← Назад
Решение #2848000 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 1023 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 149 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 153 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 157 | — | code_article | |
| бандида ФК | 150 | — | law | |
| бандида ФК | 153 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 465 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 363 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 3248 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 3247 | — | code_article | |
| м пеня суммасини ФК | 326 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2408/3437-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича тафтиш инстанцияси
судлов ҳайъати судья М.Астановнинг раислигида, судьялар М.Бозоров,
Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг
котиблигида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгашидан вакил – Р.Хазратқулов (2025 йил 4 январдаги рақамсиз
ишончнома асосида), жавобгардан вакиллар – А.Абдирахмонов, А.Сатторов
(2025 йил 3 январдаги 02/25, 03/25-сонли ишончномалар асосида) иштирокида,
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг даъвогар – “ZULFIQOROV
OLBOY” фермер хўжалиги
манфаатида, жавобгар - “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий корхона
ҳисобидан 2020-2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш ва тозалаш
асоссиз ушлаб қолинган 2.401.191 сўм маблағ ва ушбу суммага ҳисобланган
1.152.571 сўм пеня, 2022 йилдаги шартномага кўра берилмаган аванс маблағлари
учун 19.400.479 сўм пеня ҳамда 2022 йилда режадан ортиқча топширилган 1.507кг
пахта хом ашёсидан 134кг пахта ёғи учун 1.879.970 сўм, 257кг шелуха учун
1.014.111 сўм, 363кг шрот учун 1.507.611 сўм маблағ ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Касби
тумманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори ва
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 18 августдаги қарори устидан Миришкор туман
фермерлар Кенгаши томонидан даъвогар манфаатида берилган тафтиш шикояти
асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши даъвогар – “ZULFIQOROV OLBOY” фермер хўжалиги манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “LI I E ILE
OVERSE S” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 2020-2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш ва тозалаш асоссиз ушлаб қолинган 2.401.191 сўм
маблағ ва ушбу суммага ҳисобланган 1.152.571 сўм пеня, 2022 йилдаги
шартномага кўра берилмаган аванс маблағлари учун 19.400.479 сўм пеня ҳамда
2022 йилда режадан ортиқча топширилган 1.507кг пахта хом ашёсидан 134кг
пахта ёғи учун 1.879.970 сўм, 257кг шелуха учун 1.014.111 сўм, 363кг шрот учун
1.507.611 сўм маблағ ундириб беришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2021-2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиштозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 1.793.497 сўм, 300.000 сўм пеня, 2022 йил
учун ортиқча топширилган пахта хом ашёсидан 134кг пахта ёғи, 257кг шелуха,
157кг шрот ҳамда олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати, республика
бюджетига 375.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланиб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 18 августдаги қарори билан Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги
қарор қабул қилиниб, даъво талабининг 2020 йилда топширилган пахта ҳосилидан
қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 607.694 сўм маблағ ва ушбу
суммага ҳисобланган 291.693 сўм пеня ундириш қисмига нисбатан даъво
муддатлари қўлланилиб, даъво талабларининг ушбу қисмларини қаноатлантириш
рад этилиб, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2021-2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиштозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 1.793.497 сўм маблағ, 300.000 сўм пеня,
1.879.970 сўм пахта ёғи қиймати, 1.014.111 сўм шелуха қиймати, 651.691,3 сўм
шрот қиймати, 75.000 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига
375.000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланиб, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан тафтиш шикояти
берилиб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал
қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабининг 2021-2023 йилларда тузилган
шартномаларнинг 5.4-бандига асосан 19.400.479 сўм пеня ундириш талабини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил
18 августдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда, тарафлар ўртасида 2021-2023 йилларда тузилган
шартномаларнинг 4.2-бандлари қўпол равишда бузилганлиги учун ушбу
шартномаларнинг 5.4-бандларига кўра етказиб берилмаган аванс суммасининг
0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши қайд этилганлиги, 2022 йилда 40.417.664 сўм
миқдорда аванс берилмаганлиги, берилмаган бўнак (аванс) суммаси ҳисобидан
пеня ҳисобланиши шартномаларнинг 5.4-бандини иккинчи қисмида қайд этилганлиги, шу сабабли 19.400.479 сўм миқдорда пеня ундириш сўралганлиги, даъвогар
томонидан 2021 йил 13 январда 7-сонли, 24 февралда 34-сонли, 2022 йил
30 июнда 78-сонли (2та), 5 июлда 84, 85, 86 (2та) ва 87 сонли, 30 августда
88-сонли, 19 сентябрда 104-сонли (2та), 26 декабрда 101а-сонли, 2024 йил
5 январда 2а-сонли талабномалар жавобгарниг манзилига почта жўнатмаси орқали
юборилганлиги, бироқ суд томонидан бу далиллар эътиборга олинмаганлиги
тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида Миришкор туман фермерлар Кенгаши вакили иштирок этиб,
кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, қуйи инстанция судлари
томонидан ишдаги мавжуд далиллар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво талабининг
пеня ундирув қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага
келинганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
тафтиш шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда
152-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартнома
тузилган. Шартномага мувофиқ, даъвогар 2022 йил пахта ҳосилидан 5 гектар ер
майдондан 18,5 тонна пахта хом ашёсини топшириш, жавобгар эса шартномада
белгиланган тартибда уруғ билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотларни қабул
қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2020-2022 йилларда тузилган шартномаларнинг
шартларида қуритиш ва тозалаш харажатларини даъвогар ҳисобидан ушлаб қолиш
юзасидан ўзаро келишувга эришилмаган бўлса-да, бироқ тарафлар ўртасида ўзаро
тасдиқланган 2020 йил 2 декабрдаги 0b000005929-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 2020 йил пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 607.694,41
сўм, 2021 йил 29 ноябрдаги 0b000011436-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2021
йил пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 229.747,11 сўм, 2022
йил 30 ноябрдаги 0b00037219-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2022 йил пахта
хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 1.563.750,01 сўм маблағлар
даъвогар ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1023-моддасини биринчи
қисмига кўра қонунчилик ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс
(жабирланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс
(қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни
(асоссиз орттирилган бойликни) жабирланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу
Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида “Харидор”
“Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлаши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149-моддасига кўра
даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан
ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 153-моддасининг иккинчи
қисмида даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарори
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 157-моддасининг биринчи
қисмига кўра даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи
ҳаракатларни қилиши билан узилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида узулишдан кейин даъво муддатининг
ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса – янги муддатга қўшилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид
нормаларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2015 йил 19 июндаги
282-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч
йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда
қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий
қилинмайдиган талаблардан ташқари, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан
келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилиши, 8-бандида ФК
153-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафларнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ
қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда
берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши,
ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг
оғзаки билдирилганлиги албатта муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси
баённомасида кўрсатилиши кераклиги, 10-бандида даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги низодаги тараф баён қилинган даъво муддатининг ўтиши суднинг
даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК153моддасининг учинчи қисми). Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад
қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида
низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берилганлигини баён
қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши кераклиги, шунингдек
13.3-бандида мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари қуйдагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги,
(қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш далолатномаси тузилганлиги;
банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов талабномасининг акцептланиши; қарз
тан олинганлиги аниқ баён этилган хат-хабарлар ёки маълумотларнинг
берилганлиги ва ҳ.к. Қарзни тан олинганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар мажбур
шахснинг ваколатли вакили томонидан амалга оширилган бўлиши лозимлигига
эътибор қаратишлари лозим. Мажбур шахснинг ваколатли вакили деганда,
ФКнинг 10-бобида белгиланган тартибда ваколати расмийлаштирилган шахс
тушунилади. Агар бундай ҳаракатлар ваколатсиз шахс томонидан амалга
оширилган бўлса, унинг ҳаракатлари қарзни тан олиш деб баҳоланмаслиги
лозим. Судлар инобатга олишлари керакки, мажбур шахснинг қарзни тан
олинганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар даъво муддати даврида амалга оширилган бўлиши лозим. Агарда бундай ҳаракатлар даъво муддати ўтгандан кейин
амалга оширилган бўлиб, низони кўриш пайтида жавобгар даъво муддатини
қўллашни сўраса, суд даъво муддатини қўллаши тўғрисида тушунтириш
берилган.
Аниқланишича, жавобгар даъво муддатини қўллаш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилиб, унда даъво талабининг 2020 йилда топширилган пахта
ҳосилидан қуритиш ва тозалаш асоссиз ушлаб қолинган 607.694 сўм маблағ ва
ушбу суммага ҳисобланган 291.693 сўм пеня ундирув қисмига нисбатан даъво
муддатини қўллашни сўраган.
Қайд этилганларга кўра кассация инстанция суди даъво талабининг
2020 йилда топширилган пахта ҳосилидан қурутиш ва тозалаш учун асоссиз
ушлаб қолинган 607.694 сўм ва ушбу суммага нисбатан 291.693 сўм пеня
ундирув қисмига нисбатан даъво муддатини қўллаб, ушбу даъво талабларини
қанаотлантиришни рад этиш тўғрисида, шунингдек даъво талабларининг 20212022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш ва тозалаш хизматлари
учун асоссиз ушлаб қолинган маблағларни ундириш, ушбу маблағларга
нисбатан ҳисобланган пеня суммаларини қисман қаноатлантириш тўғрисида
асосли хулосаларга келган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 27 январдаги 152-шартноманинг
1.1-бандида “Хўжалик” 2022 йил ҳосилидан бизнес режага асосан беш гектар ер
майдондан шартноманинг 1.2-бандига асосан 15,6 тонна ва 1.3-бандига кўра
томонларнинг ихтиёрий келишувига асосан 2,6 тонна қўшимча, жами 18,2 тонна
пахта хом ашёсини топшириш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 30 сентябрдаги
6-сонли ҳисобварақ-фактура асосида даъвогар томонидан жавобгарга 9.923 кг,
қиймати 99.119.854,70 сўмлик, 23 октябрдаги 8-сонли ҳисобварақ-фактура асосида
6.684 кг, қиймати 64.954.376,68 сўмлик, жами 16.607 кг, қиймати 164.074.231,38
сўмлик пахта хом ашёси топширилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандини “з”-кичик бандида
шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган миқдорда ва ундан ортиқча топширилган
пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашдан олинган пахта ёғи, шрот ва шелуха
маҳсулотларини “Харидор”дан талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.
Шу сабабли даъвогар ортиқча топширилган 1.507 кг пахта хом ашёсини
чуқур қайта ишлашдан олинган 363кг шротнинг 1.507.611 сўм (363кг
4.150,90 сўм (2024 йил 11 декабрь ҳолатида биржа савдосидаги нархи) =
1.507.611 сўм) қийматини, 257кг шелуханинг 1.014.111 сўм (257кг 3.946 сўм
(2024 йил 11 декабрь ҳолатида биржа савдосидаги нархи)=1.014.111 сўм)
қийматини, 134кг пахта ёғининг 1.879.970 сўм (134кг
14.002 сўм (2024 йил
11 декабрь ҳолатида биржа савдосидаги нархи)=1.879.970 сўм) қийматини
ундириб беришни сўраган.
Бироқ тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2023 йил 6 февралдаги
62-сонли ҳисобварақ-фактура кўра даъвогар томонидан 206кг шрот маҳсулоти
қабул қилиб олинган.
Қайд этилганларга кўра кассация инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига асосаланиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 157кг шрот, 257кг шелуха, 134кг пахта ёғи маҳсулотларининг
қийматини ундириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида 2022 йил учун берилмаган
авансга нисбатан ҳисобланган 19.400.479 сўм пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир
томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга
йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса
бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши
белгиланган.
Кассация инстанцияси суди жавобгар томонидан даъвогарга 40.417.664
сўм аванс маблағлари берилмаганлиги важи юзасидан даъвогар томонидан
ҳақиқатда ушбу маблағларга эҳтиёж бўлганлиги, жавобгар томонидан аванс
маблағларини берилмаганлиги ёки тўлашдан асоссиз бош тортганлигини
тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги асоси билан даъво
талабининг ушбу қисмини рад этиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Чунки
шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки шартнома
асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва миқдорларда,
мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилиши
белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома
асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида
кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини олганлиги
кассация инстанция судининг эътиборидан четда қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддасига кўра суд
шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини
эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни
бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан
аниқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида агар ушбу модданинг биринчи қисмида
баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса,
тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини
ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу
жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар,
тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи
одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга
олиниши белгиланган.
Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра харидор хўжаликка маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой тўлаб
беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил
етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача
ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2022 йилда шартнома шартларидан келиб чиқиб, олинган
мажбурият бўйича 40.417.664 сўмлик аванс маблағларини кечиктирганлиги
учун 19.400.479 сўм пеня ундириш талаби билан мурожаат қилган.
Шартномаларнинг 5.4-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3248-моддасининг иккинчи қисмига кўра суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори,
қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин
эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандига кўра ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги
ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Мазкур ҳолатда кассация инстанцияси суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаб асосли қарор қабул қилган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси 2022 йил учун берилмаган авансга
нисбатан ҳисобланган 19.400.479 сўм пеня суммасини ФК 326-моддаси
тартибида 5.658.472,96 сўмга қаноатлантириб, қўшимча равишда мазкур пеня
суммасини ундириш орқали суд қарорини тузатиш киритиш йўли билан
қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала
ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда
қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида
назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ
тақсимланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати шикоятни қисман қаноатлантиришни, кассация инстанцияси суди қарори қонунга мувофиқлаштирилганлиги сабабли тафтиш инстанциясида асосли деб топилган 19.400.479 сўмлик
пеня суммасига нисбатан ишни биринчи, кассация, тафтиш инстанцияларида
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 776.019,16 (388.009,58+194.004,79+
194.004,79=776.019,16) сўм давлат божи ҳамда кассация ва тафтиш инстанциялари учун олдиндан тўланган 78.700 (37.500+41.200=78.700) сўм почта
харажатларини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 3247, 3248 , 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Миришкор туман фермерлар Кенгашининг даъвогар – “ZULFIQOROV
OLBOY” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 18 августдаги қарори қонунга мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорининг хулоса қисмидаги жавобгар - “Lit i
til Ov rs s”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан
даъвогар - “ZULFIQOROV OLBOY” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган
ундирувга “2022 йил учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган
5.658.472,96 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
Жавобгар - “Lit i
til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан:
даъвогар - “ZULFIQOROV OLBOY” фермер хўжалиги фойдасига 78.700
сўм почта харажати;
республика бюджетига 776.019,16 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур қарор асосида мувофиқлаштирилган 5.658.472,96 сўм пеня
суммаси ва суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари:
М.Бозоров
Л.Абдуллаев