Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2502/7290 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Hududi l ktr t rm ql ri Ответчик / Подсудимый QASHQADARYO SUV TA` INOTI
Source ID a89c253a-bf8e-4123-98fd-cb4b2da144a9 Claim ID PDF Hash c3ef13cc7d4a8acd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 45-моддаси ИПКнинг 45 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7290-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холманов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туман адлия бўлимининг даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “QASHQADARYO SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти Шаҳрисабз туман филиали ва қўшимча жавобгар “QASHQADARYO SUV TA` INOTI” акциядорлик жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Шаҳрисабз туман адлия бўлими бошлиғи Р.Муҳаммадиев, даъвогар вакили И.Астанов (23.09.2025 йилдаги 06/02-2030сонли ишончномага асосан)лар (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Шаҳрисабз туман адлия бўлими (бундан буён матнда Адлия деб юритилади) даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “QASHQADARYO SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти Шаҳрисабз туман филиали (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “QASHQADARYO SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти ҳисобидан (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан 116 653 719 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси жалб қилинган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган адлия бўлими вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик жавобгар томонидан тўланмаганлигини ҳамда улар ўртасида солиштирма-далолатнома расмийлаштирилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги тегишли тарзда жавобгар хабардор қилинган бўлсада, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шунингдек, суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақидаги тегишли тарзда “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси бугунги суд мажлисида иштирок этмади, бироқ суд мажлиси бошлангунга қадар хулоса тақдим этган. 2 “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси Б.Узоқов ўз хулосасида 116 653 719 сўм электр энергиясидан қарздорлик “электрон дастурга” тўғри киритилгани ва ушбу қарздорлик тўғри ҳисобланганлиги ҳақида хулоса берган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда суд, ишни жавобгар вакили ва “Ўзэнергоинспекцияси” Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд иш бўйича тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 4 январда “Юридик шахслар учун электр энергия таъминоти тўғрисида”ги шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан электр тармоқлари корхонаси туташтирилган тармоқ орқали истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган электр энергияси хаққини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини тўлиқ бажарган ва жавобгарга электр энергиясини ўз вақтида етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли даъвогар олдида 116 653 719 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган. Ушбу ҳолат 2025 йил 1 июлдаги 072510245280964-сонли тарафлар томонидан имзоланган ҳисоб-фактура билан ҳам ўз тасдиғини топган. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида талабнома юборилган бўлиб, ушбу талабнома жавобгар томонидан ижросиз ва эътиборсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Адлия даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддаларига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва 3 ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига мувофиқ, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган ва ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланган энергия миқдори учун тўланади. Ўзбекистон Республикаси “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддасига асосан, электр энергияси истеъмолчиси истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши шартлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган. Ушбу даъво талабида сўралган 116 653 719 сўм асосий қарздорлик суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган шахсларни тушунтиришлари, мутахассис хулосаси, солиштирма-далолатнома ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган маълумотнома билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун 4 нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 10-бандига кўра, даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, ИПК 154моддасининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилади. Агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПКнинг 45-моддасига мувофиқ юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи ҳал этилиши лозим. Даъво қаноатлантирилган тақдирда, ундириладиган сумма ишга тегишли жавобгар сифатида жалб қилинган юридик шахсдан ундирилади. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар “QASHQADARYO SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти Шаҳрисабз туман филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 116 653 719 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига 2 333 075 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар “QASHQADARYO SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти Шаҳрисабз туман филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 468, 474-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 27моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Шаҳрисабз туман адлия бўлимининг даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти манфаатида тақдим этган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “QASHQADARYO SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти ҳисобидан: даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акциядорлик жамияти фойдасига 116 653 719 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2 333 075 сўм давлат божи ундирилсин. “QASHQADARYO SUV TA` INOTI” акциядорлик жамияти Шаҳрисабз туман филиали юридик шахс мақомига эга эмаслиги сабабли иш юритиш тугатилсин. 5 Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Б.Холманов