← Назад
Решение #2847849 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 638 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/4035-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 13 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар – АААнинг жавобгар –
БББ ҳисобидан 299.839.686,5 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни даъвогар вакили раҳбар ААА, жавобгар вакили
раҳбар БББ иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААА (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, БББ (бундан кейинги матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 299.839.686,5 сўм ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб қувватлади.
Жавобгар вакили даъвони қисман тан олиб, даъвогар билан
шартнома тузмаганлигини, бироқ даъвогар томонидан жавобгар худудига
ўрнатилган қудуқдан ер майдонларини суғориш мақсадида фойдаланиб
келаётганлигини, шунингдек қудуқдан фойдаланиш учун электр энергияси
учун тўловларни амалга ошириб келаётганлигини, қарздорликни тўлашга
имконияти йўқлигини билдирди.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур
ҳолатлар
тарафларнинг
мажбуриятлари
пудрат
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг
топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини
буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар
келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш
учун пудратчи таваккал қилади.
Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш
пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот,
тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу
Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган
қоидалар қўлланади.
ФКнинг 638-моддасига кўра, агар пудрат шартномасида бажарилган
ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган
бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда
ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан
олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин
тўлаши шарт.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан 2022 йилда
жавобгар худудида бир дона қудуқ қазиш ва ўрнатиш ишлари амалга
оширилган. Бу ҳақда тарафлар иштирокида бажарилган ишлар
далолатномаси расмийлаштирилган. Жавобгарга огоҳлантириш хати
юборилган, лекин натижа бўлмаган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори 5-бандида берилган
тушунтиришга кўра, ФКнинг 108 ва 109-моддалари мазмунига кўра,
қурилиш пудрати шартномаси оддий ёзма шаклда тузилади ва ушбу
шаклга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ
тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини
гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Бунда, агар қурилиш пудрати шартномаси ёзма шаклда тузилмаган бўлса,
тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини
ёзма ёхуд бошқа далиллар билан тасдиқлашлари мумкин.
Шунга кўра, қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ низони ҳал
этишда тарафлар қурилиш пудрати шартномасини оддий ёзма шаклда
тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга киришганлиги аниқланса, судлар
мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари
лозим.
Қарор 2.3-бандига кўра, судларнинг эътибори, қурилиш пудрати
шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра
шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса,
бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга
асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати
шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган
жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш)
қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилади.
Шу асосда, суд даъвогарнинг 299.839.686,5 сўм қарздорликни
ундириш талаби иш хужжатлари асосида ўз тасдиғини топганлиги сабабли
суд ушбу талабни асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим
топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 5996793,73 сўм
давлат божи ва 37500 см почта харажатлари жавобгардан ундирилиши
лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 176, 177 -моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
БББ ҳисобидан ААА фойдасига 299.839.686,5 сўм қарздорлик ва
37500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар БББ ҳисобидан 5996793,73 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров