Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8799 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Сурхондарё вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби
Source ID 103d2cd1-c6fe-4ea6-921a-cb4aa66ab891 Claim ID PDF Hash 8d429e1881d5bf3d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 357 символов
4-1901-2504/8799-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 13 ноябрь Термиз шаҳри Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, Термиз шаҳар прокурори вакили А.Амиров, даъвогар вакили - С.Рахматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар - «Hududg zt ’min t» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Сурхондарё вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби» давлат муассасасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Hududg zt ’min t» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Сурхондарё вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби» давлат муассасасидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 9609800 сўм табиий газ қийматини ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан ишга Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сурхондарё вилоят спорт бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони талабини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, асосий карздорликни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Термиз шаҳар прокурори вакили даъвони қаноатлантириш ҳақида фикр билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 12 январда 055-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2025 йилда 23076 куб/метр табиий газ етказиб бериши, жавобгар эса тўловларни тўлаши лозим бўлган. Даъвогар жавобгарга табиий газ етказиб берган. Бу бўйича даъвогар жавобгарга электрон ҳисобварақ фактуралар юборган бўлиб, ушбу ҳисобварақ фактуралар жавобгар томонидан рад этилмаган. Бироқ, тарафлар ўртасида солиштирма далолатнома тузилмаган. Жумладан, суд томонидан талаб қилинган бўлса-да, даъвогар томонидан жавобгарга тегишли агрегатлар номи, улар истеъмол қилган табиий газ миқдорлари, уларда ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарининг кўрсаткичлари кўрсатилган кўздан кечириш далолатномалари судга тақдим этилмади. Даъвогар томонидан мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган. Бу ҳолат ишдаги ҳужжатлари билан тасдиқланади. Жавобгарнинг даъвогардан қарздорлиги мавжудлиги судга тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топади. Жумладан, 2025 йил майсентябр ойлари 9609800 сўм табиий газ истеъмол қилинган. Ўзбекистон Республикаси "Хужалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий хукукий базаси" тугрисидаги Конунининг 7моддаси 3-бандига кўра хужалик шартномаси тарафлари тузилган хужалик шартномалари буйича зиммаларига олинган мажбуриятларни уз вактида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчиучинчи қисмларига мувофиқ, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш” қоидаларининг 10-бандига кўра газ таъминоти ташкилоти олдиндан тўловни амалга оширмаган ҳамда истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик мавжуд бўлган ҳолларда истеъмолчиларнинг газ таъминотини тўхтатиш (узиш), ҳисоблагичга ва бошқа қурилмаларга (жумладан, ҳисоблагичдан олдинги ва кейинги монометрларга) пломба қўйишга мажбур. Мазкур Қоидаларнинг 124-бандига кўра истеъмолчи газ таъминоти ташкилоти томонидан юборилган электрон ҳисобварақ-фактурани икки кундан кечиктирмасдан, газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи учун қабул қилиб олади ва эътирозлари бўлмаса, ЭРИ ёрдамида имзолайди ҳамда унинг бир нусхасини газ таъминоти ташкилотига юборилган манзил орқали жўнатади. Ҳисобварақ-фактурани имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчига тақдим этилган истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмайди. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мукин эмас. ИПКнинг 74-моддасини биринчи қисмида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 9609800 сўм табиий газ қийматини ундиришни, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412000 сўм давлат божи, даъвогарга олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво қаноатлантирилсин. «Сурхондарё вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби» давлат муассасасидан «Hududg zt ’min t» акциядорлик жамиятига 9609800 сўм етказиб берилган табиий газ қиймати (х/р 4014108608224013450946352) ва 41200 сўм почта харажати (х/р 20210000305113960045, МФО 00440, ИНН 306605769) ундирилсин. «Сурхондарё вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби» давлат муассасасидан республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов