Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/10188 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 77e05538-e89b-47f7-9a32-c2320aa6e1a0 Claim ID PDF Hash 7704209c13fd612a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
ФКнинг 955-моддаси ФКнинг 955 law
онуннинг 34-моддаси онуннинг 34 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
зР ФКнинг 738-моддаси зР ФК 738 law
аролик кодексининг 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 915-моддаси аролик кодекси 915 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри 2025 йил ***** Урганч туманлараро иқтисодий суди судьяси *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, даъвогар *****нинг АТБ «*****» манфаатида, жавобгар «*****» АЖдан тартибда *****сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ***** (2025 йил *****-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили ***** (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ***** (бундан буён матнда – ***** деб юритилади) АТБ «*****» (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*****» АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. ***** ўз даъво аризасида суд муҳокамасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили билдирилган талабларни қўллабқувватлаб, суғурта компанияси қарздлорликни қисман қоплаб берганлигини маълум қилиб, бу тўғридаги маълумотномани судга тақдим қилиб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар даъвони қисман тан олиб, қарздорлик қисман тўланганлигини, қарздорликни қолган қисмини бош банк томонидан талаб билдирилмаганлигини маълум қилиб, даъвони қолган қисмини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддаси асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, АТБ «*****» ва ЯТТ Вафаева Муаззам Шоҳназар қизи, ЯТТ *****ва «*****» МЧЖ ўртасида 2024 йил *****сонли кредит шартномалари тузилган. Кредит шартномасига асосан жавобгарга 24 ойлик имтиёзли давр билан 84 ойга ҳар бирига *****сўм кредит маблағи ажратилган. Жавобгар ажратилган кредит таъминоти сифатида Суғурта шартномасининг 2.1-бандида қарздорнинг кредит мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги (кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар)ни кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай олмаслиги суғурта ҳодисаси ҳисобланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 29.11.2017 йилдаги «Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чикадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 45-сонли Пленум карорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 951-моддасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғура ҳодисаси юз берганлиги ҳақида мулкий суғурта шартномасида белгиланган муддат ва усули суғурталовчини хабардор қилиш мажбурияти белгиланган. Суғурта шартномасининг 4.1, 4.2-бандлари талабларидан келиб чикиб, суғурта ҳодисаси ва суғурта товонини тўлаб бериш ҳақида ариза билан даъвогар суғурталовчига мурожаат килган. Бироқ, ушбу мурожаат оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 955-моддасига кўра, суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги карори суғурта килдирувчига (наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни сўраб мурожаат этганларидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, суғурталовчи суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисидаги далилларни олган бўлса, суғурта шартномасида белгиланган муддатда суғурта товонини (сугурта тўловини) тўлашни рад этишга ҳақли эмаслиги назарда тутилган. Банк томонидан тақдим қилинган ариза билан суғурта ходисаси юз берганлиги тўғрисидаги далиллар тақдим этилган бўлсада, бироқ суғурталовчи томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин. ЎзР ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасига қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгарнинг кредит қарздорлиги даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини топади. Жавобгар ва шерик жавобгарлар кредит қарздорликни тўламаганидан кейин *****даъвогар манфаатида мазкур даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Суғурта шартномасининг 9.1-бандида суғурталовчи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар билан қарз олувчи билан бирга кредитнинг суғурта қилинган қисми бўйича суғурта пули (товони) миқдорида суғурта қилдирувчи олдида солидар жавобгар бўлади, деб белгиланган. Бу эса банкнинг судга тақдим қилган маълумотномасида ўз тасдиғини топади. Бироқ, суғурта компанияси ишни судда кўриш жараёнида ЯТТ *****учун *****сўм, ЯТТ *****учун ***** сўм ва «*****» МЧЖ учун ***** сўм қарздорликни тўлаб берган ва қолдиқ сумма ***** сўмни ташкил қилган. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг жавобгардан ***** сўм қарззини ундиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 166, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» АЖдан АТБ «*****» фойдасига ***** сўм асосий кредит қарз ва ***** сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлнтириш рад этилсин. Жавобгар «*****» АЖдан Республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар «*****» АЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига *****сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****