ва жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни даъвогар ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 19 ноябрда 41-сонли шартнома тузилиб шартномага асосан жами тегишли ҳисобварақ фактуралар билан 39 825 000 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгарнинг даъвогар олдида 6 200 000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Бироқ, даъвогар судга 2025 йил 13 ноябрдаги ариза билан мурожаат қилиб, даъводан воз кечишини ва иш юритишни тугатишни маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 19.12.2020 йилдаги 36сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 18-бандида даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи ва саккинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, мазкур ҳолатда суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъво ариза бўйича иш юритишни тугатишни, иш бўйича давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига хилоф эмас хамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд, мазкур даъводан воз кечишни қабул қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 110, 195-моддаларга асосланиб, суд, ажрим қилди : Даъвогарнинг даъводан воз кечганлиги қабул қилинсин. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 4-2003-2502/3823-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати даъвогар “Бухоро вилоят ИИБ ЖИЭБ 1-сон жазони ижро этиш колонияси” зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Судья О.Жамилов