← Назад
Решение #2847928 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арздорликни ФК | 1023 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9601-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 13 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, туман прокурори ёрдамчиси
С.Қурбонова қатнашувида, даъвогар - АААнинг жавобгар- БББ
ҳисобидан 115.269.256,27 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган ишни даъвогар вакили раҳбар ААА, жавобгар вакили БББ
(ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, ААА (бундан кейинги матндадаъвогар деб юритилади) ҳамда БББ (бундан кейинги матнда- жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2025 йил 21 апрелда 1-сонли шартнома
тузилган. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан
жавобгарга шартнома келишилган миқдордаги маҳсулотлар етказиб
берилган. Жавобгар томонидан эса етказиб берилган маҳсулот учун
69.000.000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилиб, қолган 115.269.256,27
сўм тўлов тўлаб берилмаган. Жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақида
огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Чуст туманлараро иқтисодий судининг 4-1603-2501/8286-сонли ҳал
қилув қарорига асосан тарафлар ўртасида тузилган шартнома
тузилмаган шартнома деб топилиб, даъвони қаноатлантириш рад
этилган.
Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
тузилмаган шартнома асосида вужудга келган 115.269.256,27 сўм
қарздорликни ФКнинг 1023-моддасига асосан ундиришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Поп туман молия бўлими ва вилоят
Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлади.
Жавобгар вакили даъвони тан олиб, ҳақиқатдан қарздорлик
тўғрилигини билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор
қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар Поп туман молия бўлими ва вилоят
Ғазначилик бошқармаси вакиллари шу куни суд мажлисида иштирок
этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини, прокурорни даъвони рад этиш ҳақидаги фикрини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
21 апрелда 1-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 4.3-бандида, жавобгар маҳсулот учун олдиндан 10
фоиз миқдорида тўловни амалга ошириши назарда тутилган.
Мазкур шартнома ҳамда ушбу шартномага қадар тузилган шартнома
шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга шартномаларда
келишилган миқдорда маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар
томонидан эса етказиб берилган маҳсулот учун 69.000.000 сўм миқдорида
тўлов амалга оширилиб, шартномалар асосида тўланмаган қолдиқ
115.269.256,27 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Жавобгарга маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақида огоҳлантириш хатлари
юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2021 йилдаги
“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети
тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги
ПҚ-73-сонли Қарорининг 12-банди талабларига мувофиқ, 2022 йил
1 июндан бошлаб тажриба тариқасида босқичма-боскич йил якунига қадар
Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари кўмитаси таркибидаги
барча унитар корхоналарга фақат молия вазирлиги Ғазначилиги
томонидан хизмат кўрсатилиши белгиланган.
БББ бюджет ташкилоти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси,
3-қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома тегишли ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон Қарори
11-бандига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Бюджет
кодекси
122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар
кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.
Қарор 27-бандига кўра, битим суд томонидан тузилмаган деб
топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хаттиҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга
оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс
ФКнинг
1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган
пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида тузилган шартнома тузилмаган
шартнома ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни ва
жавобгардан даъвогар фойдасига 115.269.256,27 сўм қарздорликни
ундириш лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ 1.152.693 сўм давлат
божи ва 41.200 сўм почта харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига
ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 165, 170, 176, 177 -моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
«Қамчикавтойўл» ИЙФК давлат муассасаси ҳисобидан ААА
фойдасига 115.269.256,27 сўм қарздорлик ҳамда тўланган 1.152.693 сўм
давлат божи ва 41200 почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров