← Назад
Решение #2847934 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 711 | — | code_article | |
| процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 144 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4884-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ромитан тумани
2025 йил 13 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида, судья
ёрдамчиси
Н.Рашидов
котиблигида,
даъвогар
“ҚУРИЛИШ
КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Кенжаев Одил Обидовичдан 232684000 сўм
ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
раҳбари – тугатиш бошқарувчиси М.Рустамов иштирокида (жавобгар вакили
иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти
чекланган жамияти суд бошқарувчиси М.Рустамов судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Кенжаев Одил Обидовичдан
232684000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисидда иштирок этган суд тугатиш бошқарувчиси даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, даъвогар
суднинг қарорига асосан банкрот деб топилганлигини ва тугатиш бошқарувчиси
этиб тайинланганлигини, тугатиш жараёнида “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ
ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор
Кенжаев Одил Обидович ўртасида 2024 йил 01 апрелда тузилган 2-сонли
шартномага асосан жавобгарга жами 448000000 сўм пул маблағлари кўчириб
берилганлиги, жавобгар 215316000 сўмлик юк ташиш хизматлари кўрсатганлиги
аниқланганлигини, қарздорлик 2025 йил 30 сентябрда 232684000 сўмни ташкил
қилганлигини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан талабнома юборганлигини,
шундан сўнг жавобгар томонидан 78084480 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги
тўғрисида электрон ҳисобварақ-факттура тақдим этилганлигини, бугунги кунда
жавобгарнинг қарздорлиги 154599520 сўмни ташкил қилишини, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан, ишни
унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Когон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 11 мартдаги 4-2002-2401/2179-сонли ҳал қилув қарори
билан даъвогар – “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ” масъулияти
чекланган жамияти банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб
М.Рустамов тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 144-моддаси тўртинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси қарздор
олдидаги қарзларни ундириш чораларини, қарздорнинг учинчи шахсларда турган
мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши
шартлиги белгиланган.
Жамиятни тугатиш жараёнида “ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ
ТАЪМИНОТ” масъулияти чекланган жамияти ва якка тартибдаги тадбиркор
Кенжаев Одил Обидович ўртасида 2024 йил 01 апрелда 2-сонли шартнома
тузилганлиги, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 448000000 сўм
пул маблағларини олдиндан тўлаб берганлигги, жавобгшар томонидан 215316000
сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, жавобгарнинг шартнома бўйича қарздорлиги
232684000 сўмни ташкил қилиши тугатиш бошқарувчиси томонидан аниқланган.
Тугатиш бошқарувчисининг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги
талабномаси эътиборсиз қолдирилгандан сўнг, даъвогар асосий қарздорликни
ундириб бериш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддаси иккинчи қисмига
кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 711-моддаси биринчи қисмига
кўра, юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига
ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга
ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб
берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Кенжаев Одил
Обидовичга жами 448000000 сўмлик тўловвлар амалга оширилганлиги тўлов
топшириқномалари билан, қарздорлик эса солиштирма далолатнома билан ўз
тасдиғини топади.
Даъвогар судга мурожаат қилгандан сўнг, жавобгар томонидан 78084480
сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида электрон ҳисобварақ-фаактура
тақдим этилган ва қарздорлик 154599520 сўмни ташкил қилади.
Демак, даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қисман қаноатлантириш
лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, қайд этилганларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан давлат божи ва почта харажатини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
234, 236, 711-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуннинг 144-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар – "ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ ТАЪМИНОТ" масъулияти
чекланган жамияти фойдасига жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Кенжаев Одил
Обидовичдан 154599520 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Кенжаев Одил Обидовичдан
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига 4653680 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида
кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров