Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4510 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dd7ed70d-0aa8-4457-9db7-de2d03664496 Claim ID PDF Hash 6c11171126ec91cd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4510-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 12 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида даъвогар “***************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 000 000 000 сўм асосий қарз, 475 300 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари ********************************* (2025 йил 9 сентябрдаги 134/24-сонли, 2025 йил 3 январдаги 25/01-сонли ишончномалар асосида), жавобгар вакили (директор ўринбосари) *************** иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “***************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 7 000 000 000 сўм асосий қарз ва 475 300 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, даъвогар билан келишув битими имзолаш бўйича музокара олиб борилаётганлигини, шу сабабли суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида келтирилган талабларни қўллаб қувватлаб, жавобгар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси бўйича келишув битими тузиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори чиққандан кейин тарафлар ўртасида кўриб чиқилишини, ҳозирги суд жараёнида даъвогар раҳбари келишув битими имзоламаслигини маълум қилиб, илтимосномани рад қилишни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, қонунуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 15 ноябрда 46-сонли 363,2 тонна “Пряжа N 28/1” маҳсулотини етказиб бериш ҳақида электрон шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “сотувчи” (жавобгар) “сотиб олувчи” (даъвогар) га маҳсулотни шартномада келишилган миқдорда, ассортиментда ва нархда сотиш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан 10 000 000 002 сўмни ташкил этган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, “сотиб олувчи” (даъвогар) шартнома имзоланган кундан бошлаб, 15 банк иш куни ичида маҳсулотнинг ҳар бир партияси учун 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши ҳамда маҳсулот учун олдиндан тўлов амалга оширилган санадан бошлаб жавобгар (сотувчи) 14 кун ичида маҳсулотни етказиб бериши лозим бўлган. Шунга асосан даъвогар (сотиб олувчи) жавобгар (сотувчи) нинг ҳисоб рақамига 2023 йил 20 ноябрдаги 2-сонли тўлов топшириқномаси билан олдиндан 7 000 000 000 сўм тўловни амалга оширган. Бироқ, жавобгар “сотувчи” томонидан бугунги кунга қадар товарлар даъвогар “сотиб олувчи” га етказиб берилмаган. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФК 388-моддаси, биринчи қисмига кўра, сотувчи сотиб олувчига олдисотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. ФК 420-моддаси, учинчи қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. 3 Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 7 000 000 000 сўм асосий қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов топшириқномаси ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз исботини топади. Шу боис суд, даъво аризасидаги 7 000 000 000 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан товар етказиб берилмаганлиги учун 475 300 000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Шартноманинг 5.1-бандида товарларни етказиб бериш шартномада белгиланган муддатдан кечиктирилганда, сотувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун етказиб берилмаган товарлар қийматининг 0,01 фоиз миқдори, лекин етказиб берилмаган товарлар қийматининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Пеня суммасининг ҳисоб-китоби (7 000 000 000*0,01%*679 кун) 475 300 000 сўмни ташкил этади ва асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият умуман бажарилмаганлигини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, пеня суммасини 200 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд жавобгар вакилини суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, даъвогар вакиллари томонидан жавобгар билан келишув битими имзолаш рад этилганлиги инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 000 000 000 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм пеня ва почта харажатини ундиришни, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. 4 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “***************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 000 000 000 сўм асосий қарз, 200 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 149 506 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов