← Назад
Решение #2847650 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 128 | — | law | |
| суд ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| онуни | 14 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2501/1094-сонли иқтисодий иш
судья Қ.О.Хожамуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 13 ноябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси С.Жалгасбаевнинг котиблигида, жавобгар
вакили фермер хўжалик иш бошқарувчиси А.Ажибаев (2025 йил 2 январь
кунги 1-сонли ишончнома)нинг иштирокида, даъвогар “F*** F***”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ ***
***” фермер
хўжалигидан 12 000 000 сўм қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Қўнғирот туман қишлоқ хўжалиги
бўлимини ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилган ҳолда суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “F*** F***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ *** ***” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
12 000 000 сўм қарзини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 4 ноябрь кунги ажрими билан ишга Қўнғирот туман
қишлоқ хўжалиги бўлими (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади)
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъвогар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни ўз вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг иккинчи қисмига асосан ишни унинг вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Учинчи шахс вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма
фикрини судга тақдим қилмади.
Учинчи шахсни суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
қилиш мақсадида юборилган суднинг ажрими берилган манзил бўйича
ташкилот топилмаганлиги сабабли унга топширилмаган.
ИПК 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига биноан,
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
2
Шу боис, суд ИПКнинг 170-моддасига мувофиқ ишни учинчи шахс
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олмай, уруғлик картошка 2023 йилда тарқатилганлигини, лекин ушбу
уруғлик картошка тарқатилганлиги ҳақида юкхати ёки бошқа ҳужжат
берилмаганлигини, 2023 йилда олинган уруғлик картошка учун 2025 йилда
алдов йўли билан, яъни қарздорлик субсидия ҳисобидан давлат томонидан
қоплаб берилиши ҳақидаги важлар билан шартнома ва ҳисобварақфактураларга
электрон
имзоларини
қўйдириб
олганлигини,
2023 йилда тарқатилган уруғлик картошка бўйича шартнома
тузилмаганлигини ва юкхати ҳамда ҳисобварақ-фактура берилмаганлигини,
2025 йилда ҳақиқатда даъвогар томонидан уруғлик картошка
тарқатилмаганлигини таъкидлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
14 май куни 12 000 000 сўмлик уруғлик картошканинг олди-сотдиси бўйича
Q-3870-сонли электрон шартнома тузилган.
Даъвогар жавобгарга 12 000 000 сўмлик уруғлик картошка етказиб
берилганлигини тасдиқлаш мақсадида судга 2025 йил 14 май кунги
319-сонли
солиштирув
далолатномаси
(жавобгар
томонидан
имзоланилмаган)ни ва тарафларнинг электрон имзолари билан имзоланилган
ҳисобварақ-фактурасини тақдим қилган.
Лекин, даъвогарнинг судга берган ёзма фикрида Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик
картошкалар 2023 йилда тарқатилганлигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 357-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун
мажбурий бўлиб қолади.
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг
шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан
қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида ушбу
шартнома имзоланилган пайтдан бошлаб кучга кириши ва 2025 йил
31 декабргача амалда бўлиши кўрсатилган. Аммо, жавобгарга 2023 йилда
уруғлик картошка етказиб бериш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ
этилиши шартномада белгилаб қўйилмаган.
Шундай экан, тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича мажбуриятлар
фақат у тарафлар томонидан имзоланилганидан кейингина вужудга келади ва
3
2023 йилда етказиб берилган уруғлик картошка учун ҳеч қандай оқибат
келтириб чиқармайди.
Шунингдек, жавобгарнинг судга тақдим қилган ёзма фикрида уруғлик
картошка 2023 йилнинг май ойида тарқатилганлиги, лекин ушбу уруғлик
картошка қайси корхона томонидан тарқатилганлиги ҳақида юкхати ёки
бошқа ҳужжат берилмаганлиги, 2023 йилда олинган уруғлик картошка учун
2025 йилда алдов йўли билан, яъни қарздорлик субсидия ҳисобидан давлат
томонидан қоплаб берилиши ҳақидаги важлар билан шартнома ва
ҳисобварақ-фактураларга электрон имзоларини қўйдириб олганлиги,
2023 йилда тарқатилган уруғлик картошка бўйича шартнома тузилмаганлиги
ва юкхати ҳамда ҳисобварақ-фактура берилмаганлиги, 2025 йилда ҳақиқатда
даъвогар томонидан уруғлик картошка тарқатилмаганлиги баён қилинган.
Суднинг 2025 йил 28 октябрь кунги ажрими билан даъвогарга даъво
аризасига илова қилинган ҳужжатлардан ташқари жавобгарга маҳсулот
етказиб берилганлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим
қилиш таклиф этилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Лекин, даъвогар томонидан суднинг ажрими талаблари ўз вақтида
бажарилмасдан, 2023 йилда жавобгарга уруғлик картошка ҳақиқатда етказиб
берилганлигини тасдиқловчи ўша пайтда тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралари, ишончномалар, юкхатлари ёки бошқа ҳужжатлар тақдим
қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 63-бандининг учинчи хатбошисига
биноан, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни
14-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ,
операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб
ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар хўжалик
операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан савдо ва сервис соҳасида олинадиган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақи банк корпоратив пластик карталаридан фойдаланган
ҳолда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари ҳам бошланғич ҳисоб
ҳужжатлари деб тан олинади.
4
Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар
амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли
бошланғич ҳужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс
эттирилади.
Бошланғич
ҳисоб
ҳужжатларининг
мажбурий
реквизитлари
қуйидагилардир:
бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи;
ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой;
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари
кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда);
хўжалик
операциясини
бажарган
шахсларнинг
(шахснинг)
идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси
исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда
лавозимлари номи ва имзолари.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2024 йил 30 июль куни
3538-сон билан рўйхатга олинган “Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва
ҳужжатлар айланиши тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига мувофиқ,
ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган барча хўжалик операциялари
тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим. Ушбу ҳужжатлар
бошланғич ҳисоб ҳужжатлари бўлиб хизмат қилади ва улар асосида
бухгалтерия ҳисоби юритилади.
Шу боис, суд даъво талаби суд мажлисида ўз исботини топмади деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва саккизинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш
тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув
қарорини қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
5
Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, ишнинг натижаси бўйича
ундириладиган давлат божини тўлаб беришни ўзининг зиммасига юклашни
сўраган.
Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни ва иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта
харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ *** ***” фермер хўжалигидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
“F*** F***” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Қ.О.Хожамуратов