← Назад
Решение #2847748 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 148 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2503/7211-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 13 ноябрь
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи “JIZZ -INVESTSTROY”
масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризасини аризачи вакили А.Қосимов (раҳбар) ва муваққат (суд) бошқарувчиси
Х.Қувондиқовнинг иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда қарздор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, унда
“JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамиятини тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 30 сентябрдаги ва 2025 йил 3 октябрдаги ажримлари
билан аризачининг аризаси иш юритиш учун қабул қилинган ва қарздорга
нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилиб, қарздорга нисбатан кузатув
таомили жорий қилинган ҳамда учинчи тоифали суд бошқарувчиси
Х.Қувондиқов муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, “JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамияти ҳозирда фаолият юритмаётганлигини, шу сабабли солиқ қарзларини
тўлаш имкони бўлмаётганлигини, ташкилотнинг фаолияти тўхтаганлигини, шу
сабабли судга ариза билан мурожаат қилиб “JIZZ -INVESTSTROY”
масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат (суд) бошқарувчиси
Х.Қувондиқов “JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамиятининг
молиявий аҳволи ўрганилганлиги, ўрганиш давомида жамияти номида
SINOTRUK HOWO русумли автомобил, ZL50GN русумли фронтал юклагич,
ДЕК-251 русумли занжирли кран ва ДЕК русумли занжирли кранлар ва кўчмас
мулк рўйхатга олинганлиги аниқланганлигини, Жиззах вилояти солиқ
бошқармасидан 1.164.664.200 сўм қарздорлиги ва “Бизнесни ривожлантириш
банки” АТБнинг хатига асосан 12.008.788.100 сўм кредит қарздорлиги
мавжудлиги,“JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамиятининг
молиявий аҳволидан келиб чиқиб тўловга қобилятсизлик аломатлари борлиги,
кредиторлар йиғилишида “JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган
жамияти тўловга қобилятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаб тўғрисида қарор қабул қилинганлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини
асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантиришни лозим деб топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистан Республикаси
Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 5-моддаси 1-қисмига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қонуннинг 37-моддаси 4-қисми биноан қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш
юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор
талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг
қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан
олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонуннинг 52-моддаси 1-қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Иш ҳужжатлари, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва
муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботидан кўринишича,
қарздорнинг Жиззах вилояти солиқ бошқармасидан 1.164.664.200 сўм ва
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг хатига асосан 12.008.788.100 сўм
кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари, тарафлар вакиллари берган
тушунтиришлари ва муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботига
кўра қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган
деб ҳисоблаб, қарздор доимий тўловга қобилиятсиз деган хулосага келиб,
аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра, суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади.
Қонуннинг 142-моддасига биноан суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
2025 йил 10 ноябрда бўлиб ўтган қарздор “JIZZ -INVESTSTROY”
масъулияти чекланган жамияти кредиторларининг 1-йиғилишида муваққат
бошқарувчи Х.Қувондиқов тугатиш бошқарувчиси этиб тавсия қилинган ҳамда
тугатиш жараёни учун ҳар ойига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
15 баравари миқдорида ҳақ тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Юқорида қайд этилганларга асосланиб, аризачининг аризасини
қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш
юритишни бошлашни, 3-тоифали суд бошқарувчиси Х.Қувондиқовни
қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуни 5-7, 37, 51-52, 92, 140-144-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 36, 118, 176-179-моддаларига
асосланиб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачи “JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти
аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти
банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш муддати олти (6) ой қилиб белгилансин.
“JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти тугатишини
амалга ошириш учун 3-тоифли суд бошқарувчиси Х.Қувондиқов тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин ва ҳақ тўлаш миқдори қарздор мол-мулки
ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари
қилиб белгилансин.
Х.Қувондиқовга кредиторлар йиғилиши қарорига кўра муваққат
бошқарувчисига вазифасини бажаргани учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг
15 баробари миқдорида ҳақ тўлаш белгиланганлиги инобатга олинсин.
Тугатиш бошқарувчиси Х.Қувондиқов зиммасига:
- қарздор “JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти
банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
тўғрисида ҳамда суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги
маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларига риоя қилган ҳолда расмий
нашрда эълон қилиш ва бу ҳақда далилларни судга тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 148-моддасига биноан қарздор “JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган
пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида
аниқланган бошқа ҳисобварақларни аниқлаб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва
мазкур ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғини қарздорнинг ягона
ҳисобварақларига ўтказиб, тугатишга доир иш жараёнида қарздорнинг сўмда
юритиладиган ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан
фойдаланиш;
- тугатишга доир иш юритиш ишларини Қонун талабларига мувофиқ ўз
вақтида ва сифатли олиб бориш, ҳар ой судга оралиқ ҳисоботларини тақдим
этиб бориш, тугатишга доир иш юритиш муддатларига риоя қилиш ҳамда
тугатишга доир иш юритиш натижалари бўйича ҳисоботни 2026 йил
13 майга қадар судга тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14-августдаги 24-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш қоидалари”да назарда тутилган тартибда, ўзи тайинланган вақтдан
бошлаб, “JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамиятининг сохта
банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар
кўриш;
“JIZZ -INVESTSTROY” масъулияти чекланган жамияти томонидан
олдинган тўланган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат
ичида шу суд орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори
қонунийкучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация (протести)ни
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Хужаназаров