Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/8811 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение N s f Oil Ответчик / Подсудимый
Source ID 1bf165c3-ad00-4dab-ad16-d037fe8e4067 Claim ID PDF Hash a794b84d83fc380a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 915-моддаси нинг 915 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
аролик кодекси 936-моддаси аролик кодекси 936 code_article
ФКнинг 936-моддаси ФКнинг 936 law
нинг 47-моддаси нинг 47 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/8841-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар "N s f Oil" МЧЖнинг манфаатида жавобгарлар "Халқ суғуртаси" АЖ ва "Халқ суғуртаси" АЖ Қашқадарё вилоят филиалидан 390 151 303 сўм суғурта қопламасини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Маматов (2025 йил 22 октябрдаги 6-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Ғайбуллаев (2024 йил 27 декабрдаги 17-30 сонли ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Ҳ.Каримов (2024 йил 17 сентябрдаги 16/6-1371-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринда – палата деб юритилади) даъвогар "N s f Oil" МЧЖ (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар "Халқ суғуртаси" АЖ ва "Халқ суғуртаси" АЖ Қашқадарё вилоят филиалидан 390 151 303 сўм суғурта қопламасини ундиришни сўраган. Палата суд мажлисини унинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Агробанк” АТБ, "Ражаб момо" фермер хўжалиги, "2-сон механизациялашган кўчма колонна" МЧЖ, Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ёнғин бўлиши оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлигини, жавобгар томонидан ушбу суғурта товони қоплаб берилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз эканлигини таъкидлаб, уни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари суддан қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг низо юзасидан тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, "Халқ суғуртаси" АЖ Қашқадарё вилоят филиали, “Агробанк” АТБ ва "N s f Oil" МЧЖ ўртасида 2022 йил 09 декабрда гаровга қўйилган мол-мулкни суғурталаш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан Қарши шаҳар, Гунгон МФЙ, Насаф кўчаси, 26-уйда жойлашган "Ражаб момо" фермер хўжалигига тегишли "Маъмурий ва ёрдамчи" биноси суғурталанган. Суғурта шартномасига 05/08-09/290-сонли суғурта полиси берилган. Унинг муддати 2026 йил 24 мартгача этиб белгиланган. Суғурта қилинган мол-мулк "2-сон механизациялашган кўчма колонна" МЧЖга ижара шартномаси асосида ижарага берилган. 2025 йил 20 июнь куни суғурта қилинган мол-мулкда ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида "Маъмурий ва ёрдамчи" бинога ва бошқа молмулкларига зарар етган. "Давр лойиҳа талаби" МЧЖ томонидан суғурталанган бинони тиклаш учун 390 151 303 сўм сарф-харажатни ташкил этиш хулосаси берилган. Мазкур смета Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Х.Сулаймонова" номидаги Республикаси суд экспертиза маркази томонидан берилган 18.07.2025 йилдаги суд қурилиш техника экспертизасининг хулосасида илмий асосланганлиги кўрсатилган. Даъвогарнинг жавобгарга ёнғин бўлганлиги оқибатида суғурта қопламасини тўлаш тўғрисидаги мурожаати оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар тўлаб берилган суғурта қопламасини ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъвогарнинг даъво талабини қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, уни асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 915-моддасига асосан мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчиликка мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. 2022 йил 09 декабрда гаровга қўйилган мол-мулкни суғурталаш шартномасининг 1.1 бандида суғурта мукофоти ушбу суғурта шартномасида кўрсатилаган муддат ва миқдорларда тўланиши шарти билан суғурталовчи суғурта шартномасида ҳамда ушбу шартномаларнинг ажралмас қисми бўлган иловалар, қўшимча келишувлар, аризада келтирилган шартларга мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчи ва (ёки) наф олувчига ва (ёки) гаровга қуювчига ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахсга суғурта қопламасини шартномада кўрсатилган тартибда ва ҳажмда тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган. Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-техник марказининг хулосасида тақдим этилган алюмин "электр симларида" ортиқча юкланишда ишлаганлик ва қисқа туташув содиа бўлганликка хос аломатлар мавжудлиги, ёнғин жойидан олинган намуналар, кул қолдиқлари таркибида нефт махсулотлари излар мувжуд эмаслиги, ёнғин жойидан олинган намуналар, металл шлак бўлаклари ёнғин чиқишига алоқаси бор бўлиши мумкинлиги, ёнғин келиб чиқиш сабаби омборхона орқа қисмидан ўтган электр ҳаво линияси симларида кучланиш мавжуд бўлган вақтда узилиб кетиши натижасида содир бўладиган учқунлар ёки омборхона ёнида металл кесиш ишларини олиб бориш вақтида металлдан ажралиб чиқадиган учқунлар ва эриган ҳолатдаги металл парчалари атрофда бўлган қуриган хас хашакларга тегиши натижасида содир бўлган бўлиши мумкин ва ёнғин бошланиш жойдан шамол йўналиши бўйлаб, шимолий-ғарбий томон тарқалганлиги тўғрисида хулоса берган. Суғурта шартномасининг 10.6 бандига кўра агар суғурта пули суғурта қийматидан кам миқдорда белгиланган бўлса, суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва (ёки) наф олувчига (наф олувчи ҳоҳишига кўра) етказилган зарарларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 936-моддасига мувофиқ қоплаши назарда тутилган. ФКнинг 936-моддасига асосан агар мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини суғурталаш шартномасида суғурта пули суғурта қийматидан кам қилиб белгиланган бўлса, суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта қилдирувчига (наф олувчига) у кўрган зарарни суғурта пулининг суғурта қийматига бўлган нисбатига мутаносиб равишда қоплаши шартлиги белгиланган. Шартномага асосан суғуртага қабул қилинган мол-мулкларнинг умумий суғурта қиймати 3 026 918 000 сўмни ташқил этган. Умумий суғурта пули эса 1 200 000 000 сўмни ташкил этган. Шу сабабли даъвогарнинг 390 151 303 сўм суғурта қопламасини ундириш талабини қисман, яъни 154 655 976, 50 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек жавобгар сифатида "Халқ суғуртаси" АЖ Қашқадарё вилоят филиали ҳам кўрсатган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК)нинг 47-моддасига кўра ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан молмулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Мазкур ҳолатда суд даъвогар "Халқ суғуртаси" АЖ Қашқадарё вилоят филиали юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли ундан ундириш тўғрисидаги қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига биноан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, "Халқ суғуртаси" АЖ ҳисобидан "N s f Oil" МЧЖ фойдасига 154 655 976,50 сўм суғурта қопламаси, 41 200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 3 093 119,53 сўм давлат божи ундиришни, "N s f Oil" МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4 709 906,53 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 237, 238, 957моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво қисман қаноатлантирилсин. "Халқ суғуртаси" АЖ Қашқадарё вилоят филиалидан ундириш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар "Халқ суғуртаси" АЖ ҳисобидан даъвогар "N s f Oil" МЧЖ фойдасига 154 655 976,50 сўм суғурта қопламаси, 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 3 093 119,53 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар "N s f Oil" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 4 709 906,53 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов