← Назад
Решение #2847883 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 437 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1802-2502/7167-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Холмановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
“INDEPENDENT
INVEST ENT
GROUP”
масъулияти
чекланган
жамиятининг, жавобгар “BILOL
ETALL TRADING H” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 35 115 840 сўм асосий қарз, 17 557 920 сўм
пеня, 5 000 000 сўм юридик хизмат ҳақи, олдиндан тўланган 576 738 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили адвокат Б.Досметов (2025 йил 13
октябрдаги 2684-сонли ордер ва 2025 йил 13 октябрдаги 13-сонли ишончома
асосан),
(жавобгар
вакили
иштирокисиз)лар
иштирокида
видеоконференцалоқа режимида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
а н и қ л а д и:
даъвогар “INDEPENDENT INVEST ENT GROUP” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “BILOL ETALL TRADING H” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 35 115
840 сўм асосий қарз, 17 557 920 сўм пеня, 5 000 000 сўм юридик хизмат ҳақи,
олдиндан тўланган 576 738 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
тузилган шартномага кўра, жавобгарга метал маҳсулотини етказиб
берганлигини, бироқ жавобгар қабул қилиб олинган маҳсулот учун
тўловларни
амалга
оширмаганлиги
маълум
қилиб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади ва низо юзасидан муносабат билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд иш бўйича тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб
чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман
2
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида тақдим этилган
ҳужжатлар, аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича тарафлар ўртасида
2024 йил 3 декабрда 00056-сонли шартномаси тузилган бўлиб, даъвогар
шартномада назарда тутилган маҳсулотни етказиб бериши, жавобгар эса
маҳсулотни қабул қилиши ва белгиланган муддатда тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан 24.12.2024 йилда 56сонли электрон ҳисобварақ-фактура асосида 114 065 840 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилган ҳамда жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактуралар билан
ушбу маҳсулотлар қабул қилиб олинган бўлса-да, жавобгар томонидан
тўловлар қисман амалга оширилган, қолган тўловлар тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг, даъвогар, жавобгардан 35 115 840 сўм асосий қарз, 17
557 920 сўм пеня, 5 000 000 сўм юридик хизмат ҳақи ва олдиндан тўланган
суд харажатларини ундириш талаби билан судга мурожаат этган.
Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасига
асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома
шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
3
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4бандига асосан жавобгардан 17 557 920 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Шартноманинг 3.4-бандида сотиб олувчи тўловларни ўз вақтида амалга
оширмаганлиги учун кечиктирилган ҳар бир банк куни учун тўлов
суммасининг 0,4 фоиз миқдорида, аммо шартнома суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаб бериш ҳақида келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан
бири
ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда
неустойка
миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги,
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд гарчи, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам
асосли бўлсада, жавобгарнинг келгусида иқтисодий ночор ҳолатга тушиб
қолмаслигини инобатга олиб, даъвогар томонидан сўралган 17 557 920 сўм
неустойка миқдорини 4 916 218 сўмга камайтиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгар мажбуриятини лозим
даражада бажармаганлиги боис даъвогар ҳуқуқини тиклаш учун
“YUNUSOBOD ADVOKATLARI” адвокатлик ҳайъати билан ҳуқуқий ёрдам
кўрсатиш тўғрисида шартнома имзолаганлиги ва унга мувофиқ
ташкилотнинг ҳисоб рақамига 5 000 000 сўм тўловни амалга оширганлигини,
бу унинг зарари эканлигини баён қилиб, уни жавобгар ҳисобидан қоплаб
беришни сўраган.
ФКнинг 14-моддасида агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкинлиги, зарар
деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган
ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд адвокатлик хизматлари ҳақини ундиришни мавжуд
ҳуқуқий асослар ва адолат принципларига мувофиқ даъвогар томонидан
4
сўралаётган адвокат хизмати учун тўланган 5 000 000 сўмни 2 500 000
сўмгача камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига асосан, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ҳолда ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатини
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 35 115 840 сўм асосий қарз, 4 916
218 сўм пеня, 2 500 000 сўм юридик хизмат ҳақи, олдиндан тўланган 576 738
сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-238, 326,
437-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларига асосан суд
қ а р о р қ и л д и:
даъвогар “INDEPENDENT INVEST ENT GROUP” масъулияти
чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BILOL
ETALL TRADING H” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан:
даъвогар “INDEPENDENT INVEST ENT GROUP” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 35 115 840 сўм асосий қарз, 4 916 218 сўм
пеня, 2 500 000 сўм юридик хизмат ҳақи, олдиндан тўланган 576 738 сўм
5
давлат божи, 41 200 сўм почта харажати;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103
000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Б.Холманов