Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/8063 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 71e17d15-d322-4ac2-937a-2e4d463b6809 Claim ID PDF Hash 6c04ef604a415eed... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 12 943 символов
4-1902-2502/8063-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 13 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили *** (04.06.2025 йилдаги 18-2-19/762-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили адвокат ***(04.11.2025 йилдаги 72-сонли адвокатлик ордери ва 25.03.2024 йилдаги 005094-сонли адвокатлик гувоҳномаси асосида), учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими вакиллари ***ва ***(04.11.2025 йилдаги 31-014-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “***” хусусий корхонасига нисбатан 2020 йил 20 мартда берилган ***-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади) Шеробод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” хусусий корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га 2020 йил 20 мартда берилган ***-сон лицензиянинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туришни сўраган. Суднинг 24.10.2025 йилдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганиш давомида лицензия талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлигини билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили адвокат, ариза талабларини тан олиб, фаолиятида ўтказилган ўрганишда аниқланган камчиликлар тўғри эканлигини, ҳозирги кунда фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини, бироқ бунинг учун муддат кераклигини билдириб, аризани рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакиллари, ариза талабини такрорлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликлар бўйича унга огоҳлантириш хати берилгани, бироқ камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилмагани, ҳозирги кунда жавобгар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниланишича, жавобгар “***” хусусий корхонасига “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Нефть газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун” 2020 йил 20 мартда ***-сонли лицензия берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июль кунидаги 473-F-сонли фармойиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимининг 2025 йил 19 июль кунидаги 1-И.Г-сонли буйруғига асосан жавобгар фаолиятида амалдаги қонунчилик ва норматив-техник ҳужжатлар талаблари ҳамда лицензия шартларининг бажарилиши юзасидан 30.07.2025 йилда ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида жавобгар фаолиятида амалдаги қонунчилик ва норматив-техник ҳужжатлар талаблари ҳамда лицензия шартларининг қуйидаги бузилиши ҳолатлари аниқланган. Жумладан: - хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинмаганлиги; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сонли қарори билан тасдиқланган “Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича техноген хавф юқори зоналар (ТХЮЗ) паспорти ишлаб чиқилмаганлиги; - Автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчаларида ўрнатилган босим остида ишловчи сиғимлар ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 20 йилдан муддатида ўтган сиғимлар “Саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича фойдаланиш учун эксперт хулосаси олинмаганлиги ҳамда босим остида ишловчи идишлар ўрнатилган жиҳозлар ва ускуналар ўз вақтида синов ва қиёслов кўрикларидан ўтказилмагани аниқланган. Ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан юборилган 15.08.2025 йилдаги огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан 2025 йил 16 октябрь кунида аризачи номига 21/6-сонли алоқа хати киритилиб, жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган. Шунга кўра, аризачи томонидан судга ариза киритилиб, жавобгарга 2020 йил 20 мартда берилган ***-сон лицензиянинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туриш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низом”нинг 25-иловасидаги нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Паспортининг 9-қисми “л” бандида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июль кунидаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон Қонуни 32-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан амалга оширилади. Суд юқоридагиларга асосан, жавобгар фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан тасдиқланган “Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат реестридан ўтказилмаганлиги, шунингдек бошқа бир қатор камчиликлар аниқланганлиги ва бу билан лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги ҳолати аниқланганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар “***” хусусий корхонасига “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Нефть газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун” 2020 йил 20 мартда берилган ***-сонли лицензиянинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан жавобгарга берилган 2025 йил 15 август кунидаги огоҳлантириш хатида кўрсатиб ўтилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар, бироқ 6 (олти) ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туришни лозим топади. Жавобгар вакили судга фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этолмади. ИПК 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПК 118-моддаси бирични қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларга асосан суд, аризани қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан жавобгардан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” хусусий корхонасига “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Нефть газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолияти учун” 2020 йил 20 мартда берилган ***-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан жавобгарга берилган 2025 йил 15 август кунидаги огоҳлантириш хатида кўрсатиб ўтилган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар, бироқ 6 (олти) ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилсин. Жавобгар “***” хусусий корхонасидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (пртест) бериши мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров