Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/6645 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ba3660b4-7670-4fe2-9fd4-8fb2bbaa5376 Claim ID PDF Hash 32132b93d1775fa2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 263-моддаси нинг 263 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Ушбу кодекснинг 118-моддаси Ушбу кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2503/6645-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қумқўрғон тумани 2025 йил 13 ноябрь Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****” хусусий корхонасининг, жавобгарлар АТ “*****” ва АТ “*****” Қумқўрғон БХМ ҳисобидан ноқонуний ундирилган 12.625.835 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакиллари Д.Эшниёзов (2025 йил 9 октябрдаги 10-сонли ишончнома ва ордер асосида) ва Х.Юсупов (2025 йил 9 октябрдаги 11-сонли ишончнома асосида), мутахассис Б.Қурбоновлар иштирокида, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди маъмурий биносида видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “*****” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар АТ “*****” ва АТ “*****” Қумқўрғон БХМ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ноқонуний ундирилган 12.625.835 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан ишга Марказий банк Сурхондарё вилоят бош бошқармасидан мутахассис жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини 2.384.496,73 сўм пеня ундириш қисми асосли эканлигини, қолган қисми хисоб-китобдаги янглиш сабабли нотўғри киритилганлигини маълум қилиб, даъво аризани қисман қаноатлантириб беришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган мутахассис (аудитор) суднинг ажримида келтириб ўтилган саволлар бўйича ўрганиш ўтказилганлигини, бу ҳақда ўрганиш маълумотномаси тузилганлигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогарнинг ҳисобрақамидан банк томонидан кредит шартномасининг 5.4-бандига асосан суднинг ҳал қилув қарори чиқишидан аввал мижознинг ҳисоб рақамларидан 2.384.496,73 сўм ҳисобланган пеня ички дастурий таъминот орқали автоматик тарзда ундириб олинганлигини, қолган 10.241.339,26 сўм пеня банк филиали ягона МФОга ўтганлиги сабабли мижознинг янги 16405ҳисобрақамига ўтказилгани, яъни мижоздан ундирилмагани маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Иш ҳужжатларида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боисдан, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришини, мутахассис фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 27 апрелда 24-сонли кредит шартномаси тузилиб имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “Банк” “Қарз олувчи”га мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдор ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш мажбуриятини қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар даъвогарга ушбу шартнома шартларидан келиб чиқиб 1.500.000.000 сўм йиллик Марказий банкнинг асосий ставкаси +8 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағини ажратиб берган. Тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмаган қисмини ундириш бўйича палата банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2023 йил 3 апрелдаги 2-1904-2301/2453-сонли ҳал қилув қарори билан банк фойдасига 817.800.000 сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган. Даъвогарнинг даъво аризасида банк томонидан шартнома шартларида тўлов муддати кечиктирилганида ҳисобланган пеняни акцептсиз ундириб олиш келишилмаганлиги, кредит қарздорлигини ундириш бўйича суд қарори қабул қилинган бўлсада, 2022 йил 06 июндан 2024 йил 21 июнгача бўлган даврда муддати ўтган фоиз қолдиғига 12.625.835 сўм пеня ҳисобланиб асоссиз ундириб олинганлиги қайд этилган. Даъвогарнинг асоссиз ундириб олинган пеняни қайтариш тўғрисидаги 2025 йил 25 сентябрдаги 01-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан ноқонуний ундирилган 12.625.835 сўм пеняни ундиришни сўраган. Даъвогарнинг даъвоси қуйидагиларга кўра қисман асосли ҳисобланади. 2 Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси томонидан суднинг 2025 йил 13 октябрдаги ажримини ижро қилиш “Халқбанк” АТ Кенгаши ва Бошқарувига юборилган. Мазкур ажрим асосида мутахассис зиммасига юклатилган саволлар юзасидан АТ “*****” Сурхондарё вилоят минтақавий маркази Ички аудит хизмати аудитори Б.Қурбонов, АТ “*****” Н.Саидов ва АТ “*****” Сурхондарё вилоят минтақавий маркази кредиторлар мониторинги шўъбаси Жарқўрғон, Қумқўрғон БХМ бош мутахассиси С.Мусурмоновлар иштирокида 2025 йил 29 октябрда маълумотнома расмийлаштирилиб, банк ва мижоз ўртасида тузилган кредит шартноманинг 5.4-бандига асосан 03.04.2023 йилга қадар, яъни суднинг ҳал қилув қарори чиқарилгунга қадар мижознинг ҳисобрақамларидан 2.384.496,73 сўм ҳисобланган пеня ички дастурий таъминот орқали автоматик тарзда ундириб олинганлигини, қолган 10.241.339,26 сўм пеня банк филиали ягона МФОга ўтганлиги сабабли мижознинг янги 16405-ҳисобрақамига ўтказилгани, яъни мижоздан ундирилмагани қайд этилган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 5.5-бандида қабул қилинган муддатли мажбуриятномалар ҳамда мазкур шартнома шартларига асосан ажратилган кредитни ҳамда у бўйича фоизларни қайтариш тўлов топшириқномаси орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Аввал фоизлар бўйича ҳисобланган қарздорлик, кейин кредит бўйича асосий қарз қайтарилади деб, 5.6-бандида қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганда, банк томонидан қарз олувчининг барча ҳисобварағидан керакли суммани акцептсиз тартибда ундириб олиши мумкин деб келишилган бўлсада, ушбу ҳолат жавобгарга даъвогардан пеняни акцептсиз тартибда ундириш ҳуқуқини бермайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Аммо, ушбу норма кредиторга қарздордан неустойкани тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини берган бўлиб, пеняни сўзсиз тартибда ундириш ҳуқуқини бермайди. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси, ФК ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳам пеняни суддан ташқари тартибда олдиндан акцептсиз равишда ундириш мумкинлиги белгиланмаган. ФКнинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган. 3 Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу боисдан, жавобгарнинг даъвогардан акцептсиз тартибда 2.384.496,73 сўм пеняни ундириб олиш билан боғлиқ ҳаракатлари ғайриқонуний ҳисобланади ва ушбу сумма даъвогарга қайтарилиши лозим. Юқорида қайд этилган ҳолат банк айланмасидаги маълумотлар ва мутахассис хулосаси асосида ўз исботини топади. Шу боисдан, суд даъвогарнинг даъво талабини АТ “*****”га нисбатан бўлган қисмини 2.384.496,73 сўмга қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисми асоссиз бўлганлиги боис рад этишни лозим деб топади. ФК 47-моддасига кўра, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан молмулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатиши белгиланган. Ушбу ҳолатда суд “*****” АТ Қумқўрғон БХМга нисбатан иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. 4 Ушбу кодекснинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши қайд этилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ноқонуний ундирилган 2.384.496,73 сўм пеня, олдиндан тўланган 77.810 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати ҳамда Олий суд депозит ҳисоб рақамига иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатини ундиришни, тўланган (412.000-77.810) 334.190 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар АТ “*****” Қумқўрғон БХМга нисбатан иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 110, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг жавобгар АТ “*****”га нисбатан даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар АТ “*****” ҳисобидан даъвогар “*****” хусусий корхонаси фойдасига ноқонуний ундирилган 2.384.496,73 сўм пеня, олдиндан тўланган 77.810 сўм давлат божи, 41.200 сўм почта харажати; Олий суд депозит ҳисоб рақамига иш видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Тўланган 334.190 сўм давлат божи даъвогар “*****” хусусий корхонаси зиммасида қолдирилсин. АТ “*****” Қумқўрғон БХМга нисбатан иш юритиш тугатилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья ***** 5