← Назад
Решение #2847859 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2304-2503/ХХХ-сонли иқтисодий иш
судья З.Хасанова
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чимбой тумани
2025 йил 13 ноябрь
Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Хасанова раислигида,
судья ёрдамчиси К.Данияровнинг котиблигида, даъвогар жамият раҳбари
ХХХХХ, жавобгар фермер ҳўжалиги раҳбари ХХХХХ иштирокида, даъвогар
“ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ХХХХХ” фермер
ҳўжалигидан 7 104 000 сўм пул маблағларини ундириш туғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Чимбой туманлараро иқтисодий
суди биносида, сайёр очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “ХХХХХ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “ХХХХХ” фермер ҳўжалиги
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)дан
7 104 000 сўм пул маблағларини ундиришни сўраб судга даъво ариза билан
муражат этган.
Даъвогар вакили суд мажлисида аризани қўллаб-қувватлади ва 2024
йил 1 февралда "GELION IMPORT" МЧЖ билан қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 10 000 000 000 сўмлик 1-2000-сонли
шартнома тузилганлигини, "GELION IMPORT" МЧЖ томонидан фермер
хўжаликларига картошка уруғи етказиб берилганлигини, лекин 2025 йил 10
январда шартномага 1-сонли қўшимча битим тузилиб, унга кўра
10 000 000 000 сўм қарздорликни ундириш ҳуқуқи "GELION IMPORT"
МЧЖдан "ХХХХХ" МЧЖга ўтказилганлиги, шу муносабат билан жавобгар
фермер хўжалигидан олинган картошка уруғи учун 7 104 000 сўм асосий
қарздорликни "ХХХХХ" масъулияти чекланган жамияти фойдасига
ундиришни сўради.
Жавобгар фермер ҳўжалиги раҳбари суд мажлисида даъво талабларини
тан олмасдан, жавобгардан 2024-2025 жылларда уруғлик картошкани
олмаганлигини, 2023 йилда бошқа шахслар томонидан етказиб берилган
уруғлик картошка учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилганлигини билдириб, даъво
талабини каноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
31 май куни 7 104 000 сўмлик уруғлик картошканинг олди-сотдиси бўйича Q3918 - сонли электрон шартнома тузилган.
2
Даъвогар жавобгарга 7 104 000 сўмлик уруғлик картошка етказиб
берилганлигини тасдиқлаш мақсадида судга 2025 йил 31 май кунги
солиштирув далолатномаси (жавобгар томонидан имзоланилмаган) ва
тарафларнинг электрон имзолари билан имзоланилган ҳисобварақфактурасини тақдим қилган.
Лекин, даъвогарнинг судга берган ёзма фикрида Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарига уруғлик
картошкалар 2023 йилда тарқатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 357-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун
мажбурий бўлиб қолади.
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома
тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб
белгилаб қўйишга ҳақлидирлар.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.1-бандида ушбу шартнома
имзоланилган
пайтдан
бошлаб
кучга
кириши
ва
2025
йил
31 декабргача амалда бўлиши кўрсатилган. Аммо, жавобгарга 2023 йилда
уруғлик картошка етказиб бериш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ
этилиши шартномада белгилаб қўйилмаган.
Шундай экан, тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича мажбуриятлар
фақат у тарафлар томонидан имзоланилганидан кейингина вужудга келади ва
2023 йилда етказиб берилган уруғлик картошка учун ҳеч қандай оқибат
келтириб чиқармайди.
Суднинг 2025 йил 30 октябрь кунги ажрими билан даъвогарга даъво
аризасига илова қилинган ҳужжатлардан ташқари жавобгарга маҳсулот
етказиб берилганлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим
қилиш таклиф этилган.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Лекин, даъвогар томонидан 2023 йилда жавобгарга уруғлик картошка
ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ўша пайтда тузилган
шартнома, ҳисобварақ-фактуралари, ишончномалар, юк хатлари ёки бошқа
ҳужжатлар тақдим қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 63-бандининг учинчи хатбошисига
3
биноан, ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Суд даъво талаби асоссиз ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб ҳисоблайди.
ИПКниң 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида базавий
ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ва суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги
сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига
103 000 сўм суд харажатини ундиришни, иш бўйича олдинган тўланган 41 200
сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд мажлиси
видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги билан боғлиқ суд харажати
ундирилсин.
Иш бўйича олдинган тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар
“ХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
4
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Хасанова