Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/7658 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cb2bf081-c91c-4ce8-8414-95e15916b291 Claim ID PDF Hash dc9cfdeece2fdc9d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 131-моддаси нинг 131 law
нинг 15-моддаси нинг 15 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Учқўрғон шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “****” фермер хўжалигидан 96 654 000 сўм асосий қарз, 27 210 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (**** ишончнома асосида) иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки кластер деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномаси бўйича 96 654 000 сўм асосий қарз, етказиб берилмаган бошоқли дон қийматининг 30 фоизи миқдорида 27 210 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга Уйчи туман қишлоқ хўжалиги бўлими, АТБ “Агробанк” Уйчи филиали ва Наманган вилоят фермерлари кенгашидан мутахассислар жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар медиация келишуви тузганликларини билдириб, 2025 йил 5 ноябрдаги келишувни тақдим қилди ҳамда суддан даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар ва тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ишни суд жараёнида кўриш давомида мазкур иқтисодий низо юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 5 ноябрь куни медиатив келишув тузилган. Мазкур медиатив келишувга кўра жавобгар 96 654 000 сўм асосий қарзни тан олиб, ушбу қарздорликни 2025 йил 1 декабрь кунига қадар тўлаш, даъвогар 27 210 000 сзм жарима ҳамда тўланган почта харажатидан воз кечиши тўғрисида келишувга эришилган. 2 Медиатив келишув адвокатлик гувоҳномасига эга Қаххаров Содиқжон Давлаталиевич томонидан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиатив келишув биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 15-моддасига мувофиқ, медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади. Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин. Қонуннинг 16-моддасига асосан, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида келишув тарзида ёзма шаклда тузилади. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги қоида бўлиши лозим. Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин. Қонуннинг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд, тақдим этилган медиатив келишувни ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Қонуннинг 18-моддасига асосан агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд, даъвогар олдиндан давлат божи тўламаганлигини инобатга олган ҳолда, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. 3 Юқоридагиларга асосан ҳамда “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 15, 16, 17-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 130, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар “****” фермер хўжалигидан 96 654 000 сўм асосий қарз, 27 210 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар бир ой муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья ****