← Назад
Решение #2847895 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 108 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4515-сонли иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
13.11.2025 йил
Ромитан тумани
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, (даъвогар вакили иштирок этмади)
жавобгар вакили – А.Ҳасанов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар –
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг «G RDEN BUXORO
GROKL STER» масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар - "Bu r B sts ds" масъулияти
чекланган жамиятидан жами 1655372618,44 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармаси «G RDEN BUXORO
GROKL STER”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар - «Bu r B sts ds” масъулияти чекланган
жамиятидан 1103581745,64 сўм асосий қарз, 551790872,8 сўм пеня, жами
1655372618,44 сўм ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар вакили суд мажлисига иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан
ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар билан
медиатив келишув тузилганлигини, уни тасдиқлаб беришни сўради.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ва медиатив келишувни
атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар –
«G RDEN BUXORO GROKL STER” масъулияти чекланган жамияти
(шартнома матнида “Хўжалик”), жавобгар – «Bu r B sts ds» масъулияти
чекланган жамияти (шартнома матнида “Тайёрловчи”) ўртасида 2023 йил 11
сентябрда 5/6-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартига кўра, Хўжалик Тайёрловчига уруғлик дон етказиб
бериш, Тайёрловчи маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятларини олишган.
Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятни бажариб, жавобгарга
жами 2448407745 сўмлик маҳсулот етказиб берган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаслиги оқибатида тарафлар ўртасида низо келиб чиқан ва даъвогар
жавобгардан 1103581745,64 сўм асосий қарз, 551790872,8 сўм пеня
ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Тарафлар – «G RDEN BUXORO
GROKL STER” масъулияти
чекланган жамияти ва «Bu r B sts ds» масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2025 йил 11 ноябрда медиатор Ф.Рахманова иштирокида тузилган
медиатив келишувга кўра, жавобгар - «Bu r B sts ds» масъулияти
чекланган жамияти 879559831 сўмни ўзаро ҳисоб-китоб қилиб, қолган
224021914 сўм асосий қарзни 2025 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўлашни ўз
зиммасига олган, даъвогар - «G RDEN BUXORO
GROKL STER”
масъулияти чекланган жамияти 551790872,8 сўм пенядан воз кечган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари
бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари
ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар
ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа
орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган
бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз
медиатив келишув тузишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси
3
5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддаси
биринчи қисмига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд
ажрим чиқаради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
13-сонли Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд
муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, 321-бандида
медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши
учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш
усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул
қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг
талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан
медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий-процессуал
кодексининг 107-моддасида кўрсатилган
даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва
кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси биринчи қисми 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи
қайтарилиши белгиланган.
Суд, қайд этилганларга кўра медиатив келишув тузилганлиги
муносабати билан даъвони кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган почта
харажаттини даъвоогар зиммасига қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
107, 108, 131, 195-моддаларини қўллаб суд,
ажрим қилди:
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг «G RDEN BUXORO GROKL STER”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – «Bu r B sts ds”
масъулияти чекланган жамиятидан жами 1655372618,44 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний
кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров