Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8746 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a14bcf16-48de-4e00-9875-c4bdc353e820 Claim ID PDF Hash 4c4294f8fba02d8d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
онунининг 25-моддаси онуни 25 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8746-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар щртасида тузилган шартномани бекор қилиш ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари *, * (ишончнома асосида), жавобгар вакили *(ишончнома асосида) иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 19 майдаги “Электрон давлат харидларини махсус ахборот порталида ўтказиш натижалари бўйича (лот №25121007346736) товарлар етказиб бериш тўғрисида”ги 267580-сонли шартномани бекор қилишни ва жавобгардан мазкур шартномага асосан товарлар етказиб берилиши кечикритилганлик учун ҳисобланган 44.730.000 сўм неустойка (пеня) ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 9 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунда товарлар етказиб берилганлигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш талабини қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвгарга келишилган қуёш панеллари етказиб берилганлиги ва ўрнатиб берилганлигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 19 майдаги “Электрон давлат харидларини махсус ахборот порталида ўтказиш натижалари бўйича (лот №25121007346736) товарлар етказиб бериш тўғрисида”ги 267580-сонли шартнома тузилиб, унга кўра жавобгар келишилган қуёш фотоэлектр станцияси товарларини етказиб бериши, даъвогар эса ушбу товарларни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий суммаси 126.000.000 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, “ижроси” (жавобгар) тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҲККПдан хабарнома олганидан бошлаб 7 иш куни ичида товарлар етказиб бериши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан шартноманинг 2.1-бандига кўра, олдиндан тўлов сифатида 126.000.000 сўмлик пул маблағини 2025 йил 19 май куни электрон тўлов тизими орқали тегишли ҳисобвараққа кўчириб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмасдан келишилган товарлар ўз вақтида етказиб берилмаган. Даъвогарнинг жавобгарга шартномани бекор қилиш таклифи билдирилган таклиф хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо вужадга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 382-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бироқ, суд жавобгар томонидан суд мажлисига қадар шартнома мажбуриятлари бажарилиб, келишилган товарлар даъвогарга тўлиқ етказиб берилган ва ўрнатиб берилган, бу ҳолат судга тақдим этилган 2025 йил 6 ноябрдаги ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва фотосуратлар билан тасдиқланади. Бинобарин мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан даъво аризаси асосида кўрсатилган товарларни етказиб бериш шартнома мажбурияти кечиктириб бўлсада бажарилганлигини инобатга олиб, таарфлар ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш учун етарли асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд даъвогарнинг шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. 2 Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартномада мулкий жавобгарлик назарда тутилмаганлиги боис “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ маҳсулотни етказиб бериш муддати жами 71 кунга кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида ҳисобланган 44.730.000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня суммаси Қонун нормасига асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Шу сабабли даъвогарнинг мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартнома мажбурияти кечиктириб бўлсада бажарилганлиги ва тарафларнинг ўзаро мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман, яъни 4.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг тўртинчи ва олтинчи қисмларига кўра, агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 5.014.600 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. 3 Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 5.014.600 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *** 4