Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4866 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a0423ff3-c4ed-43ce-bf41-772db5790b87 Claim ID PDF Hash 1316c9fcf3a65a2f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 108-моддаси тисодий процессуал кодекси 108 code_article
процессуал кодексининг 107-моддаси процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4866-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 13.11.2025 йил Ромитан тумани Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, (даъвогар вакили иштирок этмади) жавобгар раҳбари – Х.Очилов иштирокида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «REAL KA ITAL INVEST» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар - " m gr n t building" масъулияти чекланган жамиятидан жами 109202225 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси «REAL KA ITAL INVEST” масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - « m gr n t building” масъулияти чекланган жамиятидан 93735816 сўм асосий қарз, 15466409 сўм пеня, жами 109202225 сўм ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар вакили суд мажлисига иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогар билан медиатив келишшув тузилганлигини, уни тасдиқлаб беришни сўради. Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ва медиатив келишувни атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «REAL KA ITAL INVEST” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”), жавобгар – « m gr n t building» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Бажарувчи”) ўртасида 2024 йил 18 октябрда 11-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра, Бажаррувчи Буюртмачига қум-шағал аралашмаси етказиб бериш, Буюртмачи маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олишган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятни бажариб, жавобгарга жами 100000000 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида тарафлар ўртасида низо келиб чиқан ва даъвогар жавобгардан 93735816 сўм асосий қарз, 15466409 сўм пеня ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Тарафлар – «REAL KA ITAL INVEST” масъулияти чекланган жамияти ва « m gr n t building» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 12 ноябрда медиатор С.Набодов иштирокида тузилган медиатив келишувга кўра, жавобгар - « m gr n t building» масъулияти чекланган жамияти 93735816 сўм асосий қарзни 2026 йил 01 январга қадар тўлиқ тўлашни ўз зиммасига олган, даъвогар - «REAL KA ITAL INVEST” масъулияти чекланган жамияти 15466409 сўм пеннядан қисмидан воз кечган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 3 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, 321-бандида медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодексининг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд, қайд этилганларга кўра медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъвони кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта харажаттини даъвоогар зиммасига қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 131, 195-моддаларини қўллаб суд, ажрим қилди: Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «REAL KA ITAL INVEST” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – « m gr n t building” масъулияти чекланган жамиятидан жами 109202225 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров