Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8833 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 35ee627b-6d13-4b80-8613-78ae572efbae Claim ID PDF Hash dfde6f1a476d2bcf... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
илмаслик ФКнинг 112-моддаси илмаслик ФК 112 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
Бунда ФКнинг 114-моддаси Бунда ФК 114 law
иймати ФКнинг 356-моддаси иймати ФК 356 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8833-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан ижара ҳақи, пеня ва мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили * (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари * (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси * иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 289.420.218 сўм ижара ҳақи, 140.444.579 сўм пеня, 316.367.254 сўм мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ, жами 746.232.051 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 3 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво аризасида келтирилган асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони тан олмасдан, ижарага олинган маданий мерос объектини бир неча йиллардан буён фойдаланиб келганлиги ва ушбу жойда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги ва мазкур харажатлар балансда сақловчи Бухоро вилоят маданий мерос бошқармасига тўланадиган ижара тўловлари ҳисобидан чегириб келинганлигини, даъвогар олдида ижара тўловидан қарздорлиги мавжуд эмаслигини, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг *-сонли иш юзасидан 2023 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлигини ҳолатларини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс вакили иштирокини таъминламади, иш юзасидан судга ёзма фикрнома тақдим қилмади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ишни унинг вакили иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Прокурор даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида судга фикр берди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни ва тарафлар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 11 сентябрь куни моддий маданий мерос объектлари ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш тўғрисида 2075-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга учинчи шахс балансидаги Бухоро шаҳри, Арабон кўчасида жойлашган Рашит карвон саройининг 917 кв.метрдан иборат майдони қисми 2018 йил 11 сентябрдан 2023 йил 10 сентябрь кунига қадар муддатда ижарага берилган ва 2018 йил 11 сентябрдаги “Объект”ни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан топширилган. Кейинчалик, шартномага тарафлар ўртасида 2022 йил 3 августдаги 4-сонли қўшимча келишув тузилиб, 2022 йил учун ижара ҳақи тўловлари миқдори ва муддатлари иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2021 йил 24 июль куни моддий маданий мерос объектлари ёки уларнинг қисмларини ижарага бериш тўғрисида 1483-сонли ижара шартномаси тузилган, яъни шартнома балансда сақловчи ўзгарганлиги сабабли янгидан расмийлаштирилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга учинчи шахс балансидаги қайд этилган Бухоро шаҳри, Арабон кўчасида жойлашган Рашит карвон саройининг 917 кв.метрдан иборат майдони 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрь кунига қадар муддатда ижарага берилган. Кейинчалик, ушбу шартномага тарафлар ўртасида 2023 йил 20 апрелдаги 601/1-38353-сонли қўшимча келишув тузилиб, 2023 йил учун ижара ҳақи тўловлари миқдори ва муддатлари иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2024 йил учун шартнома муддати узайтирилмаган, бироқ жавобгар томонидан ижара объектини далолатнома асосида қайтариб топширмаган ва 2022-2024 йиллар давомида мулкдан фойдаланганлик учун ижара тўловларини тўлиқ тўламаган. Кейинчалик, 2024 йил 16 декабрдан ижара объекти инвестиция мажбуриятлари билан жавобгарга шартнома асосида топширилган. Шунга кўра даъвогар жавобгарга нисбатан ижара шартномаларига асосан тўланмасдан қолган қолдиқ 2022 йил 1-чорак учун 7.171.688,23 сўм, 2022 йил 2-чорак учун 61.851.373,65 сўм, 2022 йил 3-чорак учун 62.531.059,08 сўм, 2022 йил 4-чорак учун 62.531.059,04 сўм, жами 194.085.180 сўм ижара ҳақи қарзи ҳамда 2023 йил сентябрь-декабрь ойлари учун жами 95.335.038,24 сўм ижара ҳақи қарзи, мазкур даврда ҳаммаси бўлиб 2 289.420.218 сўм ижара ҳақи қарзи, шартноманинг 7.2-бандига асосан ижара тўловлари кечиктирилганлик учун 140.444.579 сўм пеня ҳамда шартнома муддати тугагандан кейин, яъни 2024 йил 1 январдан 15 декабрга қадар 316.367.254 сўм мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ, жами 746.232.051 сўм ҳисобланган. Шунга кўра даъвогар жавобгарга 2025 йил 22 сентябрдаги 2290/01-06сонли талабнома хати билан мурожаат қилиб, мулкдан фойдаланганлик учун мазкур тўловларни тўлашни сўраган, бироқ талабнома хати оқибатсиз қолдирганлиги сабабли низо вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 574-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг 4-банди тўртинчи хатбошисига кўра, кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича даъво аризасига асос қилиб кўрсатилган тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 11 сентябрдаги 2075-сонли ва 2021 йил 24 июлдаги 1483-сонли ижара шартномалари ва уларга тузилган қўшимча келишувлар бўйича ижарага шартномалари бир йилдан ортиқ муддатга тузилган бўлсада, бироқ қонунчиликда белгиланган тартибда кадастр органида давлат рўйхатидан ўтказилмаган, бу ҳолат иш ҳужжатларидаги Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 01-10-6378-сонли хати ва тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тасдиқланади. ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра, битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Демак, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ижара шартномалари тузилган пайтдан бошлаб ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва 3 шу боис жавобгар зиммасига битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари (рестутиция)дан ташқари бирон мажбуриятни вужудга келтирмайди. ФК 260-моддасининг учинчи қисмига кўра, неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан даъво аризасига асос қилиб кўрсатилган ижара шартномалари асосида жавобгардан 289.420.218 сўм ижара ҳақи, 140.444.579 сўм пеня ва 316.367.254 сўм мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъво талаблари асоссиз бўлганлиги сабабли мазкур даъво талабларини қаноатлантириш рад қилиниши лозим. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли Қарорининг 4-банди тўртинчи хатбошисига кўра, кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади. Мазкур Пленум қарорининг 10-бандига кўра, ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланади. Гарчи, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномалари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисоблансада, жавобгар томонидан 2022-2023 йиллар давомида шартномага асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланиб келганлиги ва мазкур даврда ижара шартномасида белгиланган миқдорда мулкдан фойдаланганлик учун тўланган ижара тўловлари ва Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2302/2325-сонли иш юзасидан 2023 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан муҳокама қилинган давр чегирилган ҳолда қолдиқда жами 289.420.218 сўмлик қиймат (ҳақ) ҳисобланиши, шунингдек 2024 йил 1 январдан 15 декабрь кунига қадар ижарага берилган давлат мулкини далолатнома асосида қайтариб топширмасдан мулкдан фойдаланиб келганлиги ва мазкур даврда ижара шартномасида белгиланган миқдорда мулкдан фойдаланганлик учун жами 272.754.885,24 сўмлик қиймат (ҳақ) ҳисобланиши (шартномада 2024 йил учун бир йиллик ижара ҳақи суммаси 285.223.680 сўм / 366 кун х 350 кун) иш материалларидаги шартнома ва қўшимча келишувлар, ижара тўлови ҳисоб-китоблари, ижара объектини топшириш ва қабул қилиш 4 далолатномаси ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Суд жавобгарнинг суд мажлисида келтирилган важлари билан қуйидагиларга асосан қўшилмайди. Чунки, тарафлар ўртасидаги 2021 йил 24 июлдаги 1483-сонли ижара шартномасининг 5.2-бандига кўра ижара объектига қилинган харажатларнинг ижара тўлови суммасидан камайтирилиши мумкинлиги ижарага берилган маданий мерос объектларига нисбатан қўлланилмаслиги белгиланган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2302/2325сонли иш юзасидан 2023 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан эса ижара шартномалари давлат рўйхатидан ўтказимаганлиги ва ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳолатлари аниқланмаган. Демак, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланиб, жавобгардан даъвогар фойдасига мулкдан фойдаланганлик учун жами 562.175.103,24 сўмлик қиймат (ҳақ) ундирилиши, ҳозирги кунда ижара объекти шартнома асосида инвестиция мажбуриятлари билан жавобгарга топширилганлиги сабабли даъвогарга ва учинчи шахсга қайтариб топшириш мажбуриятини юкламаслик лозим. Шу сабабли суд тарафлар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатини ўз ташаббусига кўра қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига мулкдан фойдаланганлик учун 562.175.103,24 сўмлик қиймат (ҳақ)ни ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 10-бандига кўра даъвогар мазкур тоифадаги даъво аризалари бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш юзасидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин. Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига мулкдан фойдаланганлик учун жами 562.175.103,24 сўмлик қиймат (ҳақ) ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув 5 қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 6