← Назад
Решение #2847896 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8246-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 13 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “***” давлат муассасасидан асосий қарз ва
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар
вакили * (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси *
иштирокида, суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” давлат
муассасаси (матнда жавобгар деб юритилади)дан 437.373.249,7 сўм асосий қарз
ва 8.572.515,69 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 июлдаги ажрими билан ишга низо предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бухоро
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Бухоро вилоят Молия бош
бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб,
жавобгар суд мажлисига қадар қарздорлик суммасини тўлаб берганлигини
билдириб, пеня талабини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакили
иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (матанда ИПК деб юритилади)нинг
128, 170-моддаларига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд
материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Прокурор даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида судга
фикр берди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини эшитиб, қуйидагиларга асосан
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
23 август куни 09-4-сонли қурилиш пудрати шартномаси тузилган. Шартномага
асосан даъвогар Бухоро шаҳар тегишли кўчалари ёқасида жойлашган кўп
қаватли уйлар ва биноларнинг фасад қисмини таъмирлаш ишларини бажариш,
даъвогар эса бажарилган ишлар қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага 2024 йил 5 сентябрдаги 09-4/2-сонли қўшимча келишув тузилиб,
унга кўра шартнома умумий суммаси 645.852.321 сўмни ташкил қилиши
белгиланган.
Бухоро вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси хатига кўра, шартнома
ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказилган ва Вазирлар Маҳкамасининг
тегишли Қарори ижросини таъминлаш бўйича тузилган, шу боис шартнома
тузилган ва ҳақиқий ҳисобланади.
Шартноманинг 6.1-бандига кўра, “буюртмачи” (жавобгар) ишларни
бошлаш учун “пудратчи” (даъвогар)га шартнома суммасининг 30 фоизи
миқдорида олдиндан тўловни 2024 йилнинг август ойида амалга оширади.
“Буюртмачи” томонидан якуний тўлов “пудратчи” ишлар бажарилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилгандан сўнг амалга оширилади.
Шартномага асосан даъвогар томонидан 2024 йил давомида келишилган
объектда жами 631.128.946 сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган,
бу ҳақда тарафлар ўртасида бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш
ҳақидаги 3-сон ва 5-сон шаклдаги далолатномалар расмийлаштирилган.
Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармасдан,
бажарилган ишлар ҳақи учун қисман 193.755.696,30 сўмлик тўловлар амалга
оширилиб, қолган тўловларни шартномада келишилган муддатда ўз вақтида
амалга
оширмаган.
Натижада
жавобгарнинг
даъвогар
олдида
437.373.249,7 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур
қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб
бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида шартномага асосан бажарилган ишлар
ҳақидан 437.373.249,7 сўмлик қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома,
3-сон ва 5-сон шакл далолатномалари, солиштирма далолатнома ва даъвогар
вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 437.373.249,7 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади.
Бироқ, иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъвогарга
даъво талабидаги қарздорлик суммаси тўлиқ тўлаб берилган, бу ҳолат судга
тақдим этилган тўлов топшириқномалари ва маълумотномалар билан
тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 437.373.249,7 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 13.2-бандига
мувофиқ бажарилган ишлар ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги учун ҳисобланган 8.572.515,69 сўм пеня ундиришни сўраган.
2
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Пеня суммаси бажарилган ишлар ҳақи учун тўлов кечиктирилган давр
учун тўғри ҳисоблаган. Шу сабабли мазкур даъво талаби ҳам асосли
ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан қарздорлик
тўлиқ тўлаб берилганлиги ва тарафларнинг ўзаро мулкий манфаатларини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман, яъни
4.000.000
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига иш юзасидан олдиндан
тўланган 4.459.458 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” давлат муассасасидан даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 4.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган
4.459.458 сўм давлат божи ва 37.500 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
3