← Назад
Решение #2847807 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| олатда ИПК | 134 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8906-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Бухоро шаҳар
2025 йил 13 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар “***” маъсулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан
асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л ад и:
даъвогар “***” маъсулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***”
масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан
31.360.000 сўм асосий қарз ва 15.680.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар, жавобгар вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб,
келишув битимини тасдиқлашни учун судга тақдим қилинган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан келишув
битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Аниқланишича, мазкур низони ҳал этиш юзасидан тарафлар ўртасида
2025 йил 11 ноябрь куни келишув битими тузилиб, суд мажлисида тақдим
қилинди.
Мазкур
келишув
битими
шартларига
кўра,
жавобгар
31.360.000 сўм асосий қарз ва 15.680.000 сўм пеня, судга даъво кўзғатилганда
даъвогар томонидан тўлаб берилган 940.800 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажати жами 48.022.000 сўмни даъвогарга 20245 йил 11 декабрь кунига қадар
тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олади.
Шунингдек, жавобгар иш юзасидан суд харажатларини тўлашни ўз
зиммасига олади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига кўра, келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд, мазкур ҳолатда ИПКнинг 134-моддасида назарда тутилган келишув
битимини тасдиқлашни рад этиш асослари мавжуд эмаслигини инобатга олиб,
тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва мазкур иш
юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва саккизинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш
тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 940.800 сўм давлат божи ва
41.200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 110, 118, 128, 131-133, 170 ҳамда
195-моддаларни қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 11 ноябрда тузилган келишув
битими қуйидаги шартлар асосида тасдиқлансин:
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***”
маъсулияти чекланган жамияти фойдасига 31.360.000 сўм асосий қарз ва
15.680.000 сўм пеня, судга даъво кўзғатилганда даъвогар томонидан тўлаб
берилган 940.800 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати жами
48.022.000 сўмни даъвогарга 2025 йил 11 декабрь кунига қадар тўлиқ тўлаб
бериш мажбуриятини олади.
Мазкур иш юзасидан иш юритиш тугатилсин.
Ажрим бир ойдан сўнг қонуний кучга киради.
Ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Раҳматова