Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4881 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ebc46e83-a792-47df-9bc8-ceddee5731ae Claim ID PDF Hash a96f2da148972f39... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
процессуал кодекси 68-моддаси процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4881-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ромитан тумани 2025 йил 13 ноябр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «WBM ROMITEX» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – «ГРАФ ЁҒ-МОЙ ЭКСТРАКЦИЯ» масъулияти чекланган жамиятидан жами 172315353 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили – Н.Ярашев (ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси «WBM ROMITEX» масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «ГРАФ ЁҒ-МОЙ ЭКСТРАКЦИЯ» масъулияти чекланган жамиятидан 172315353 сўм асосий қарз ва банк фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, тарафлар ўртасида 2024 йил 28 августда 24/11-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга 1372350000 сўмлик техник чигит етказиб берилганлигини, жавобгар қисман тўловларни тўлаб берганлигини, қарздорлик 172315353 сўмни ташккил қилишини, қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, банк фоизи талаби техник хатолк билан ёзилганлигини, банк фоизи ундириш талаби мавжуд эмаслигини, жавобгар қарздорликни бугунги кунга қадар тўлаб бермаганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «WBM ROMITEX» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Етказиб берувчи”) ва жавобгар – «ГРАФ ЁҒ-МОЙ ЭКСТРАКЦИЯ» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Харидор”) ўртасида 2024 йил 28 августда 24/111-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра “Етказиб берувчи” "Харидор"га техник чигит маҳсулоти етказиб бериш, “Харидор” эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “ГРАФ ЁҒ-МОЙ ЭКСТРАКЦИЯ” масъулияти чекланган жамиятига жами 1372350000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги тарафлар ўртасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура билан, қарздорлик эса солиштирма-далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг 15295000 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар даъво талабида банк фоизи ундиришни талаб қилган бўлсада, бироқ унинг ҳисоб-китобини тақдим этмади ва ушбу талабини исботлаб беролмади. Демак, банк фоизи ундириш талабинни қаноатлантиришни рад этиш лозим. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 326, 327, 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «ГРАФ ЁҒ-МОЙ ЭКСТРАКЦИЯ» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар - «WBM ROMITEX» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 172315353 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4. Жавобгар - «ГРАФ ЁҒ-МОЙ ЭКСТРАКЦИЯ» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига 3446307,06 сўм ддавлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров