← Назад
Решение #2847864 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 163 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
5 770 символов
4-1201-2501/14207-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, жавобгар вакили – раҳбар Б.Э иштирокида,
даъвогар “S Gr u Build
t ri ls” МЧЖ ХК (СТИР ) нинг жавобгар “Gr u
Build
t ri ls” МЧЖ (СТИР ) ҳисобидан 285 299 003,68 сўм асосий қарз ва
88 442 691,24 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Gr u Build
t ri ls” МЧЖ ХК (даъвогар) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Gr u Build
t ri ls” МЧЖ
(жавобгар) ҳисобидан 285 299 003,68 сўм асосий қарз ва 88 442 691,24 сўм
пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўрталарида
келиб чиққан низони суддан ташқари тартибда ихтиёрий равишда медиатив
келишув тузиш йўли билан ўзаро ҳал этиб олишга келишганликларини
маълум қилиб, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўради ва судга
медиатив келишув битимини тақдим қилди.
Суд, ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция
судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш
учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
2
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
ихтиёрий асосларда 2025 йил 07 ноябрь куни медиатив келишув тузилган
бўлиб, медиатив келишувга кўра, жавобгар даъвогарга 285 299 003,68 сўм
асосий қарзни ва почта харажатини 2025 йил 25 ноябрга қадар тўлаб
беришни ўз зиммасига олган. Даъвогар 88 442 691,24 сўм пеняни
ундиришдан воз кечган.
Ушбу билан тарафлар Гулистон туманлараро иқтисодий судининг
4-1201-2502/14207-сонли иқтисодий ишини медиация тартибида ҳал
этилганлигини тасдиқлашган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонунининг
15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш
жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Тарафлар ихтиёрий равишда медиатив келишув тузишиб, ўрталарида
келиб чиққан низони суддан ташқари тартибда ўзаро ҳал этишга
келишишган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
қарорининг 32-бандига кўра, ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг
8-бандига мувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўради.
Судлар низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими
ёки медиатив келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари
лозим. Низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш
имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси
биринчи қисмининг 8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд
муҳокамаси жараёнида ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозимлиги,
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган 2025 йил 07 ноябрдаги
медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ихтиёрий равишда медиатив
келишув йўли билан ўзаро ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини
юритишда низони суддан ташқари тартибда ҳал этишга кўмаклашганлигини
инобатга олиб, даъвогар томонидан киритилган даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 14-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
3
божи қайтарилиши лозим. Шу боис суд даъвогар томонидан олдиндан
тўланган 3 737 416 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни, жавобгар
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 116, 118, 130, 131, 170, 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 3 737 416 сўм давлат божи маълумотнома асосида
даъвогар “Gr u Build
t ri ls” МЧЖ ХКга қайтарилсин.
Жавобгар “Gr u Build
t ri ls” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов