← Назад
Решение #2847967 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4886-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Ромитан тумани
2025 йил 13 ноябр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – «ЖАВОҲИР АЗИЗБЕК
САРВАРБЕК» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – «БАҲРОМЖОН
МЕГА ТРЕЙД» масъулияти чекланган жамиятидан жами 135000000 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (даъвогар ва жавобгар
вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар – «ЖАВОҲИР АЗИЗБЕК САРВАРБЕК» масъулияти чекланган
жамияти иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «БАҲРОМЖОН МЕГА ТРЕЙД» масъулияти чекланган жамиятидан 135000000 сўм
ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суднинг ишни кўриш
вақти ва жойи тўғрисидаги ажрими гибрид почта тизими орқали даъвогарнинг
манзилига 2025 йил 26 октябрда етказилган ва бу ҳаққда гибрид плочта тизимига
маълумот киритилган (почта ID 51021235473, реестр рақами 7157).
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва почта харажаттини даъвогар зиммасига
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича,
даъвогар – «ЖАВОҲИР АЗИЗБЕК
САРВАРБЕК» масъулияти чекланган жамияти Пешкў туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 07 июлдаги ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб
топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб А.Ҳамроев тайинланган. Тугатиш
бошқарувчиси жавобгарга ўтказиб берилган 135000000 сўм молиявий ёрдамни
қайтаришни сўраб судга мурожаат қилган ва банк айланмаси маълумотномасини
(тасдиқланмаган) даъво аризасига илова қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 107-моддаси
6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз
кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим даъвогар манзилига 2025 йил
24 октябрда “гибрид почта” тизими орқали юборилган бўлиб, ажрим даъвогарга
2025 йил 26 октябрда топширилган ва бу ҳақда “гибрид почта” тизимига почта ID
рақами 51021235473, почта реестр рақами 7157 бўлган ёзув киритилган. Ажрим
даъвогарга етказилган бўлсада, бироқ, даъвогар ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқиш бўйича судга мурожаат қилмаган.
Демак, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим.
Даъво аризаси юқоридаги асослар бўйича кўрмасдан қолдирилганда, давлат
божини қайтариш қонунчиликда белгиланмаган.
Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, даъвогардан тугатиш бошқарувчиси орқали давлат божини
ундиришни ва почта харажатини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195196-моддаларини қўллаб суд,
Ажрим қилди:
Даъвогар – «ЖАВОҲИР АЗИЗБЕК САРВАРБЕК» масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар – «БАҲРОМЖОН МЕГА ТРЕЙД» масъулияти чекланган
жамиятидан жами 135000000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Даъвогар - «ЖАВОҲИР АЗИЗБЕК САРВАРБЕК» масъулияти чекланган
жамиятидан тугатиш бошқарувчиси орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджетига 2700000 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зимммасига қолдирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, давлат божини ундириш учун ижро варақаси
берилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига
апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров