← Назад
Решение #2847665 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 299 | — | law | |
| ФКнинг | 300 | — | law | |
| ФКнинг | 305 | — | law | |
| ФКнинг | 310 | — | law | |
| ФКнинг | 295 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| ФКнинг | 48 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
14 029 символов
4-1901-2504/5895-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида,
даъвогар вакили – Қ.Тангиров (ишончнома асосида), жавобгар вакили –
О.Нормуратов (ишончномага асосан), қўшимча жавобгарлар вакили –
Н.Чариев ва О.Нормуратов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - «Туронбанк» АТБ манфаатида жавобгар
“Ku inur- gr m shs rvis M shin
r kt r P rki” масъулияти чекланган
жамияти, “K rv n gr m shs rvis M P” масъулияти чекланган жамияти ва
“J sur
gr m shs rvis M shin
r kt r P rki” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Турон банк” АТБ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Термиз
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда
"Ku inur- gr m shs rvis M shin
r kt r P rki" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), қўшимча
жавобгарлар - “K rv n gr m shs rvis M P” масъулияти чекланган жамияти
ва “J sur gr m sh S rvis M shin r kt r P rki” МЧЖлар ҳисобидан солидар
тартибда 133997 АҚШ доллари миқдорида кредит қарзи, 11053 АҚШ
доллари миқдорида фоиз қарзини ундиришни ва ундирувни “J sur gr m sh
S rvis M shin r kt r P rki” МЧЖнинг гаровдаги мол-мулкларга қаратишни,
гаров мулкининг ким ошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш
баҳосини белгилаб беришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлигини, олдин суд иши Қумқўрғон
туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб 2024 йил 5 сентябр
ҳолатидаги қарздорлик ундирилганлигини, ундан кейинги қарздорликни
муддати ўтганлигини, ипотека шартномаси кучда эканлигини, даъво
киритгандан кейин ҳам тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида даъвогарнинг даъво талабини
қисман тан олиб, баҳоловчига тўлов қилинмаганлигини маълум қилиб,
муддат беришни сўраб, суд мажлисини кейинга қолдиришни сўрашди.
Суд мажлисда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, «Турон банк» АТБ билан «KUXINURGR M S SERVIS M S IN
R K R P RKI МЧЖ ўртасида 2023 йил
27 июлда 45-сонли банк кафолатини тақдим этиш шартномаси тузилиб, унга
кўра - банк (кредитор) мижоз (карздор)нинг хусусий секторни
ривожлантириш Ислом корпорацияси (XSRIK) томонидан ажратилган қарз
маблағлари учун тузилган шартномаси (контракт) бўйича 60 ой муддатга,
XSRIK маржаси 3,5% + S FR Sw ставкаси ва банк кафолати билан 3,5
фоиз устама ҳаки, банк хизматлари тарифига мувофик фоиз билан 670000
АКШ доллари миқдоридаги қарзларини тўлаб бериш кафолати берилган.
Банк кафолати таъминоти сифатида, "J sur gr m sh S rvis M shin
r kt r P rki" масьулияти чекланган жамияти билан 27 июл 2023 йилда
тузилган навбатдаги гаров шартномасига биноан "J sur gr m sh S rvis
M shin
r kt r P rki" масьулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Жарқўрғон тумани, Янгиобод МФЙ, Хавдак кўчаси 46В-уй манзилгоҳда
жойлашган ер майдони 43500 кв.метр, умумий майдони 3249,83 кв.метр
бўлган Гипсакартон ишлаб чиқариш цехи биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи
билан биргаликда гаровга куйилган.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва кушимча жавобгар "J sur gr m sh
S rvis M shin
r kt r P rki" масьулияти чекланган жамияти ўртасида
тузилган 27.07.2023 йилдаги 45-сонли кафиллик шартномасига асосан
670.000 АКШ доллар миқдорида қўшимча жавобгар "J sur gr m sh S rvis
M shin r kt r P rki" мастулияти чекланган жамиятининг кафиллиги ҳамда
давогар, жавобгар ва кушимча жавобгар "K rv n gr m shs rvis МТР"
масьулияти чекланган жамияти уртасида 27.07.2023 йилдаги 45-сонли
кафиллик шартномасига асосан 670.000 АКІ доллар микдорида кушимча
жавобгар "K rv n gr m shs rvis МТР" масьулияти чекланган жамиятининг
кафиллиги расмийлаштирилган.
Жавобгар ўз мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида низоли
шартнома бўйича иқтисодий иш Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судида
2024 йил 21 ноябрда кўриб чиқилиб, жавобгардан 2024 йил сентябр
ҳолатидаги қарздорлик бўйича жавобгарлардан даъвогар ҳисобига 100.834
АКШ доллар миқдорида асосий қарздорлик, 23.562 АКШ доллар миқдорида
фоиз қарздорлик жами 124.396 АКШ доллар миқдорида қарздорлик солидар
тартибда ундирилган ва ундирув гаров мулкларига қаратилган.
Шундан кейин кафолат шартномасига асосан Хусусий секторни
ривожлантириш
Ислом
корпорациясининг
талабномасига
асосан
даъвогарнинг ўз маблағлари ҳисобидан унга 2024 йил 5 декабрда 44665,54
АҚШ доллари, 2025 йил 6 мартда 44665,54 АҚШ доллари, 2025 йил 5 июнда
44665,54 АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарнинг мажбуриятларни ўз вақтида
лозим даражада бажариш тўғрисидаги талабномалари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Банк кафолат шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ қарздор шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажармаган.
Даъво талаблари асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 299-моддасига мувофиқ кафолатга биноан банк, бошқа кредит
муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг
илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига
мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш
ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга
ёзма мажбурият беради.
ФКнинг 300-моддасига кўра кафолат принципалнинг бенефициар
олдидаги ўз мажбуриятини (асосий мажбуриятни) лозим даражада
бажаришини таъминлайди. Кафолат берилгани учун принципал кафилга ҳақ
тўлайди.
ФКнинг 305-моддасига кўра бенефициарнинг кафолат бўйича пул
суммасини тўлаш ҳақидаги талаби кафолатда кўрсатилган ҳужжатларни
илова қилган ҳолда кафилга ёзма равишда тақдим этилиши керак. Талабда
ёки унга иловада бенефициар принципалнинг таъминлаш учун кафолат
берилган асосий мажбуриятни бузиши нимадан иборатлигини кўрсатиши
керак. Бенефициарнинг талаби кафолатда белгиланган муддат тугагунча
кафилга тақдим этилиши керак.
ФКнинг 310-моддасига кўра кафилнинг принципалдан кафолат бўйича
бенефициарга тўланган суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқи кафилнинг принципал билан бажариш юзасидан кафолат берилган
келишувида белгилаб қўйилади.
ФКнинг 295-моддасига кўра мажбуриятни бажарган кафилга
кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи
сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг
талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил
кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик
муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб
қилишга ҳақли. Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга
бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни
таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт. Ушбу моддада белгиланган
қоидалар агар қонунда ёки кафилнинг қарздор билан шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўлланилади.
ФКнинг 292-моддасига кура, кафиллик шартномаси буйича кафил
бошка шахс уз мажбуриятини тула ёки кисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни уз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига асосан карздор кафиллик билан таминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда кафил ва
карздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти конунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар булиши назарда
тутилган булмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошкача тартиб назарда
тутилган булмаса, кафил кредитор олдида карздор билан баравар хажмда
жавоб беради, шу жумладан фоизлар тулайди, карзни ундириб олиш буйича
суд чикимларини ва карздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор курган бошка зарарларни
тулайди. Агар кафиллик шартномасида бошкача тартиб назарда тутилган
булмаса, биргалашиб кафил булган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФКнинг 281-моддасига кўра ундирув қаратилган, гаровга қўйилган
мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда
белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди
савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг
кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга
олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва
гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд
бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг
дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси
реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган
мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб,
ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга
ҳақли. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз
мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 133997 АҚШ доллари асосий қарз
ва 11053 АҚШ доллар фоиз ундиришни, ундирувни гаров мулкларига
қаратишни, гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация
қилиш нархини белгилашни, жавобгардан республика бюджетига 34731788
сўм давлат божи, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 37500 сўм почта
харажатларини ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Жавобгар вакилининг суд мажлисини кейинга қолдириш тўғрисидаги
оғзаки илтимосномаларини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво қаноатлантирилсин.
«Туронбанк» АТБ фойдасига “Ku inur- gr m shs rvis M shin r kt r
P rki” масъулияти чекланган жамияти, “K rv n
gr m shs rvis M P”
масъулияти чекланган жамияти ва “J sur gr m shs rvis M shin
r kt r
P rki” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 133997 АҚШ
доллар асосий қарзи, 11053 АҚШ доллар фоизи ундирилсин.
Ундирув “J sur gr m shs rvis M shin
r kt r P rki” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли, Жарқўрғон тумани, Янгиобод МФЙ, Хавдак
кўчаси 46В-уй манзилгоҳда жойлашган ер майдони 43500 кв.метр, умумий
майдони 3249,83 кв.метр бўлган Гипсакартон ишлаб чиқариш цехи биносига
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратилсин.
“J sur gr m shs rvis M shin
r kt r P rki” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли, Жарқўрғон тумани, Янгиобод МФЙ, Хавдак кўчаси 46Вуй манзилгоҳда жойлашган ер майдони 43500 кв.метр, умумий майдони
3249,83 кв.метр бўлган Гипсакартон ишлаб чиқариш цехи биносининг ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда кимошди савдосидаги бошланғич
реализация қилиш нархи 2249323050 сўм белгилансин.
“Ku inur- gr m shs rvis M shin r kt r P rki” масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджетига 34731788 сўм давлат божи ундирилсин.
«Туронбанк» АТБ фойдасига “Ku inur- gr m shs rvis M shin r kt r
P rki” масъулияти чекланган жамиятидан 37500 сўм почта харажати учун
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов