Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9261 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 03840429-6d14-48a9-8de7-9174d9117f10 Claim ID PDF Hash d87426bab8f101d4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9261-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Шўртан газ кимё мажмуаси масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Q rshi gr nd st r масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 20 878 525,64 сўм асосий қарз, 6 173 050 сўм пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Бердиев (2025 йил 03 январдаги 017/9-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар Шўртан газ кимё мажмуаси масъулияти чекланган жамияти(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Q rshi gr nd st r масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 20 878 525,64 сўм асосий қарз, 6 173 050 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига иштирок этмади. Вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига асосан ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 16 январда 46/034-сонли сув таъминоти ва ундан фойдаланиш тўғрисида шартномаси тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 123 420 000 сўмни ташкил этган. Шартномага асосан даъвогар 2025 йил 31 январдаги 00000000047-сонли ҳисоб-фактурага асосан 1 851 297,84 сўмлик, 2025 йил 28 февралдаги 00000000115-сонли ҳисоб-фактурага асосан 925 648, 92 сўмлик 2025 йил 30 мартдаги 00000000224-сонли ҳисоб-фактурага асосан 1 542 748,20 сўмлик, 2025 йил 30 апрелдаги 00000000312-сонли ҳисоб-фактурага асосан 514 249,40 сўмлик, 2025 йил 30 майдаги 00000000382-сонли ҳисоб-фактурага асосан 4 833 944,36 сўмлик, 2025 йил 30 июндаги 00000000494-сонли ҳисоб-фактурага асосан 3 805 445,56 сўмлик, 2025 йил 31 июлдаги 00000000607-сонли ҳисобфктурага асосан 4 525 394, 72 сўмлик, 2025 йил 29 августдаги 00000000704сонли ҳисоб-фактурага асосан 2 879 796,64 сўмлик жами 20 878 525,64 сўмлик ичимлик ва хом сув етказиб берилган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаби асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаган. Шу боисдан, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Даъвогар даъво аризасида шартномаларнинг тегишли бандларига кўра, жавобгардан 6 173 050 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, тарафлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисидаги қонунга асосан жавобгарлиги белгиланган. Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисидаги қонуннинг 32-моддасига асосан Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик пленуми томонидан 2007 йил 15 июнда қабул қилинган Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 163-сонли қарорининг 1-бандида, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ундирилиши лозим бўлган асосли ҳисобланган пеня миқдорини 2 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 20 878 525,64 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 541 031, 51 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, 237, 333, 437моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Q rshi gr nd st r масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Шўртан газ кимё мажмуаси масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 878 525,64 асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Q rshi gr nd st r масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджети ҳисобига 541 031, 51 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов