Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/10347 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e1eb41b9-58af-40de-9ed8-286c2ac26635 Claim ID PDF Hash 6bf455a96093457a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 31 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2054 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар *****нинг жавобгар «*****» АЖдан ***** сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакиллари ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И : ***** (бундан кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «*****» АЖ Хоразм магистрал электр тармоқлари (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ***** давлат муассасасининг «*****» бўлинмаси ҳамда жавобгар сифатида «*****» АЖ жалб этилган. Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган учинчи шахслар ишда вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво талаби хатолик асосида киритилганлигини инобатга олиб, даъво алабини кўрмасдан қолдиришни сўраб судга ариза тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тушунтириш бериб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2024 йилдаги Ф-33-сонли Фармойишига асосан ажратиб берилган 1,74 гектар ер майдонларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини, ижара шартномаси тузилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ рад қилишни сўрадилар. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжат-далилларни таҳлил қилиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2024 йилдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисида”ги Ф-33-сонли фармойишига асосан *****харитасининг *****- контурларидаги *****гектар экин ер майдони ер фондининг (саноат, транспорт, алоқа. мудофаа ва бошқа) мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган. Фармойиш 2-бандига кўра, ер участкалари олиб қўйилаётган ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши белгиланган. Хоразм вилоят ҳокимининг 24.09.2024 йилдаги 370-12-0-Q/24-сонли қарорига асосан жавобгар *****га «*****» подстанциясини кенгайтириш учун *****ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, ҳокимлик захира ер ҳисобидаги *****гектар танланган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган. *****нинг ***** йилдаги «*****» давлат муассасасининг ***** йўлланган *****-сонли сўровига кўра, ***** қишлоқ хўжалиги харитасининг *****-контуридан ***** гектар тоифаси ўзгарган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилиги миқдорини ҳисоблаб бериш сўралган. «*****» давлат муассасасининг *****нинг ***** йилдаги *****-сонли ёзишмаси ва унга илова қилинган маълумотига кўра, *****ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг *****-контурларидаги жами ***** гектар тоифаси ўзгарган ер майдонларига ***** сўм миқдорида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилиги ҳисобланган. Даъвогар 2025 йил *****-сонли огоҳлантириш хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, тоифаси ўзгартирилган ер майдонларига ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилигини ихтиёрий равишда 15 кунлик муддатда тўлаб беришни сўраган. Бироқ, жавобгар томонидан огоҳлантириш хати жавобсиз ва ижросиз қолдирилган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво талаблари билан судга мурожаат қилган. Суд қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. Даъвогар даъвонинг асоси сифатида *****ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг *****-контурларидаги жами ***** гектар суғориладиган экин ер майдонлари жавобгар тасарруфида эканлиги, юқоридаги фармойишга асосан мазкур ер майдонларига «*****» давлат муассасасининг Хоразм вилоят бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилиги учун ***** сўм қарздорлик ҳисобланганлигини келтирган. Суд муҳокамасидан аниқланишича, Хоразм вилоят ҳокимининг 24.09.2024 йилдаги 370-12-0-Q/24-сонли қарорига асосан жавобгар «*****» АЖ ***** эркин иқтисодий зонасига олиб борувчи ички хўжалик йўлларининг қурилиши учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, туман ҳокимлиги захира ер ҳисобидаги ***** ҳудудидан *****гектар танланган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган бўлсада, мазкур ер майдонлари жавобгар номига давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Хусусан, вилоят ҳокимининг қарорига асосан туман захира ер фондига қайтарилган ҳолда давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, мазкур ҳудуд қишлоқ хўжалик харитасининг *****контуридаги ***** гектар ер майдонлари «*****» АЖ *****номига давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда даъво талабларининг жавобгарга ажратилган ер майдонларига нисбатан ҳисобланган қишлоқ хўжалиги нобудгарчилигини ундириш қисми асоссиз ҳисобланади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 йилдаги «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 146-сонли Қарорига 2-илова билан тасдиқланган «Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 2-бандига кўра, зарарларнинг ўрнини қоплаш ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганда тегишлича Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек, фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига олиб борган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қонунчиликда белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуришда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплаш лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 27-бандида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари - ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ундирмасликни ва даъво тақдим этишда олдиндан тўланган *****сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган *****сўм почта харажати ***** давлат муассасаси зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *****