Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/680 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f85f04d2-fe07-46d4-87d6-54615169bc76 Claim ID PDF Hash 4ef7b46e9debd14c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 301-моддаси нинг 301 law
ра ушбу Кодекс 302-моддаси ра ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 297-моддаси ИПКнинг 297 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
ФКнинг 149-моддаси ФКнинг 149 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/680-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хужаёровнинг котиблигида, «***» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси вакили А.Абдирахмонов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан Миришкор туман фермерлар кенгашининг «***» фермер хўжалиги манфаатида берган кассация шикояти асосида ишни вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда – кенгаш деб юритилади) «***» фермер хўжалиги (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «***» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2021 йил топширилган пахта ҳосилидан қуритиш ва тозалаш учун ушлаб қолинган 2 148 261,6 сўм ва унга ҳисобланган 1 074 130,8 сўм пеня ҳамда 2021 йилдаги шартноманинг 4.2бандига кўра, етказиб берилмаган 19 609 708,99 сўм аванс суммасининг 0,4 фоизи миқдорида 9 412 560 сўм пеня ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъво талабининг қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 2 148 261,60 сўм ҳамда 1 074 130,8 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб кенгаш томонидан даъвогар манфаатида берилган кассация шикоятида ҳал қилув қарорини ўзгартириб, 2021, 2022 ва 2023 йилларда тузилган шартномаларнинг 4.2-бандини қўпол равишда бузганлиги учун, ушбу тузилган шартномаларнинг 5.4-бандига кўра етказиб берилмаган 45 252 000 бўнак (аванс) суммасининг 0.4 фоизи миқдорида жами 19 609 708 сўм пеня тўлаш талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Шунингдек, жавобгар томонидан даъво аризасини даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида биринчи инстанция судига ариза берилган. Биринчи инстанция суди томонидан ушбу ариза қисман муҳокама қилиниб, даъво мазмунан кўриб чиқилиб, хатоликка йўл қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 301-моддасининг иккинчи қисмига кўра ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда, кассация инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилади. Шу боис, судлов ҳайъатининг 2025 йил 13 ноябрдаги ажрими билан ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ва жавобгар томонидан берилган аризани муҳокама қилиш белгиланган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кенгаш ва даъвогар суд мажлисига келмади, бироқ кенгаш ариза қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб, шикоятини қаноатлантиришни сўраган. Судлов ҳайъати, ИПКнинг 297-моддаси тўртинчи қисмига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъво муддати ўтганлиги сабабли кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини даъво муддатини қўллаб, қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Ушбу Кодекснинг 465-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (хўжалик) 2021 йилнинг бизнес-режасига асосан «Бухоро-8» навли пахта хом-ашёсини жавобгар (харидор)га етказиб бериш, жавобгар (харидор) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича кенгаш даъвогар манфаатида жавобгар томонидан 2021 йилдаги пахта ҳосилидан қуритиш ва тозалаш учун 2 148 261,6 сўм нотўғри ушлаб қолинганлиги учун 2 148 261,6 сўм ва унга ҳисобланган 1 074 130,8 сўм пеня ҳамда ушбу шартноманинг 4.2-бандига кўра, етказиб берилмаган 19 609 708,99 сўм авансга нисбатан ҳисобланган 9 412 560 сўм пеняни ундириш талаби билан судга мурожаат этган. Шунингдек, жавобгар томонидан даъво аризасини даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида биринчи инстанция судига ариза берилган бўлса-да, ушбу ариза қисман муҳокама қилиниб, даъво мазмунан кўриб чиқилиб, хатоликка йўл қўйилган. Хусусан, ФКнинг 149-моддасига асосан, даъво муддати - шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. ФКнинг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати - уч йил. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июнда «Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 282-сон Қарорининг 8-10-бандларида, ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозимлиги, агар ишда бир нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан қайси бири даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша шахсга нисбатан қўлланилиши, агар даъво муддати ўтган бўлиб, уни тиклаш ҳақидаги даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилмаса, суд даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиши, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилган. Ушбу Пленум қарорининг 17.1-бандида асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланиши назарда тутилган. Ваҳоланки, 2021 йил қуритиш ва тозалаш хизмати учун 1 026 370,16 сўм ушлаб қолинаётганлиги ҳақидаги 2021 йил 29 ноябрда b0000011330-сонли электрон ҳисобварақ-фактура тарафлар ўртасида тасдиқланган бўлиб, ушбу сумма ушлаб қолинаётганлиги ҳақида даъвогар хабардор бўлган. Даъво аризасида 2021 йил қуритиш ва тозалаш хизмати учун ушлаб қолинган маблағ уч йиллик даъво муддати ўтказилган ҳолда даъво талаби қўйилган ва 2025 йилнинг 18 феврль куни судга тақдим этилган. Худди шунингдек, айнан юқорида келтирилган тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогарга тўлаб берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 9 412 560 сўм пеня талаби бўйича даъво муддатида ундириш чоралари кўрилмаган ёки кўрилганлигини тасдиқловчи мақбул далиллар тақдим этилмаган. ФКнинг 153-моддасида, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Учинчи қисмида, агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси 18-бандида, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўловидан озод этилганлиги белгиланган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилиб, даъво муддатини қўллаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан кассация шикояти учун 37 500 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, ФКнинг 149, 150, 234, 236, 333, 465-моддаларини ҳамда ИПКнинг 68, 72, 74, 118, 283, 297, 299-301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Миришкор туман фермерлар кенгашининг «***» фермер хўжалиги манфаатида берган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг «***» фермер хўжалиги манфаатида берган даъво аризаси даъво муддатини қўллаб, қаноатлантириш рад этилсин. «***» фермер хўжалиги томонидан кассация шикояти учун 41 200 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. «***» фермер хўжалиги давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи *** ҳайъат аъзолари *** ***