Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2504/1478 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья XASANOVA ZULFIYA XASANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2592a0f8-8f05-457d-a8b3-07349cad79e5 Claim ID PDF Hash 693e05e30fdc236c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2504/1478-сонли иқтисодий иш судья З.Хасанова Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чимбой тумани 2025 йил 13 ноябрь Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Хасанова раислигида, судья ёрдамчиси К.Данияровнинг котиблигида, даъвогар жамият раҳбари Х.Ғофуровнинг иштирокида, даъвогар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХХХ” фермер ҳўжалигидан 14 400 000 сўм пул маблағларини ундириш туғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Чимбой туманлараро иқтисодий суди биносида, сайёр очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “ХХХХХ” фермер ҳўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 14 400 000 сўм пул маблағларини ундиришни сўраб судга даъво ариза билан муражат этган. Даъвогар вакили суд мажлисида аризани қўллаб-қувватлади ва 2024 йил 1 февралда "GELION IMPORT" МЧЖ билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 10 000 000 000 сўмлик 1-2000-сонли шартнома тузилганлигини, "GELION IMPORT" МЧЖ томонидан фермер хўжаликларига картошка уруғи етказиб берилганлигини, лекин 2025 йил 10 январда шартномага 1-сонли қўшимча битим тузилиб, унга кўра 10 000 000 000 сўм қарздорликни ундириш ҳуқуқи "GELION IMPORT" МЧЖдан "ХХХХХ" МЧЖга ўтказилганлиги, шу муносабат билан жавобгардан олинган картошка уруғи учун 14 400 000 сўм пул маблағларини "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади. Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 май куни 14 400 000 сўмлик уруғлик картошканинг олди-сотдиси бўйича Q-3914-сонли электрон шартнома тузилган. 2 Даъвогар жавобгарга 14 400 000 сўмлик уруғлик картошка етказиб берилганлигини тасдиқлаш мақсадида судга 2025 йил 27 май кунги 363-сонли солиштирув далолатномаси (жавобгар томонидан имзоланилмаган) ва тарафларнинг электрон имзолари билан имзоланилган ҳисобварақфактурасини тақдим қилган. Лекин, даъвогарнинг судга берган ёзма фикрида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик картошкалар 2023 йилда тарқатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 357-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида ушбу шартнома имзоланилган пайтдан бошлаб кучга кириши ва 2025 йил 31 декабргача амалда бўлиши кўрсатилган. Аммо, жавобгарга 2023 йилда уруғлик картошка етказиб бериш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилиши шартномада белгилаб қўйилмаган. Шундай экан, тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича мажбуриятлар фақат у тарафлар томонидан имзоланилганидан кейингина вужудга келади ва 2023 йилда етказиб берилган уруғлик картошка учун ҳеч қандай оқибат келтириб чиқармайди. Суднинг 2025 йил 14 октябрь кунги ажрими билан даъвогарга даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлардан ташқари жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим қилиш таклиф этилган. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Лекин, даъвогар томонидан 2023 йилда жавобгарга уруғлик картошка ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ўша пайтда тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралари, ишончномалар, юк хатлари ёки бошқа ҳужжатлар тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 63-бандининг учинчи хатбошисига 3 биноан, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Суд даъво талаби асоссиз ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди ИПКниң 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ва суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд харажатини ундиришни, иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. 4 Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Хасанова