← Назад
Решение #2847834 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 34 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 461 | — | code_article | |
| ИПК | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| айъати ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
21 841 символов
4-1202-2504/3772-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Х.Сулайманбекова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Э.Соибназаров
Тафтиш инстанциясида маърузачи
судья – А.Рахимов
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
А.Рахимов
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
судьялар
Н.Сангиров
ва
И.Матмуратовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Боирбековнинг
суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи
Х.Қаюмов қатнашувида, “ВВВ” фермер хўжалиги бошлиғи Ў.Э, ААА вакили Н.Р
(2025 йил 9 сентябрдаги 10-4616-сонли ишончнома асосида), ССС С.С
(ишончнома асосида), ККК мутахассиси М.С иштирокида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ва Сирдарё вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг
2025 йил 26 сентябрдаги қарори устидан “ВВВ” фермер хўжалиги томонидан
тафтиш тартибида берилган шикоятни Сирдарё вилоят суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларига кўра, ААА (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ВВВ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2018 йил 2 ноябрда ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш ҳақида 5-сонли шартнома тузилган.
Ер ижара шартномасининг 1-бобига кўра, ижарага берувчи (даъвогар)
Гулистон ҳудудида жойлашган 29,5 гектар ер участкасини (шундан 28,8 га экин
ери) 49 йил муддатга ижарага топшириши, ижарага олувчи (жавобгар) эса, ерни
қабул қилиб олиши, ер участкаси жавобгарга чорвачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини юритиш учун берилиши келишилган.
Сайҳунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Ўсимликлар карантини ва
ҳимояси бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, туман ХКТ ва ООМХ давлат
маркази, Сув етказиб бериш хизмати ДМ, Давлат кадастрлари палатаси
Сайҳунобод туман филиали, туман ИИБ вакиллари томонидан 2025 йил
15 майда тузилган далолатномада жавобгар ихтисослашувини бузиб 28,1 гектар ер
майдонига режасиз шоли экинини экиб олганлиги қайд этилган.
ННН томонидан 2025 йил 20 майда жавобгарнинг ижарага берилган қишлоқ
хўжалиги ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланаётганлиги, яъни 28,1
гектар ер майдонига режасиз шоли экинини экканлиги ҳолати юзасидан тўпланган
ҳужжатлардан келиб чиқиб, қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаган
тақдирда жавобгарга ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида тақдимнома
киритилиши ҳамда судга бу ҳақида даъво ариза киритилиши тўғрисида хулоса
берилган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 30 майда 01-01-209-сонли таклиф хати билан
мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилиш ва ер майдонларини
қайтариш таклиф этилган ҳамда таклифга 10 кун муддат ичида жавоб бериш
сўралган. Таклиф хати жавобгар томонидан шахсан қабул қилиниб, таклиф хатига
ер участкасидан ихтиёрий воз кечмаслиги, бундан норози эканлиги ҳақида ўз
муносабатини билдирган.
Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
билан 2018 йил 2 ноябрда тузилган 15-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага бериш шартномасини бекор қилишни сўраган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда матнда
биринчи инстанция суди деб юритилади) 2025 йил 26 июндаги ажрими билан
Сайҳунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, ННН, Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилоят бошқармаси, Давлат кадастрлари
палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси, Сайҳунобод туман солиқ инспекцияси
низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори билан
даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил
2 ноябрда тузилган 5-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
шартномаси бекор қилинган, шунингдек, жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундирилган.
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси судининг (кейинги ўринларда матнда кассация инстанцияси деб
юритилади) 2025 йил 26 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг
2025 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар судга тафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, биринчи
инстанция судининг 2025 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори ва кассация
инстанциясининг 2025 йил 26 сентябрдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, ҳокимият томонидан 16 гектар ер майдонига жавобгар
шартнома шартига зид равишда шоли экканлиги ҳақидаги важлар ўринсиз
эканлигини, чунки фермер хўжалиги ва ҳокимият ўртасида озуқа экинлари
етиштириб бериш ҳақида контрактация шартномаси тузилмаганлигини,
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 34-моддасига кўра давлат органлари фермер
хўжалигининг фаолиятига, маҳсулот турини танлаш ва унинг баҳосини белгилаш
кабиларга аралашишга ҳақли эмаслигини, шунингдек, фермер хўжалиги
бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 65-моддаси 3-қисми билан
маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ер ижара шартномасини бекор қилиш
учун асос бўлмаслигини, Халқ депутатлари Сайҳунобод туман кенгаши томонидан
фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича
таклифга розилик бериш ҳақидаги қарор ноқонунийлигини, ер чорвачилик
йўналиши учун берилганлигини, 2025 йил ҳосили учун 12,1 гектарга шоли,
5 гектарга соя, 10,95 гектарга беда экилиши режалаштирилганлигини, дастлаб
ушбу ер майдонларига макка экилганлигини, лекин макка униб чиқмаганлиги боис
шоли экини экилганлигини, шоли ҳам ғалла ўсимликлари турига киришини, ер
2
ижара шартномаси шартлари бузилмаганлигини, шартномани бекор қилишга асос
йўқлигини, шартномада шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклиф 3 ой олдин
билдирилиши кўрсатилганлигини, даъвогар ушбу тартибга риоя этмасдан қонун
талабларини бузиб келаётганлигини, қишлоқ хўжалиги ерларида тадбиркорлар
томонидан қурилишлар амалга оширилишини олдини олиш мақсадида ерлар
тоифаларга ажратилганлигини, ер кодексига ҳам ўзгариш киритилиб ер
майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланиш деган сўзлар ер участкаларидан
рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланиш деб
алмаштирилганлигини, озуқа экинларини ўрнига шоли экилиши ердан
фойдаланишнинг асосий турини ўзгариши ҳисобланмаслигини, фермер хўжалиги
томонидан қонунбузарлик содир этилмаган бўлсада ижара шартнома бекор
қилинганлигини кўрсатиб ўтган.
Учинчи шахслар ННН, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти
бошқармаси, Сайҳунобод туман солиқ инспекцияси суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади) 324-моддасининг биринчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Шу боис судлов ҳайъати, ишни ушбу шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни мумкин деб хулоса қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар фермер хўжалиги бошлиғи тафтиш
тартибидаги шикоятни қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб,
шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ва
кассация инстанциясининг қарорини бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, тафтиш тартибидаги
шикоятда баён этилган ҳолатлар асосга эга эмаслигини баён қилиб, тафтиш
тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
ССС суд мажлисида кўргазма бериб, жавобгар ер майдонларига
ўзбошимчалик билан шоли экиб ихтисослашувдан чиққанлигини баён қилиб,
шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сайҳунобод туман бўлими вакили кўргазма бериб, жавобгар
ўзбошимчалик билан шоли экинини экиб олганлиги ҳолати инспекция томонидан
ҳам ўрганилганлигини ва жавобгар ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланганлиги ҳолати ўз тасдиғини
топиб фермер хўжалиги бошлиғи Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
65-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини баён қилди.
Прокурор тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида фикр билдирди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, тафтиш тартибидаги шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция
3
судининг ҳал қилув қарорини ҳамда кассация инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида
“Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги
22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини
мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (кейинги
ўринларда матнда Низом деб юритилади) 12-бандида “Фермер хўжалиги
томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз
юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини
мақбуллаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга
оширилади” деб қайд этилган.
Низомнинг 14-бандида “Фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома
мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги
ҳолатларнинг аниқланиши:
а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда
бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги
экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер ресурслари ва
давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги
ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ
хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан;
в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона
фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр
баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат
кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан;
г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало,
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича
тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил
мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши
ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов
ташкилотлари томонидан;
4
д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши
— қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан
фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ
масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун
асос ҳисобланади” деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ
хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари
майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг 2-бандига
мувофиқ, ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш
шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона
фойдаланилмаганда, шунингдек, давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан тузилган контрактация шартномалари
шартлари сўнгги уч йилда бажарилмаганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст
рентабеллик билан юритилганда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган
узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи
қисмининг 6)-кичик бандига мувофиқ, ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида ер участкасини
ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Жавобгар томонидан ер ижара шартномаси шартларининг қўпол равишда
бузилганлиги, яъни чорвачилик йўналишида ижарага берилган қишлоқ хўжалиги
майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги бевосита масъул идора
вакиллари томонидан аниқланган ҳамда бу ҳолат юзасидан далолатнома
расмийлаштирилган.
Хусусан, жавобгарнинг ихтисослашуви ҳамда ижарага берилган ер
майдонларидан фойдаланиш мақсади чорвачилик йўналишида бўлсада, бироқ
2025 йилда озуқа экинлари режалаштирилган ер майдонларига ўзбошимчалик
билан шоли экинини эккан.
Жумладан,
АААнинг
2025
йил
4
апрелдаги
89-9-126-Q/25-сонли қарори билан 2025 йил ҳосили учун экинларни жойлаштириш
прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра жавобгарга тегишли 28,05
экин ерининг 12,10 га қисмига шоли, 5 га қисмига соя, 11 га қисмига беда
экинларини экиши режалаштирилган бўлсада, жавобгар 28 га ер майдонига тўлиқ
шоли экинларини экиб экинларни жойлаштириш режасига амал қилмаган.
Бу эса юқорида қайд этилган Низом ва Талабларда кўрсатилган ер ижара
шартномасини бекор қилиш учун асос бўладиган ерга оид қонунбузарлик
ҳисобланади.
Шу боис, даъвогар томонидан жавобгарга Низомда белгиланган тартибда ер
ижара шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириб,
унга шартномани ихтиёрий равишда бекор қилиш ҳақида таклиф берилган.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда
5
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш ҳақида билдирилган
таклиф жавобгар томонидан рад этилганлиги боис, даъвогар судга шартномани
бекор қилиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан ерга оид қонунбузарлик содир
этилганлиги ва бу тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасини бекор
қилиш учун асос бўлишини инобатга олиб, даъвони қаноатлантириб, ер ижара
шартномасини бекор қилиш ҳақида асосли хулосага келган.
Кассация инстанцияси эса биринчи инстанция суди томонидан моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри
тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятда келтирилган важларни
муҳокама қилиб, ушбу важлар суд ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асос эмас деб ҳисоблайди.
Хусусан, тафтиш тартибидаги шикоятда, ҳокимият томонидан 16 гектар ер
майдонига жавобгар шартнома шартига зид равишда шоли экканлиги ҳақидаги
важлар ўринсиз эканлиги, чунки фермер хўжалиги ва ҳокимият ўртасида озуқа
экинлари етиштириб бериш ҳақида контрактация шартномаси тузилмаганлиги,
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 34-моддасига кўра давлат органлари фермер
хўжалигининг фаолиятига, маҳсулот турини танлаш ва унинг баҳосини белгилаш
кабиларга аралашишга ҳақли эмаслиги, шунингдек, фермер хўжалиги
бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 65-моддаси 3-қисми билан
маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ер ижара шартномасини бекор қилиш
учун асос бўлмаслиги, Халқ депутатлари Сайҳунобод туман кенгаши томонидан
фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича
таклифга розилик бериш ҳақидаги қарор ноқонунийлиги, ер чорвачилик йўналиши
учун берилганлиги, 2025 йил ҳосили учун 12,1 гектарга шоли,
5 гектарга соя, 10,95 гектарга беда экилиши режалаштирилганлиги, дастлаб ушбу
ер майдонларига макка экилганлиги, лекин макка униб чиқмаганлиги боис шоли
экини экилганлиги, шоли ҳам ғалла ўсимликлари турига кириши, ер ижара
шартномаси шартлари бузилмаганлиги, шартномани бекор қилишга асос йўқлиги,
шартномада шартномани бекор қилиш ҳақидаги таклиф 3 ой олдин билдирилиши
кўрсатилганлиги, даъвогар ушбу тартибга риоя этмасдан қонун талабларини бузиб
келаётганлиги, қишлоқ хўжалиги ерларида тадбиркорлар томонидан қурилишлар
амалга оширилишини олдини олиш мақсадида ерлар тоифаларга ажратилганлиги,
ер кодексига ҳам ўзгариш киритилиб ер майдонидан бошқа мақсадларда
фойдаланиш деган сўзлар ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг
асосий турига номувофиқ фойдаланиш деб алмаштирилганлиги, озуқа экинларини
ўрнига шоли экилиши ердан фойдаланишнинг асосий турини ўзгариши
ҳисобланмаслиги ҳақида важлар келтирилган.
Гарчи, жавобгар унинг ер майдонларига экилган макка униб чиқмаганлиги
боис шоли экканлиги, шоли ғалла турига кириши, туман ҳокимлиги томонидан
унинг экин турини танлашига аралашишга ҳақли эмаслиги, шоли экинини экиш
ихтисослашувни бузиш ҳисобланмаслиги ҳақида важлар келтирсада, бироқ
6
жавобгарнинг ер майдонларига экилган макка экинининг униб чиқмаганлиги унга
шоли экинини экиши учун асос бўлмайди.
Ер кодекси 461-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра чорвачилик
маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашган фермер хўжаликларига озуқа
экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) — суғориладиган
ерлардан — камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан — камида 1 гектар, яйловлар ва
пичанзорлардан — камида 2 гектар ер майдонлари ажратилиши кўрсатилган.
Жавобгарнинг чорва озуқа экинларини етиштириш учун мўлжалланган ер
майдонларига тўлиқ шоли экинини экиши унинг чорвачиликка бўлган
ихтисослашувини бузилиши ҳисобланади.
Қолаверса, ўзбошимчалик билан шоли экиб, ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланганлиги ҳолати юзасидан
жавобгар фермер хўжалиги бошлиғи Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сайҳунобод туман бўлимининг 2025 йил 20 майдаги қарори билан
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 65-моддаси 3-қисми билан маъмурий
жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, жавобгарнинг туман ҳокимлиги шартномани бекор қилиш
ҳақида 3 ой олдин огоҳлантириши лозим бўлганлиги, шартноманинг 17-бандида
назарда тутилган шартномани бекор қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир
этилмаганлиги ҳақидаги важлари ҳам ўринсиздир.
Чунки, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 30 майда 01-01-209-сонли
таклиф хати юборилган бўлиб, унда ер ижара шартномасини бекор қилиш ва ер
майдонларини қайтариш таклиф этилган ҳамда таклифга 10 кун муддат ичида
жавоб бериш сўралган. Таклиф хати жавобгар томонидан шахсан қабул қилиниб,
таклиф хатига ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечмаслиги,
бундан норози эканлиги ҳақида имзо қўйиш орқали ўз муносабатини билдирган.
ФК 384-моддасига мувофиқ, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейин
шартномани бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси тақдим этиши мумкин.
Шу боис, бу ҳолатда даъвогар томонидан талабнома тартибига риоя этилган
ҳисобланади.
Шартноманинг 17-банди 4-хатбошисига кўра ердан белгиланган мақсадда
фойдаланилмаганлик ҳолати шартномани бекор қилиш асосларидан бири
ҳисобланади.
Жавобгар томонидан ердан чорва озуқа экинларини етиштириш мақсадида
фойдаланилмаганлиги ҳолати ердан бошқа мақсадларда фойдаланилганлигини
тасдиқлайди.
ИПК 3246-моддасининг биринчи қисмида “Суд ишни тафтиш тартибида
кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади” деб белгиланган.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида “Суднинг мазмунан тўғри бўлган
ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор
қилиниши мумкин эмас” деб белгилаб қўйилган.
7
Бинобарин, судлов ҳайъати тафтиш тартибида берилган шикоятни
қаноатлантириш учун асос мавжуд эмаслигини инобатга олиб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ ишни тафтиш
инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1 875 000 сўм давлат божи ва
41200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 3243-3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қилади:
“ВВВ” фермер хўжалигининг тафтиш тартибида берган шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 июлдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанцияси судининг 2025 йил 26 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Рахимов
ҳайъат аъзолари
Н.Сангиров
И.Матмуратов
8