Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7723 Дата решения 13.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S rsuv D l
Source ID 2a67f4c0-260b-49d5-8084-3c338ff25f24 Claim ID PDF Hash 54dfc8b1f0c649c0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу Кодекснинг 333-моддаси Ушбу Кодекс 333 code_article
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7723-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 2025 йил 13 ноябрь Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, туман прокурори катта ёрдамчиси А.Мусаев ҳозирлигида, даъвогар вакили Ҳ.Сандибоев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Пахтакор туман прокуратураси " gr b nk" ksi d rlik tij r t b nki манфаатида жавобгар "S rsuv D l " f rm r ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Пахтакор туман прокуратураси " gr b nk" ksi d rlik tij r t b nki манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "S rsuv D l " f rm r ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 294.904.743 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони қувватлаб уни қаноатлантиршни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан етиштирилган пахта ҳом ашёси ҳосили кредит қарздорлигини қоплашга етарли эмаслиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхасини шахсан қабул қилиб олган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида далил жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил кредит шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Банк” “Қарз олувчи”га пахта ҳом ашёси ҳосили етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллабқувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир балл банитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг 60 фоизигача, тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда кредит ажратиши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида “Қарз олувчи” олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоиз тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.3-бандида пахта хомашёсини етиштириш учун кредит маблағи “Қарз олувчи”га 01.04.2025 йилга қадар тўлиқ қайтариш шарти билан ажратилиши, шу муддат давомида кредитга ҳисобланган фоизлар ҳам тўланиши шартлиги белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан ҳужжатлар атрофлича ўрганиб чиқилганда жавобгар томонидан етиштирилган пахта ҳосили кредит қарздорлигини қоплашга етарли эмаслиги аниқланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2.9-бандида қарздор томонидан етиштириладиган ҳосил (пахта ҳом ашёси) кредит қарздорлигини қоплашга етарли бўлмаганда банк ажратилган кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан олдин қайтариш бўйича ваколатли иқтисодий судларга даъво аризаси киритилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65-моддаси биринчи қисмида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддаси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)да мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб кўрсатилган. Ушбу Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома, даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома, шунингдек, суд мажлисида билдирилган фикрлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. Шу сабабли суд, даъво талабини қаноатлантиришни, яъни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 294.904.743 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Баён қилинганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларига амал қилиб, суд қарор қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар "S rsuv D l " f rm r ‘j ligi ҳисобидан даъвогар " gr b nk" ksi d rlik tij r t b nki фойдасига 294.904.743 сўм кредит қарздорлиги ва 41.200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 5.898.094,86 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва аппеляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши мумкин. Судья А.Хужаназаров