Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2501/10359 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b00c2130-6007-4708-bd7c-e14d72a48622 Claim ID PDF Hash b24c024e5f55dd31... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ФКнинг 384-моддаси ФК 384 law
ФКнинг 377-моддаси ФКнинг 377 law
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш ******* ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳар ******* Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ******* раислигида, судья ёрдамчиси ******* котиблигида, ******** иштирокида, даъвогар *******нинг жавобгар *******га нисбатан ******-сонли шартноманинг муддатли тўлов графигини ижара даври муддатига мос равишда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича қўшимча келишув битими тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******* (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ******* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га ******* сўраган. Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорининг 31-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг ****** асосан, тарафлар ўртасидаги 2025 йил 11 апрелдаги *******-сонли шартноманинг муддатли тўлов графигини ижара даври муддатига мос равишда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича қўшимча келишув битими тузишга мажбур қилишни ва даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъво талабига эътирози йўқлигини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд мажлисида иштирок қилган прокурор шартнома тарафлар ўртасида ихтиёрий тузилганлигини, даъвонинг асоси сифатида келтирилган Низомда танлов асосида берилган ер участкаларини ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланиши назарда тутилганлигини, тарафлар ўртасидаги ер участкаси ижарага бериш шартномаси аукцион натижалари бўйича тузилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи тарафларнинг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ******-сонли аукцион натижалари бўйича *******да расмийлаштирилган баённомага асосан, тарафлар ўртасида *******-сонли ер участкасини ижарага бериш тўғрисида шартнома имзоланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 12-банди учинчи хатбошисига кўра, даъвогар “ижарага олувчи” ер участкасининг ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда 3-иловага мувофиқ туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага 3-иловада ер участкасининг аукцион савдоларида сотилган нархи ******* сўм, шартнома тузилгунга қадар амалга оширилган тўлов ****** сўм ва қолган тўланиши керак бўлган ******** сўм муддатли тўлов график асосида тўланиши белгиланган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ******даги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорининг 31-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 2-боб 3-бандига асосланганини кўрсатган ҳолда даъвогарга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасидаги ********-сонли ер ижара шартномасининг муддатли тўлов графигини ижара даври муддатига мос равишда бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича қўшимча келишув битими тузишга мажбур қилишни сўраган. Даъвогарнинг таклифи жавобгар томонидан кўриб чиқилиб, унинг таклифи рад қилинганлиги ҳақида *******-сонли жавоб хати юборилган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаби билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 1-модда ига кўра, фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. ФКнинг 354-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 384-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. ФКнинг 377-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 12-бандида ҳам тушунтириш берилган. Қайд қилинган моддий ҳуқуқ нормасига мувофиқ, шартнома тарафлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий ҳужжат ҳисобланиши, шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолатларда, тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади. Шунингдек, даъвонинг асоси сифатида келтирилган Низомнинг 3-бандида, жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланиши назарда тутилган. Низомнинг 6-бандига кўра, ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда — тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда — танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади. Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги шартномани тузишга асос *******-сонли электрон аукцион натижалари бўйича ****** расмийлаштирилган баённома эканлиги баробарида мазкур баённомада муддатли тўлов асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг *********-сонли фармони кўрсатилган. Мазкур Фармоннинг тарафлар ўртасида шартнома тузилган пайтда амалда бўлган 1-бандига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад этишни, даъво тақдим этишда олдиндан тўланган ****** сўм давлат божи ва ****** сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-179, 183, 184-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ******* томонидан олдиндан тўланган суд харажатлари ўзининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *******