← Назад
Решение #2847669 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш
Судья: *****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
2025 йил *****
Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Аллаберганова
томонидан якка тартибда, *****нинг даъвогар «*****» масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар «*****» хусусий корхонасидан
*****сўм асосий қарз ва ***** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Урганч туманлараро
иқтисодий судида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** (бундан буён матнда – ***** деб юритилади) «*****»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида, Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «*****» хусусий корхонаси (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан *****сўм асосий қарз ва ***** сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасига кўра, даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим
чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг
кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш
муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва
уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги матнларда
– ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 437-моддаси асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
*****-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами *****сўмлик дори ва
тиббий маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартноманинг 4.2-бандида етказиб бериладиган маҳсулотлар учун
олдиндан 100 фоиз тўловлар амалга оширилиши тартиби белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман
тўлов амалга оширилган ва натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025
йил *****ҳолатига *****сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлиги
ҳолати тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура,
ишончнома ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
талабини асосли деб ҳисоб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 6.2-бандига асосан ***** сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
ФК 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 6.2-бандида, сотиб олувчи олинган маҳсулот учун ўз
вақтида тўлов амалга оширмаса етказиб берувчига тўланмаган сумманинг
0,5 фоизи миқдорида, бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини кўриб чиқиб,
уни қисман ***** сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан
Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176-179, 180, 2034-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
«*****» хусусий корхонасидан «*****» масъулияти чекланган
жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, ***** сўм пеня ва ***** сўм
почта харажати ундирилсин.
«*****» хусусий корхонасидан Республика бюджетига ***** сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****