Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2402/4554 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 50b5064e-a21f-4d2c-92f4-51d521b6d850 Claim ID PDF Hash e648b02068839a65... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Бюджет кодексининг 122-моддаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2402/4554-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Холманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан киритилган кассация протести бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар раҳбари М.Камаров (шахсий маълумотнома асосида), Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “ d Dis s l Equi m nt” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 449.000.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида иштирок этиш учун Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлими жалб қилинган. Суднинг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация протестида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шартномани тендир ўтказмасдан тузилиб, уни ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги қонун нормаларига риоя қилинмаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, 2 даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар кассация протестига нисбатан эътироз билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили кассация протестида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида жавобгар ва учинчи шахслар Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлими белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация протестини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида тақдим этилган ҳужжатлар, аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича тарафлар ўртасида 2024 йил 22 июлда 001-сонли олди-сотди тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Сотувчи” ўзига тегишли бўлган товарларни ушбу спецификацияга асосан Сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, Сотиб 3 олувчи эса товар(маҳсулот)ни қабул қилиш ва ушбу шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-банди бўйича шартноманинг умумий суммаси 449.000.000 сўмни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни амалга оширмаган. Тарафлар ўртасида шартномалар бўйича жами 499.000.000 сўм қарздорлик юзага келган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб даъвогар судга ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-бандига асосан, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги белгиланганлигини, даъвогар томонидан жавобгарга умумий қиймати 449.000.000 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган ҳамда жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тарафлар томонидан имзоланган ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномаси, 2024 йил 21 октябрдаги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактура, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё вилоят бўлими мутахассиси хулосаси ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг судга берган тушунтиришлари билан тасдиқланганлигидан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, тарафлар ўртасида 2024 йил 22 июлдаги 001-сонли олди-сотди шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда Ғазначилик бўлинмасининг дастуридан рўйхатдан ўтказилмаган. Ваҳоланки, бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномалар мажбурий тартибда ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилиши керак. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сон Қарорининг 6-бандида, бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга 4 олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради деб кўрсатилган Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда 2850-рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари”нинг 3бандида, ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кучга кириши назарда тутилган. Ваҳоланки, тарафлар давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда тендер ўтказилмасдан, шартномани ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказмасдан, шартномавий муносабатга киришиб маҳсулотлар етказиб берилган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддасига кўра бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. 5 Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан ишлар бажарилган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида баҳоланиши лозимлиги учун юридик оқибатларга олиб келмаслиги сабабли даъво талабига асос бўлган ҳисобварақ-фактуралар ва бошқа ҳужжатларни иш учун номақбул ва ишончсиз далил сифатида баҳолаши ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация протестида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан 6 баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация проестини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Бюджет кодексининг 122-моддасини, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19, 46, 49, 56-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан келтирилган кассация протести тўлиқ қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. 7 Даъвогар “ d Dis s l Equi m nt” хусусий корхонасининг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ d Dis s l Equi m nt” хусусий корхонаси томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 4.490.000 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “ d Dis s l Equi m nt” хусусий корхонасидан Республика бюджетига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 2.245.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ d Dis s l Equi m nt” хусусий корхонасидан Шаҳрисабз туман прокуратураси фойдасига кассация протести учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 27 январда берилган ижро варақалари бекор қилинсин. Янги ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Судьялар Д.Рахимов М.Бозоров О.Қурбонов