← Назад
Решение #2847954 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1209-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья – Б.Убайдуллаев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – У.Сабиров
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Нукус шаҳри
2025 йил 13 ноябрь
Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Г.Зарипованинг раислигида, судьялар А.Аяпов ва
У.Сабировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Ажибековнинг
котиблигида, даъвогар вакиллари – юридик бўлим бошлиғи Т.Т (2025 йил 10
июль кунги ЖЕ-02-06-1354-сонли ишончнома асосида) ва юрисконсульт М.Р
(2025 йил 25 июнь кунги ЖЕ-02-06/1262-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили – ишончли вакил Ж.А (2025 йил 10 июль кунги нотариал ишончнома
асосида), учинчи шахс “O’Z N RGOINSR KSIY ” Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармаси вакили – бошқарма бош мутахассиси О.Е (2025
йил 13 ноябрь кунги 23/25-147-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлар” акциядорлик
жамиятининг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор АААдан 34.204.842,02 сўм
зарар ундиришни сўраган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан
чиқарилган Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 июль кунги
ҳал қилув қарорига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ААА томонидан
берилган кассация шикоятини иқтисодий иш билан бирга Қорақалпоғистон
Республикаси суди биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа
режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ҳудудий электр тармоқлар” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка
тартибдаги тадбиркор ААА (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
34.204.842,02 сўм зарар ундиришни сўраган.
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 34.204.842,02 сўм зарар, 37.500 сўм почта харажати ва жавобгардан
республика бюджетига 684.096,84 сўм давлат божи ундирилган.
Ҳал қилув қарорига норози бўлиб жавобгар якка тартибдаги тадбиркор
ААА кассация тартибида шикоят берган. Кассация шикоятида ҳал қилув
қарорига ўзгартириш киритишни сўраган.
Судлов ҳайъатининг 2025 йил 13 ноябрь кунги ажрими билан ишни
биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилиб,
иш бўйича “O’Z N RGOINSR KSIY ” Қорақалпоғистон Республикаси
2
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари иш бўйича қайта
ҳисоб-китоб қилинганлигини, қайта ҳисоб-китоб қилиш даврини жавобгар
даъвогарга мурожаат қилган санадан, яъни, 2024 йил 10 май кунидан бошлаб
ҳисоблаганлигини, натижада жавобгарга жами 27.665.744,6 сўм зарар
ҳисобланганлигини билдириб, бу ҳақида ёзма маълумотини тақдим қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили бир кунлик иш вақти
7-8 соатни ташкил қилишини инобатга олиб зарар миқдорини камайтиришни
сўради.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
учинчи
шахс
“O’Z N RGOINSR KSIY ” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
вакили даъво суммаси тўғри эканлиги тўғрисидаги хулосаси иш
ҳужжатларида мавжудлигини, даъвогар томонидан зарар миқдорини
27.665.744,6 сўмга қайта ҳисоб-китоб қилганлиги нотўғри эканлигини, чунки
қайта ҳисоб-китоб мурожаат қилиш санасидан бошланиши ёки иш вақтига
қараб ҳисобланиши ҳақидаги норма амалдаги қоидаларда мавжуд эмаслигини
билдирди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирган важларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қўйидагиларга кўра шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан
тасдиқланган “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидалари”га
(бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) риоя қилиши аҳволи юзасидан
ўтказилган текшириш давомида жавобгар томонидан қонунга зид равишда
электр энергиясидан фойдаланаётганлиги ҳолати, жумладан электр
ҳисоблагич ўрнатмасдан, ноқонуний тўғридан-тўғри, шартнома тузмасдан
электр энергиясидан фойдаланаётганлиги, шунингдек, жавобгарнинг
фойдаланиб келган DDS28U русумли завод рақами 1903088 бўлган электр
ҳисоблагич ускунаси даъвогарнинг “Электрҳисоб” дастурий комплексининг
ўрнига ишга туширилган янги “H
ILLING” дастурида мавжуд
бўлмаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан даъвогар томонидан 2024 йил 27 ноябрда 35233000286-сонли далолатнома тузилган.
Қоидаларнинг 133-банди “а” кичик бандига асосан электр таъминоти
шартномасини тузмасдан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш
электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ноқонуний
фойдаланиш) ҳолатлари деб ҳисобланади.
Қоидаларнинг 142-бандига асосан мазкур Қоидаларнинг 133-бандида
назарда тутилган қоидабузарликлар аниқланганда, ҳисобга олинмаган электр
энергияси миқдори даъво муддатини инобатга олган ҳолда амалдаги тариф
3
миқдори (маиший истеъмолчиларга амалдаги базавий меъёрлари учун
белгиланган тарифда) бўйича қуйидаги мезонлар асосида қайта ҳисоб-китоб
қилинади. Бунда 133-банднинг:
“а” кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — қоидабузарлик
аниқланган бино ёки объектга мулк ҳуқуқи вужудга келган ёхуд фаолиятини
бошлаган кундан ёки тармоққа уланган кундан (асосли ҳужжатларга кўра)
далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, далолатномада қайд этилган
электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати бўйича суткасига 24 соат
ишлаши ҳисобидан.
Бунда тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида фақатгина расмий равишда
давлат рўйхатидан ўтказилган кун тўғрисида солиқ органларидан олинган
маълумот, кадастр, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли қарорлари, ер
майдонидан ижарада фойдаланаётган бўлса ижара шартномаси асос бўлади.
Шунга кўра, DDS28U русумли завод рақами 1903088 бўлган электр
ҳисоблагич ускунаси бинога ўрнатилган сана 2021 йил 1 октябрдан бошлаб
даъвогарга тегишли бўлган ускуналарнинг ҳар бирининг қувватидан келиб
чиқиб, 24 соат ишлаши ҳисобидан жами 257 кунга 34.204.842 сўм
ҳисобланган.
Жавобгар томонидан электр таъминоти шартномасини тузмасдан,
электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари содир қилинганлиги
ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бу ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини
тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати, даъвогар вакилларининг жавобгарга ҳисобланган зарар
миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги, ҳисоб-китоб даврини 2024 йил
10 май санасидан бошлаганлиги, шунга асосан, жавобгарга жами
27.665.744,6 сўм зарар ҳисобланганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб
бўлмайди деб ҳисоблайди.
Чунки, Қоидаларнинг 142-бандида, қоидабузарлик аниқланган бино ёки
объектга мулк ҳуқуқи вужудга келган ёхуд фаолиятини бошлаган кундан ёки
тармоққа уланган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар,
далолатномада қайд этилган электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати
бўйича суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан қайта-ҳисоб қилиниши
белгиланган.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, кассация
инстанция суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, кассация судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ва жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар томонидан
4
кассация шикояти учун тўланган 342.049 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 166, 301, 303-моддаларини қўллаб, кассация
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Беруний туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 июль кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор АААнинг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ААА томонидан кассация
шикояти
учун
тўланган
342.049
сўм
давлат
божи
ва
41.200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор АААдан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Қарорга асосан ижро варақа берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарорга норози тараф қарор устидан тафтиш тартибида шикоят қилишга
(прокурор протест келтиришга) ҳақли.
Раислик қилувчи:
Г.Зарипова
ҳайъат аъзолари:
А.Аяпов
У.Сабиров