Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19450 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 551dafda-12e7-42de-8f2c-6a1228c8758c Claim ID PDF Hash d33dd04be9cfff9e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19450-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 258 238,38 сўм асосий қарз ва 779 136,46 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Н.Саминжонов ва даъвогар вакили Б.Ахмедов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 24 ноябрда 741107/12323-сонли ижара шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар Наманган шаҳар, У.Носир кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган “N m ng n bu li Ibn Sin n mid gi j m t s l m tligi t nikumi” муассасаси (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади) балансидаги биносининг 3-қаватда жойлашган бўш турган хонасининг (ижарага) 72,0 кв.м қисмини ижарага бериш, жавобгар эса ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Кейинчалик, шартномага қўшимча сифатида даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида 2025 йил 9 апрелда 140125217429-сонли келишув (шартномаси) тузилган. Жавобгар ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида унинг даъвогар олдида 4 258 238,38 сўм қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 4 258 238,38 сўм асосий қарз, 779 136,46 сўм пеня, юборилган талабнома ҳамда суд ҳужжатларини юбориш харажатлари учун жами 50 700 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили шартнома бўйича ижара объекти жавобгарга далолатнома асосида топширилганлиги, жавобгар даъво аризаси судга киритилганидан сўнг асосий қарз ва пеняни тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган балансда сақловчи суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ҳамда балансда сақловчи иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор катта ёрдамчиси фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, дастлаб даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 24 ноябрда тузилган 741107/123-23-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан ижара объекти жавобгарга вақтинча фойдаланиш учун ижарага берилган. Ўзаро 2023 йил 24 ноябрда тузилган 741107/123-23-сонли шартномага кўра ижара объекти жавобгарга 36 ой, яъни 3 йил муддатга ижарага берилган. Кейинчалик, 2023 йил 24 ноябрда тузилган 741107/123-23-сонли шартномага қўшимча сифатида даъвогар, жавобгар ва балансда сақловчи ўртасида 2025 йил 9 апрелда 140125217429-сонли қўшимча шартнома (келишув) тузилган. Қўшимча шартнома (келишув)нинг 2.3-бандида қўшимча шартнома 2023 йил 24 ноябрда тузилган 741107/123-23-сонли шартноманинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланиши назарда тутилган. ФК 573-моддасининг биринчи қисмига асосан бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Тарафлар ўртасида 2023 йил 24 ноябрда тузилган 741107/123-23-сонли шартноманинг 7.2-бандида жавобгар шартномада белгиланган муддат ва миқдорларда даъвогарнинг ҳисоб рақамига 100 фоиз олдиндан тўлаш тартибида ижара ҳақи тўлаб бориши, ҳар ой учун ижара ҳақи тўлови ўша ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан (олдиндан тўлаш тартибида) амалга оширилиши назарда тутилган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай ижара ҳақини шартномада белгиланган муддатда ҳамда миқдорда тўлиқ тўламаган ва 2025 йил 28 август ҳолатига 4 258 238,38 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақида юборган 2025 йил 11 августдаги 123534-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Ваҳоланки, ФК 544-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Бундай ҳолатда суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 4 258 238,38 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ижара объектини топшириш ва қабул қилиш далолатномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли бўлган деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 779 136,46 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 9.2-бандида жавобгар ижара тўловларини белгиланган муддат ва миқдорларда амалга оширмагани учун тўлов муддати бузилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашига келишилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ жавобгар асосий қарз ва пеняни тўлиқ тўлаган. Бу ҳолат даъвогар вакилининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари ва судга тақдим этган 2025 йил 6 ноябрдаги 01-0.8-1/1301-сонли хати билан ўз тасдиғи топди. Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар асосий қарз ва пеня тўлиқ тўлаганлиги учун суд даъвонинг асосий қарз ва пеня ундириш талабларини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан юборилган талабнома ҳамда суд ҳужжатларини юбориш харажатлари учун жами 50 700 сўм ундириш тўғрисидаги талабини муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Боиси даъвогар вакили суд мажлисида жавобгарга юборилган талабнома ҳамда суд ҳужжатларини юбориш харажатлари учун 50 700 сўм харажат қилинганлигини исботловчи ҳужжатларни тақдим эта олмади. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 354, 333, 354, 544-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АА фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев