← Назад
Решение #2847702 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 843 символов
4-1201-2503/14226-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили М.Рахмонов (ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ
манфаатида жавобгар “GR ND NUR FS N 777” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 92 263 994 сўм муддатли асосий қарз, 23 065 336 сўм
муддати ўтган асосий қарз, 6 801 618 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи,
8 106 489 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (даъвогар) ва “GR ND
NUR FS N 777” масъулияти чекланган жамияти (қарздор) ўртасида
2023 йил 15 августда 15-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартноманинг 2.1, 2.2, 2.3, 2,4, 2.5-бандларида банк қарз олувчига 36
ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан 1 дона YD
Z R D -1 енгил
автомашина сотиб олиш учун 230 000 000 сўм кредит бериши, қарз олувчи эса
банкка олинган кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни
шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариши, кредитдан
фойдаланганлик учун йиллик 21 фоиз миқдорини ташкил этиши деб
белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Палата)
даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 92 263 994 сўм муддатли асосий
қарз, 23 065 336 сўм муддати ўтган асосий қарз, 6 801 618 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоизи, 8 106 489 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими тарафлар ўртасида тузилган
кредит шартномалари бўйича қарздорликнинг тўғри ва асосли
ҳисобланганлигига аниқлик киритиш мақсадида малакали мутахассис
хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкга
юборилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
қарздорлик бўйича қисман тўлов амалга оширилганлигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Бинобарин, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш
қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажримлари Палата
ва жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали юборилган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра кредит қарздорлигини ундириш талабини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
15 августдаги 54-сонли кредит шартномасидан (кредит шартномаси) келиб
чиққан.
ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Шартноманинг 2.6-бандига кўра жавобгар олинган кредитни кредитни
қайтариш жадвалига асосан қайтариши белгиланган.
Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан 2023 йил 17 августда
жами 230 660 000 сўм маблағ тўлиқ ажратилган.
Даъвогарнинг 2025 йил 10 августдаги қарздорликни сўндириш ҳақидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб
бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини
исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари
томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур
товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг
бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди.
Кредит шартномасининг 4.3-банди “г” кичик бандига кўра, қарз олувчи
томонидан кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб
тўланиши, кредитни қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ
маротаба бузилиши ҳолларда банк кредит шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш, кредит қарздорликни ундириш чорасини ҳақли эканлиги
белгиланган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, 2025 йил 20 август ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдидаги кредит қарздорлиги 92 263 994 сўм муддатли асосий қарз,
23 065 336 сўм муддати ўтган асосий қарз, 6 801 618 сўм муддати ўтган
кредитнинг фоизи, 8 106 489 сўм пеняни ташкил этган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан кредит асосий қарзи ва фоиз
тўловлари мунтазам кечиктириб тўланиб, кредитни қайтариш жадвали
асосида тўлов учдан ортиқ маротаба бузилган.
Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармасининг 2025 йил
7 ноябрдаги далолатномасига кўра, ўрганиш давомида нотўғри ҳолатлар
аниқланмаганлиги, 2025 йил 20 август ҳолатига даъво аризадаги ундириш
сўралган 92 263 994 сўм муддатли асосий қарз, 23 065 336 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 6 801 618 сўм муддати ўтган кредитнинг фоизи, 8 106 489 сўм
пеня тўғри ҳисобланганлиги қайд этилган.
Банк томонидан тақдим этилган 2025 йил 13 ноябрдаги маълумотномага
кўра, судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг, жавобгар томонидан 2025
йил 31 октябрда жами 18 590 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, шундан
15 390 000 сўм қисми муддати ўтган асосий қарздорликни, 3 200 000 сўм
қисми мудати ўтган фоиз қарздорлигини сўндириш учун йўналтирилганлиги
аниқланди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ўз зиммасидаги мажбуриятларни
бажармаганлиги, фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги аниқланганлиги,
бундай ҳолатда даъвогар кредит шартномаси бўйича қарздорликни
ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, қарздорлик қисман
сўндирилганлигини
инобатга
олиб,
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантиришни, қарздордан даъвогар фойдасига 2025 йил 20 август
ҳолатидаги 92 263 994 сўм муддатли асосий қарз, 7 675 336 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 3 601 618 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзини
ундиришни, даъвонинг15 390 000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик ва
3 200 000 сўм мудати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, палата даъвогар фойдасига жавобгардан 8 106 489 сўм
пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 5.1-банди “б” кичик бандига кўра, қарз олувчи
кредит бўйича ҳисобланган фоизни тўловлар жадвали бўйича тўлаш
муддатларини бузганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,3 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 8 106 489 сўм пеняундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам
шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни ва пенянинг тўлиқ
ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришини инобатга
олиб, ундирилиши талаб этилаётган 8 106 489 сўм пенясуммасини
камайтириб, пеняни 4 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби асосли
бўлганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасга юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво миқдори 130 237 437
сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 2 604 748,74 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “GR ND NUR FS N 777” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига кредит бўйича
92 263 994 сўм муддатли асосий қарз, 7 675 336 сўм муддати ўтган асосий
қарз, 3 601 618 сўм муддати ўтган кредитнинг фоиз қарзи, 4 000 000 сўм пеня
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“GR ND NUR FS N 777” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджети фойдасига 2 604 748,74 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков