← Назад
Решение #2848017 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 4 | — | code_article | |
| онуни | 41 | — | law | |
| аролик кодекси | 1023 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| бандларида ФК | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| нинг | 14 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| м пеня суммасини ФК | 326 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2408/3443-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Қурбонов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича тафтиш
инстанцияси судлов ҳайъати судья М.Астановнинг раислигида, судьялар
Л.Абдуллаев, Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, Миришкор туман фермерлар Кенгаши
нодавлат нотижорат ташкилоти вакили Р.Хазратқулов, даъвогар “Эшқобилов
Акбарали” фермер хўжалиги раҳбари А.Дўстқобилов, жавобгар “LI I
E ILE
VERSE S” МЧЖ хорижий корхонаси вакили А.Сатторов,
А.Абдурахмоновлар иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025
йил 29 январдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги
қарори устидан Миришкор туман фермерлар Кенгаши томонидан даъвогар
манфаатида берилган тафтиш шикоятини вилоят суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“ES Q BIL V KB R LI” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатини кўзлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “LI I E ILE
VERSE S” хорижий инвестициялар
иштирокидаги масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 15 912
600 сўм рағбатлантирувчи коэффициент, 2020, 2021 ва 2022 йилларда
топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган
9 995 742 сўм ва 4 997 871 сўм пеня, суд қарорига асосан асоссиз ушлаб
қолинган 7 021 600 сўм ва унга ҳисобланган 3 510 800 сўм пеня, 50 080 000 сўм
зарар, 2022 йил пахта ҳақдорлигидан ёқилғи мойлаш материаллари учун
ноқонуний равишда ушлаб қолган 11 927 286 сўм, унга ҳисобланган 5 963 643
сўм пеня, 2022 йил пахта ҳақдорлигидан техника хизмати учун ноқонуний
равишда ушлаб қолган 41 060 282 сўм, унга ҳисобланган 20 320 141 сўм пеня,
2022 йил пахта ҳақдорлигидан аммафос учун ноқонуний равишда ушлаб қолган
26 637 111 сўм, унга ҳисобланган 13 318 555,5 сўм пеня ҳамда берилмаган
авансга нисбатан ҳисобланган 121 030 320 сўм пеня ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 январдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 14 851 758 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 ва 2022 йил топширилган пахта
ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 7 726 594 сўм,
1 000 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати, республика бюджетига
528 833 сўм давлат божи ундириш белгиланиб, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги қарори билан Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 29 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилиб, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мазкур суд қарорларига нисбатан Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида
тафтиш шикояти берилиб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025
йил 29 январдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириб, томонлар ўртасида 2021,
2022 ва 2023 йилларда тузилган шартномаларнинг 4.2-бандини қопол равишда
бузганлиги учун, ушбу тузилган шартномаларнинг 5.4-бандига кўра етказиб
берилмаган 252 146 660 сўм бўнак (аванс) суммасининг 0,4 фоизи миқдорида
жами 121 030 320 сўм миқдорида пеня, 50 080 000 сўм етказилган зарар, 2023
йил ЁММ маҳсулотлари (шудгор) учун 11 927 286 сўм ва унга ҳисобланган 0,4
фоиз пеня 5 963 643 сўм, кўрсатилган техника хизмати (шудгор) учун 7 458 245
сўм ва унга ҳисобланган 0,4 фоиз пеня 3 729 122,5 сўм, кўрсатилган техника
хизмати (ер текислаш) учун 3 150 000 сўм ва унга ҳисобланган 0,4 фоиз пеня
1 575 000 сўм, аммофос учун 26 637 111 сўм ва унга ҳисобланган 0,4 фоиз пеня
13 318 555,5 сўм, суд қарорига асосан нотўғри ушлаб қолинган 2021 йил ҳосили
бўйича 7 021 600 сўм ва унга ҳисобланган 0,4 фоиз пеня 3 510 800 сўм, 2022
йил ҳосили бўйича 6 001 650 смў ва унга ҳисобланган 0,4 фоиз пеня 3 000 825
сўм ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш,
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида Миришкор туман фермерлар Кенгаши вакили иштирок
этиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари, Кенгаш томонидан
келтирилган кассация шикоятига тўлиқ қўшилишини, ушбу шикоятни
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, қуйи инстанция
судлари томонидан ишдаги мавжуд далиллар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво
талабининг пеня ундирув қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
асосли хулосага келинганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
тафтиш шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация инстанцияси судининг
қарорини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 05.04.2021 йилда пахта хом-ашёси ва
уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” “ES Q BIL V KB R LI”
фермер хўжалиги 2021 йилнинг бизнес-режасига асосан “Бухоро-8” навли
пахта хом-ашёсини “Харидор” “LI I E ILE
VERSE S” хорижий
инвестициялар иштирокидаги масъулияти чекланган жамиятига етказиб бериш,
“Харидор” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва
муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, фермер хўжалиги томонидан
топшириладиган бир тонна пахта учун кластер 6 020 000 сўмдан ҳақ тўлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга жами 15 254 кг “Бухоро-8” навли пахта
хом ашёси топширилган. Топширилган пахта хом ашёси учун 2021 йил учун
шаклланган нарх бўйича тўлов амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор
тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарорининг учинчи бандида Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари
таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йили ҳосили учун
кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар
ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини
таъминлаш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер
майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги
121-сонли қарори билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан
рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлар
8-иловага мувофиқ тасдиқланган бўлиб, унга кўра Бухоро-6, Бухоро-8, С-6524,
Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган минимал харид
нархларга 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил
1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши ва вилоят ҳокимларига юборилган ва ушбу хатда 1 (бир) тонна пахта
хом ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6512 минг
сўмни ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом ашёси етказиб
бериш бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари
ўртасида тузилган шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқлаштириш ҳамда фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст
навли пахта хом ашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида
қўлланилиши тавсия қилинган ва пахта хом ашёсининг харид нархлари
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 4-моддасини биринчи
қисмида фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва
улар амалга киритилгандан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан
қўлланилиши белгиланган.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 41-моддасини биринчи қисмида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага
келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу
модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги
белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган
ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган
ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига
қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган
хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг
жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек
агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга
моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл
қўйилмайди.
Қайд этилганларга кўра, биринчи ва кассация инстанцияси даъво
талабининг рағбатлантирувчи коэффициент ундирув қисмини қаноатлантириш
юзасидан асосли қарор қабул қилган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгар томонидан 2020, 2021 ва
2022 йилларда пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун 9 995 742 сўм нотўғри
ушлаб қолинганлигини баён этиб, 9 995 742 сўмни ва унга ҳисобланган
4 997 871 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг шартларида қуритиш ва
тозалаш харажатларини даъвогар ҳисобидан ушлаб қолиш юзасидан ўзаро
келишувга эришилмаган бўлса-да, бироқ тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган
ҳисобварақ-фактураларга асосан 2020, 2021 ва 2022 йиллар ҳисобида пахта хом
ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 9 995 742 сўм маблағлар даъвогар
ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1023-моддасини
биринчи қисмига кўра қонунчилик ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа
шахс (жабирланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб
қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган
мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабирланувчига қайтариб бериши
шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг мазкур даъво талабларини
муҳокама этиб, қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Чунки, 2020 йилда 2 269 148,44 сўм қуритиш ва тозалаш хизмати учун
асоссиз
ушлаб
қолинган
қуритиш
ва
тозалаш
хизмати
учун
2 269 148,44 сўм, унга ҳисобланган 1 134 574,22 сўм пеня ундириш талаби
бўйича, даъво муддати ўтганлиги сабабли, даъво муддатини қўллаб даъво
талабининг шу қисмини рад қилинган.
ФКнинг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати - уч йил.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июнда “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
282-сон Қарорининг 8-10-бандларида ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига
кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор
чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қонунда даъво
муддатини
қўллаш
ҳақидаги
ариза
қандай
шаклда
берилиши
кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма
шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозимлиги, агар ишда бир
нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан қайси бири даъво муддатини
қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша шахсга нисбатан
қўлланилиши, агар даъво муддати ўтган бўлиб, уни тиклаш ҳақидаги
даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилмаса, суд даъвони рад этиш
ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиши, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад
этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши ҳақида тушунтиришлар
берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 17.1-бандида асосий талаб бўйича даъво
муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу
кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланиши назарда тутилган.
Даъво аризасида 2020 йил қуритиш ва тозалаш хизмати учун ушлаб
қолинган маблағ уч йиллик даъво муддати ўтказилган ҳолда
даъво талаби қўйилган ва 2024 йилнинг 18 декабрь куни судга тақдим этилган.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
19.06.2015 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги қарорининг 10-бандига кўра даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг
даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Шунга кўра, суд жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
оғзаки аризасини қаноатлантириб, даъвогарнинг 2020 йил қуритиш ва тозалаш
хизмати учун 2 269 148,44 сўм, унга ҳисобланган 1 134 574,22 сўм пеня
ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Аниқланишича, солиштирма далолатномага асосан 2021 йил пахта
қуритиш ва тозалаш хизмати учун 923 070,76 сўм ушланган.
Тарафлар ўртасида 05.04.2021 йилда тузилган шартномада қуритиштозалаш харажатларини қоплашни даъвогар зиммасига олмаган.
Қишлоқ хўжалигида пахта хом ашёсини етказиб бериш тўғрисидаги
шартномаларда қуритиш тозалаш хизмат ҳақи харидор ҳисобида қопланади деб
кўрсатилган.
ФКнинг 363-моддасига кўра шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл
маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш
йўли билан аниқланиши, бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан
тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт эътиборга олиниши
кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка
етказиб берилган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун
юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисми
2021 йилнинг 31 декабрга қадар тўлаб берилиши белгиланган.
Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йилдаги шартномада
қуритиш тозалаш хизмат ҳақини фермер хўжалиги томонидан туланиши
назарда тутилмаган. Тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага
асосан ундиришга эса асос бўлиб шартнома ҳисобланади, шартномада эса
фермер хўжалигининг 2021 йилдаги шартномада қуритиш тозалаш хизмат
ҳақини тўлаш мажбуриятини олмаган.
Тарафлар ўртасида 27.01.2022 йилда пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта
харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг
1.4-бандига асосан пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалашга қилинадиган
харажатлар “Харидор” (жавобгар) ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган.
Аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
ўзаро
тасдиқланган
30.11.2022 йилдаги ҳисоб-фактурага асосан 2022 йил пахта қуритиш ва тозалаш
хизмати учун 6 803 523,09 сўм ушланган.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди даъво
талабидаги (923 070,76 + 6 803 523,09) 7 726 594 сўм асоссиз ушлаб қолинган
қуритиш тозалаш ҳақдорлигини асосли деб ҳисоблаб, ундиришни лозим топган.
Шунингдек, даъво талабида ушбу қуритиш тозалаш учун ундириш
сўралаётган 7 726 594 сўмга нисбатан 3 863 296,4 (461 535,4 + 3 401 761) сўм
пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 5.4-бандида, “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб кўрсатилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоб,
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”
2007
йил
15
июндаги
163-сонли
қарорининг
4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини 1 000 000 сўмгача камайтириб, қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этган.
Даъвогарнинг даъво талабида 2021 йил суд қарорига асосан асоссиз ушлаб
қолинган 7 021 600 сўм ва 3 510 800 сўм пеня ундириш сўралганган бўлиб,
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 апрелдаги
4-1805-2202/693-сонли ҳал қилув қарори билан “ES Q BIL V KB R LI”
фермер хўжалиги ҳисобидан “LI I
E ILE
VERSE S” хорижий
инвестициялар иштирокидаги масъулияти чекланган жамияти фойдасига
40.012.043
сўм
асосий
қарз,
7.000.000
сўм
жарима,
21 600 сўм почта харажатлари ундирилган ва ушбу ҳал қилув қарори бугунги
кунда қонуний кучда.
Шунингдек, даъвогар томонидан тақдим этилган солиштирма далолатнома
жавобгар томонидан имзоланмаган ва тасдиқланмаган.
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабидаги 2021 йил пахта
ҳосилидан суд қарорига асосан ноқонуний ушлаб қолинган 7 021 600 сўм
ҳақдорлик талабини асоссиз деб ҳисоблаб 7 021 600 сўм ва унга нисбатан
ҳисобланган 3 510 800 сўм пеня ундиришни рад этган.
Шартноманинг 4.2-бандида “харидор” жавобгар “хўжаликка” даъвогарга
уруғ ҳамда дала майдонларини шудгорлаш, чигит экиш учун тайёрлаш, экиш,
ғўзани парваришлаш, агротехник тадбирларни ўтказиш, транспорт, нефт,
ёқилғи-мойлаш, агрокимё, минирал ўғитлар, материаллар, бўнак сифатида
уларни қиматини ҳисобга олган ҳолда, маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи
миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой талаб беради деб назарда
тутилган.
Шунга асосан жавобгар 00012445-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага
асосан 52 литр 516 464,54 сўмлик, 00012444-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 50 литр 496 600,52 сўмлик, 00012443-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 280 литр 2 780 962,90 сўмлик, 00012442-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 600 литр 5 959 206,21 сўмлик, 00014259-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 55 литр 543 278,81 сўмлик, 00014260-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 400 литр 3 951 118,68 сўмлик дизел ёқилғиси, 00038356-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 7 458 244,50 сўмлик, 00040120-сонли ҳисобварақфактурага асосан 3 150 000 сўмлик, 00041616-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 557 527,05 сўмлик техника хизматлари, 00040521-сонли ҳисобварақфактурага асосан 26 637 110,92 сўмлик аммафос бўнак (аванс) сифатида
маҳсулотлар етказиб берилган ҳамда хизматлар кўрсатилган.
Электрон ҳисобварақ-фактуралар даъвогар фермер хўжалиги томонидан
тасдиқланган.
2022 йил пахта ҳақдорлигидан техника хизмати учун 30 032 037 сўм
ноқонуний ушлаб қолинган сумма 2023 йил 15 мартдаги солиштирма
далолатномада назарда тутилмаган ва ушлаб қолинмаган.
Иш ҳужжатларида 30 032 037 сўм ноқонуний ушлаб қолинганлигини
тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка
етказиб берилган маҳсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун
юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилгандан қолган қисми
2022 йилнинг 31 декабрга қадар тўлаб берилиши белгиланган.
Шунга асосан жавобгар бўнак пулларини пахта ҳақдорлигидан чигириб
қолган.
Шунингдек, даъво талабида мазкур талаблари бўйича жами
39 602 339,5 сўм (5 963 643 + 3 729 122,5 + 1 575 000 +
15 016 018,5 + 13 318 555,5) сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд, аммофос, ёқилғи мойлаш материаллари ҳамда техника хизматлари
учун ноқонуний ушлаб қолинган суммаларни ундириш даъво талаблари рад
этилганлиги сабабли, унга ҳисобланган 39 602 339,5 сўм пеня ундириш
талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топган.
Ушбу ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг суд қарорига асосан
аммофос, ёқилғи мойлаш материаллари, техника хизматлари учун ноқонуний
ушлаб қолинган суммалар ва унга нисбатан ҳисобланган пеня ундириш
ҳақидаги даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида асосли хулосага келган ва ушбу хулоса билан кассация инстанцияси
келишган.
Даъво талабида 2021 йил ғўза оралиғига сифатсиз қилинган культивация
оқибатида етказилган 50 080 000 сўм зарарни ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2021 йилда тузилган шартномаг кўра, даъвогар
(хўжалик) нинг 14 гектар ер майдонига жавобгар (харидор) га тегишли бўлган
экиш тракторлари билан 60 см қатор оралиғига чигит эккан.
Ғўза оралиғини культивация қилиш вақтида 3-4 гектар майдон ғўзаларини
эҳтиётсизлиги оқибатида кесиб ташлаганлиги натижасида 50 080 000 сўм зарар
етказилганлигини маълум қилган.
2021 йил 4 июнда далолатнома тузилган ва ушбу далолатнома жавобгар
вакиллари томонидан имзоланмаган, далолатномада зарар суммаси 40 160 000
сўм ҳисоб-китоб қилинган.
Даъвогар вакили томонидан ушбу 4 гектар ер майдони қисқа вақтда
культивация қилиш имконияти йўқлиги, у ер майдонида ғўза ўсмаганлиги
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 14-моддасига биноан, агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда
бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарори 19-бандига кўра
зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда
тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган
харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи
тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган,
лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради
(ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).
Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни
бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги
далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини
белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Зарарни ҳисоб-китоби харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги
далиллар билан исботланмаган.
Шунга кўра, даъвогарнинг 50 080 000 сўм зарарни ундириш ҳақидаги
даъво талабини қаноатлантиришни рад этилган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида 2021, 2022 ва 2023 йиллар учун
берилмаган 252 146 660 авансга нисбатан 121 030 320 сўм пеня ҳисоблаб
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартномаларнинг 4.2-бандига
кўра харидор хўжаликка маҳсулот қиймати-нинг камида 60 фоизи миқдорида
бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой тўлаб беради. Агротехник тадбирлар
муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил етиштираётган йилнинг 1 майига қадар
30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак
(аванс) маблағлари билан таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2021-2023 йиллар давомидаги шартномаларнинг шартларидан
келиб чиқиб, олинган мажбурият бўйича 252 146 660 сўмлик аванс маблағларини кечиктирганлиги учун 121 030 320 сўм пеня ундириш талаби билан
мурожаат қилган.
Шартномаларнинг 5.4-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги,
неустойка-нинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, биринчи ва кассация инстанция судлари мазкур пеня ундириш
ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
8
324 -моддасининг иккинчи қисмига кўра суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал
қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор
қилиниши мумкин эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
7
324 -моддасининг биринчи қисмини биринчи бандига кўра ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
8
324 -моддасининг биринчи қисмига кўра суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки
асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси 2021, 2022 ва 2023 йиллар учун жами
252 146 660 сўм берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 121 030 320 сўм
пеня суммасини ФК 326-моддаси тартибида 35 301 000 сўмга қаноатлантириб,
қўшимча равишда мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини
тузатиш киритиш йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247моддасининг иккинчи қисмига кўра суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги
масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда
қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида
назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда
иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятини қисман
қаноатлантиришни, биринчи ва кассация инстанциясининг қарорларини
қонунга мувофиқлаштирилганлиги сабабли тафтиш инстанциясида асосли деб
топилган 121 030 320 сўмлик пеня суммасига нисбатан ишни биринчи,
кассация, тафтиш инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
4 841 212,8 (2 420 606,4 + 1 210 303,2 + 1 210 303,2 = 4 841 212,8) сўм давлат
божи ҳамда тафтиш инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 3247, 3248 , 3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Миришкор туман фермерлар Кенгашининг даъвогар “ES Q BIL V
KB R LI” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 январдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 5 августдаги қарори қонунга
мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар - “Lit i
til
v rs s”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан
даъвогар - “ES Q BIL V
KB R LI” фермер хўжалиги фойдасига
белгиланган ундирувга “2021, 2022 ва 2023 йиллар учун берилмаган авансга
нисбатан ҳисобланган 35 301 000 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
“Lit i
til
v rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонаси ҳисобидан:
“ES Q BIL V KB R LI” фермер хўжалиги фойдасига 41 200 сўм
почта харажати;
республика бюджетига 4 841 212,8 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур қарор асосида мувофиқлаштирилган 35 301 000 сўм пеня суммаси
ва суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Л.Абдуллаев
Н.Хўжақулов