← Назад
Решение #2847937 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *нинг раислигида, судья
ёрдамчиси *нинг котиблигида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “***” фермер хўжалигидан асосий қарз ва пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили *** (ишончнома асосида) иштирокида, Бухоро туман
ҳокимлиги биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар “****” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“****” фермер хўжалиги (матнда жавобгар деб юритилади)дан * сўм асосий
қарз ва * сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризасида келтирилган асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Палата ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакиллари иштирокини таъминламади. Шу
сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни уларнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида * йил
* декабрда *-сонли нефть маҳсулотларини етказиб бериш шартномаси тузилиб,
унга кўра даъвогар томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар
эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.5-бандига кўра, “Истеъмолчи” (жавобгар) етказиб
бериладиган нефть маҳсулоти учун 100 фоиз миқдорида олдиндан тўловни
амалга ошириши лозимлиги белгиланган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан жами * сўмлик нефть маҳсулоти
етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти лозим
даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун қисман тўлов амалга оширилиб,
қолган махсулот ҳақи учун тўловни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг
даъвогар олдида * сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур
қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги * сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги
шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома хати ва
бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг * сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 5.4-бандига асосан
маҳсулот ҳақи учун ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун * сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Пеня суммаси шартнома шартига кўра қарздорлик кечиктирилган давр
учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар қарздорликни ундириш
чораларини ўз вақтида кўрмаганлиги ва маҳсулотни олдиндан тўловсиз етказиб
берганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб
қисман
*
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
2
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Суд, даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ва
республика бюджетига * сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига * сўм асосий қарз, * сўм пеня, олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “***” фермер хўжалигидан республика бюджетига * сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
***
3