← Назад
Решение #2847912 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/8995-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳар
2025 йил 13 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ
манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан кредит
қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Темиров
(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 25.357,0 АҚШ доллари
муддати ўтмаган кредит асосий қарзи, 4.166,0 АҚШ доллари муддати ўтган
кредит қарзи, 1.558,0 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи қарзи, 50,0 АҚШ
доллари жорий фоизи қарзи, 11,0 АҚШ доллари юқори фоиз қарзи, 204,0
АҚШ доллари миқдорида пеня жами 31.346,0 АҚШ доллари кредит қарзини
ундиришни ва ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли 2023 йилда
ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси * бўлган SH M N X5000
SX4258V4041 русумли автотранспорт воситаси ва 2023 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақам белгиси * бўлган LU HI L 9404Z русумли
тиркамага қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд
мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан кредит қарзи тўланмаганлигини
билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади))нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
26 апрелда 40-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига
асосан даъвогар жавобгарга транспорт фаолиятини ташкил қилиш мақсадида
SH M N X5000 автотранспорт воситасини сотиб олиш мақсадида 3 ойлик
имтиёзли давр билан йиллик 14,74172 фоиз устама тўлаш шарти билан 2027
йил 25 апрелгача қайтариш шарти билан 63.000 АҚШ доллари миқдорида
кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил
18 августдаги гаров шартномасига асосан жавобгарга тегишли 2023 йилда
ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси * бўлган SH M N X5000
SX4258V4041 русумли автотранспорт воситаси ва 2023 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақам белгиси * бўлган LU HI L 9404Z русумли
тиркама гаровга қўйилган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
63.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига кўра кредит асосий қарзи ва фоизларини ўз вақтида
тўламаган.
Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 10 октябрь куни
ҳолатида 25.357,0 АҚШ доллари муддати ўтмаган кредит асосий қарзи,
4.166,0 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 1.558,0 АҚШ доллари
муддати ўтган фоизи қарзи, 50,0 АҚШ доллари жорий фоизи қарзи, 11,0
АҚШ доллари юқори фоиз қарзи, 204,0 АҚШ доллари миқдорида пеня жами
31.346,0 АҚШ доллари кредит қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан
жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган талабнома хати
оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул
маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш
имкони бўлмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 5.1.4-бандига кўра, қарз олувчи кредитни
қайтариш жадвалида белгиланган миқдор ҳамда муддатларни 30 кун ичида
бузган ҳолда асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаганда банк
кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит
таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 25.357,0 АҚШ доллари муддати
ўтмаган кредит асосий қарзи, 4.166,0 АҚШ доллари муддати ўтган кредит
қарзи, 1.558,0 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи қарзи, 50,0 АҚШ доллари
жорий фоизи қарзи, 11,0 АҚШ доллари юқори фоиз қарзи, 204,0 АҚШ
доллари миқдорида пеня жами 31.346,0 АҚШ доллари кредит қарзи иш
ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномалари, талабнома
хатлари ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари
билан тўлиқ тасдиқланади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим
да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида” №13/150-сонли қарори 21-бандининг биринчи қисмида
қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган
тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга
қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа
кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишини инобатга олиш зарурлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Демак, мазкур ҳолатда даъво талаблари асосли ҳисобланади.
Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан кредит қарздорлиги
тўланмаган.
Шу
сабабли
суд
даъвогарнинг
даъво
аризасини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво аризаси асосли бўлганлиги сабабли иш юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва республика
бюджетига 7.505.705,66 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” АТБ
фойдасига 25.357,0 АҚШ доллари муддати ўтмаган кредит асосий қарзи,
4.166,0 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 1.558,0 АҚШ доллари
муддати ўтган фоизи қарзи, 50,0 АҚШ доллари жорий фоизи қарзи, 11,0
АҚШ доллари юқори фоиз қарзи, 204,0 АҚШ доллари миқдорида пеня жами
31.346,0 АҚШ доллари кредит қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ундирув гаровга қўйилган жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси *
бўлган SH M N X5000 SX4258V4041 русумли автотранспорт воситаси ва
2023 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси * бўлган LU HI
L 9404Z русумли тиркама воситасига қаратилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 7.505.705,66 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова