← Назад
Решение #2847695 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8743-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Махсудова раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Очиловнинг котиблигида, даъвогар АТИБ “***”нинг
жавобгарлар “***” фермер хўжалиги ва “***” фермер хўжалигидан кредит
қарздорлиги ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили *** (ишончнома
асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар АТИБ “***” (матнда даъвогар деб юритилади) жавобгарлар
“***” фермер хўжалиги ва “***” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“***” фермер хўжалигидан асосий қарздан 20.000 АҚШ доллари, жорий
фоиздан 81,54 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздан 21.707,65 АҚШ
доллари, пеня 108,36 АҚШ доллари, жами 41.897,55 АҚШ доллари
миқдорида кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни жавобгар “***”
фермер хўжалигининг 1.700.000.000 сўмлик кафиллигига қаратишни ҳамда
унга тегишли бўлган Бухоро тумани, “Sh
n h ” МФЙ Курик аҳоли пункти
238- уйда жойлашган умумий ер майдони 3.000 кв.метр, фойдали майдони
879,04 кв.метр, қурилиш ости майдони 1.010,03 кв.метрдан иборат “N rk v
shinshil
f rm si” бино-иншоотларига қаратишни, гаров қийматини
950.000.000 сўм этиб белгилашни; 2011 йилда ишлаб чиқарилган двигатель
рақами 1611Е150158, шассе рақами LVBV6P C0BL504004 бўлган қизил
рангли 80 724 САА давлат рақам белгили “F t n”русумли ўзи ағдарувчи
автотранспорт воситасига қаратишни, гаров қийматини 300.000.000 сўм этиб
белгилашни; 2011 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами 1611Е150063,
шассе рақами LVBV6P C2BL504005 бўлган қизил рангли 80 723 САА давлат
рақам белгили “F t n” русумли ўзи ағдарувчи автотранспорт воситасига
қаратишни, гаров қийматини 300.000.000 сўм этиб белгилашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили мазкур низо юзасидан
тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини, жавобгар даъвони тан
олишини ва белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олганлигини, низо
бартараф бўлмаганлигини тушунтириб, ушбу медиатив келишув нусхасини
судга тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Жаъвогар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида вакили иштирок этмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб ва даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай
иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида
2025 йил 10 ноябрь куни медиатив келишув тузилган ва суд мажлисида тақдим
қилинди. Медиатив келишув сертификатга эга медиатор кўмагида
тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, суд муҳокамаси
кунига қадар жавобгар томонидан даъво талабидаги қарздорлик тўланмаган ва
низо бартараф қилинмаган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш юзасидан
тўланган 41.200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни,
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18моддасининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланганлиги, бироқ тўланмаганлиги сабабли иш юзасидан
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддасининг 53-банди, 118 ва 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
М.Махсудова
2