Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9091 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aada5c21-58a3-4baf-a272-b9ac1a4c168c Claim ID PDF Hash 01dc5a2a69762299... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддаси Шу сабабли суд ишни ИПК 2034 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9091-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 13 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Раҳматова, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар даъвогар “***” АТБ манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” дан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 5.800.000 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 26 мартда 674-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга савдо фаолиятини ривожлантириш мақсадида керакли жиҳозлар сотиб олиш мақсадида йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 48 ой муддатга, шундан 24 ойлик имтиёзли давр билан 72 ой муддатга 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга 100.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган. Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 14 октябрь куни ҳолатида 5.800.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарларга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 5.800.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи иш ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари, банк айланма маълумотлари, талабнома хати билан ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Бироқ, жавобгар томонидан иш судда кўрилган кунга қадар даъво талабидаги кредит фоиз қарзи қисман тўлаб берилган, қолган қарздорлик 4.101.745,52 сўмни ташкил қилади, бу ҳолат судга тақдим этилган маълумотнома билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 4.101.745,52 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм харажатини ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 2034-2035моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***”дан даъвогар “***” АТБ фойдасига 4.101.745,52 сўм кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “***” дан республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Раҳматова