Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2501/5128 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Z MIN WIDE R DE GROUP
Source ID a99e5ac8-5fcf-40da-80a4-4d24b187166e Claim ID PDF Hash 42ee07c298cc80a6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2501/5128-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Латипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “Z MIN WIDE R DE GROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни жавобгар раҳбари А.Насруллаев (шахсий маълумотнома асосида), вакиллари Ф.Тошпўлатов, А.Убайдуллаев (ишончнома асосида), даъвогар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакили О.Назаров (ишончнома асосида)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Z MIN WIDE R DE GROUP” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил 22 июндаги АС 078 серияли, 109 реестр рақамли лицензия асосида “Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолияти” билан шуғулланганлиги учун 225 000 000 сўм миқдорида давлат божини ундиришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 июлдаги ажрими билан иш тегишлилигига кўра Чироқчи туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарорига асосан ариза қисман қаноатлантирилиб, суд харажатлари қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар лозим даражада текширилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, назорат қилувчи органлар огоҳлантириш хати юбормаганлиги, текширишлар ўтказилмаганлиги, фаолият юритилмаганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакиллари шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди иш учун муҳим ҳолатларга эътибор қаратмаганлигини, далилларга нотўғри баҳо берганлигини, лицензия бўйича фаолият кўрсатилмаганлигини, даромадлар олинмаганлигини, бу 2 ҳақда солиқ органининг маълумотномаси мавжудлигини, даъвогар низони судгача ҳал қилиш чорасига риоя қилмаганлигини, огоҳлантириш хати бермаганлигини, шартномада низони музокаралар йўли билан ҳал этиш назарда тутилганлигини, 2021 йилда корхона фаолияти тўхтаганлигини, қонун ҳужжатларида ушбу ҳолатда лицензия ўз-ўзидан бекор бўлиши қайд этилганлигини, даъвонинг ҳисоб-китоби ҳам асоссиз эканлигини, олдиндан қилинган тўловлар инобатга олинмаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини, жавобгар лицензия шартлари ва талабларига риоя қилмаганлигини, тўловларни амалга ошириш юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилганлигини, низони судга ҳал қилиш чорасига риоя қилишга даъвогарнинг мажбурияти йўқлигини, корхонанинг фаолият кўрсатмаганлиги йиғимни ундиришни инкор этмаслигини, лицензия фаолият кўрсатиш учун берилганлигини, йиғим лицензия бўйича ҳисобланишини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, жавобгарга 2021 йил 22 июндаги АС 078 серияли, 109 реестр рақамли лицензия асосида “Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолияти” билан шуғулланиш учун чексиз муддатга лицензия берилган бўлиб, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, Гулистон кўчасида алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланиб келган. Жавобгар томонидан 2022, 2023 ва 2024 йиллар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 375 000 сўмдан 200 баравари миқдорида 75 000 000 сўмдан, уч йилга жами 225 000 000 сўм миқдорида давлат божи тўловларини тўланмаган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг 2025 йил 26 майдаги 82-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг 2021 йил 22 июндаги АС 078 серияли, 109 реестр рақамли лицензия асосида “Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси 3 фаолияти” билан шуғулланиш берилган лицензияси 2022-2024 йиллар учун давлат божи (йиллик лицензия тўлови) тўланмаганлиги сабабли бекор қилинган. Йиллик лицензия тўлови бўйича муддати ўтган қарздорликни амалга ошириш ҳақида юборилган талабнома ижроси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли аризачи жавобгарга нисбатан судга ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳолатларини ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда аризани қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида лицензия берганлик, унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик ва уни ўзгартирганлик учун давлат божи ундириш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси соҳасидаги фаолият бўйича лицензияни амал қилиши учун йиллик давлат божи тўланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси 1-қисми 14-бандига кўра фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишга доир лицензиялар ва рухсатномалар берганлик учун тўловлар давлат божи объектларига киритилган. Шунингдек, ушбу Қонуннинг 50-банди “а” кичик бандида алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолияти учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли Қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона Низомнинг 8-иловаси 7-бандига кўра алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналардан лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида йиллик лицензия тўлови ундирилади. Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг бюджетдан ташқари жамғармасига кирим қилинади. Навбатдаги йил учун йиллик лицензия тўлови лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади. Мазкур қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди ариза талаби миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиб, лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин ҳисобланишини инобатга олиб, 2022 йил учун амалда бўлган тўлови 2021 йил якунида амалда бўлган 270 000 сўм базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб, 2022 йил учун 200 баравари миқдори 54 000 000 сўм, 2023 йил учун амалда бўлган 300 000 сўм базавий ҳисоблаш миқдори бўйича 200 баравари миқдори 60 000 000 сўм ва 2024 йил учун амалда бўлган 340 000 сўм базавий ҳисоблаш миқдори бўйича 200 баравари миқдори 68 000 000 сўм, жами 182 000 000 сўм давлат божини ундириш ҳамда ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган. Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар билан қўшилмайди. 4 Бундан ташқари, судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг низони судгача ҳал этиш чораси кўрилмаганлиги ҳамда корхона фаолият кўрсатмаганлиги ҳақидаги важларига қўшилмайди. Сабаби, тарафлар ўртасида тузилган лицензия шартномасида шартномасида мазкур тоифадаги низолар бўйича низони судгача ҳал этиш чорасига риоя қилиниши мажбурий эканлиги назарда тутилмаган, корхонанинг фаолият кўрсатмаганлиги қонун ҳужжатида асосида белгиланган ундирувни инкор қилмайди, даъво талабида берилган лицензия бўйича ундирув сўралган, жавобгар фаолият кўрсатмаган бўлсада, ўз вақтида лицензия ихтиёрий бекор қилиш чораларини кўрмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас, ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига асосан суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини 5 ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда , “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Жавобгар “Z MIN WIDE R DE GROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “Z MIN WIDE R DE GROUP” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “Z MIN WIDE R DE GROUP” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Судьялар Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов