← Назад
Решение #2847986 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
4 942 символов
4-1201-2502/14447-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - юрисконсульт М.Х
(04.06.2025 йилдаги G’ -06/0580-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар “200323842” АЖ (СТИР 200323842) нинг жавобгар “200323842”
МЧЖ (СТИР 200323842ҳисобидан 79 194 469,77 сўм асосий қарз ва
6 735 479,71 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “200323842” АЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “200323842” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан
79 194 469,77 сўм асосий қарз ва 6 735 479,71 сўм пеня ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда
хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин
деб ҳисоблади.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, низо даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
2018 йил 1 июндаги 011606-сон юридик истеъмолчиларга электр энергияси
етказиб бериш шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 79 194 469,77 сўм асосий қарз
ва 6 735 479,71 сўм пеня қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, тарафлар вакилларининг берган
тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини
топади.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар томонидан судга тақдим этилган
2025 йил 12 ноябрдаги 205-сон маълумотнома ва абонент ҳисоб рақамидан
кўчирма (лицевой счёт)дан аниқланишича, 2025 йил 31 октябрь санасида
жавобгар қарздорликларини тўлиқ сўндирган.
Шу муносабат билан жавобгарнинг 2025 йил 20 август ҳолатига
даъвогар томонидан ҳисобланган қарздорликлари даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилган, қарздорликлар тўлиқ бартараф қилинган.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогар манфаатида 2025 йил
1 октябрь ҳолатига ҳисобланган 79 194 469,77 сўм асосий қарз ва
6 735 479,71 сўм пеня қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва ИПК 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “200323842” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “200323842” АЖ
фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “200323842” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
1 718 598,99 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов