Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/672 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S ER U D K R YUKS LIS Ответчик / Подсудимый LI E E ILE VERSE S
Source ID 80571e83-c329-4e7b-a022-799a33d75e28 Claim ID PDF Hash eed98dcccf3476d8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Усманов 4-1805-2509/672-сонли иш Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Қурбонов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Базаров Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорига нисбатан Миришкор туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар “S ER U D K R YUKS LIS ” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикояти бўйича ишни Кенгаш вакили Р.Хазратқулов (ишончнома асосида), жавобгар “LI E E ILE VERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари А.Саттаров, А.Абдурахмонов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар “S ER U D K R YUKS LIS ” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “LI E E ILE VERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 31 520 060 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлик, 2021-2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 5 273 370 сўм пул маблағини ва унга ҳисобланган 2 531 218 сўм пеня, 2021-2022 йилларда берилмаган авансга нисбатан 135 914 342 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Миришкор туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар манфаатида берган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоятда ҳал қилув қарорини ўзгартириб ва қарорни бекор қилиб, даъво талабининг берилмаган авансга нисбатан пеня қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, шартнома 2 мажбуриятларининг лозим даражада бажарилмаганлигига тўғри баҳо берилмаганлиги, пеня асоссиз равишда рад этилганлиги, жавобгар айбдор эканлиги, шартномада келишилган аванс маблағи ўз вақтида берилмаганлиги, шартномада талабнома ёки буюртманома юбориш назарда тутилмаганлиги, шартнома шартлари нотўғри талқин қилинганлиги, даъвогарнинг авансга эҳтиёжи бўлганлиги, шартноманинг 4.2-банди қўпол равишда бузилганлиги ва шартнома шаартлари нотўғри талқин қилинганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси даъвогарга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 324моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд ҳужжатларини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. 3 Ушбу Кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (хўжалик) 2021 йилнинг бизнесрежасига асосан «Бухоро-8» навли пахта хом-ашёсини жавобгар (харидор)га етказиб бериш, жавобгар (харидор) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, фермер хўжалиги томонидан топшириладиган бир тонна пахта учун кластер 6 020 000 сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга “Бухоро-8” навли пахта хом ашёси топширилган ва топширилган пахта хом ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўлов амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборилган ва ушбу хатда Ўзбекистонда етиштирилган тўртинчи тип, иккинчи нав, биринчи синф 1 (бир) тонна пахта хом-ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6 512 сўмни ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом-ашёси етказиб бериш бўйича пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқлаштирилиши ҳамда фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст навли пахта хом-ашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида қўлланилиши тавсия қилинган ва пахта хом-ашёсининг харид нархлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида ва маҳсулот етиштиришни прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 121-сонли Қарорининг 8-иловасида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коээфициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари назарда тутилган бўлиб, унга кўра Бухоро-6, Бухоро-8, С-6524, Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган минимал харид нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633сонли “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон 4 Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачилик саноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархларидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси ҳосил йили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан ушбу қонун ҳужжатлари талаблари лозим даражада бажарилмаган. Биринчи инстанция суди даъвонинг 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёси ҳосили учун ҳисобланган 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент суммаси қисман 2 101 337 сўм тўлаб берилганлигини инобатга олиб, қолдиқ 29 418 722 сўмга қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Ишдаги далилларга кўра жавобгар томонидан 2021-2022 йиллар учун жами 5 273 370 сўм қуритиш-тозалаш харажатлари асоссиз ушлаб қолинганлиги сабабли, унга нисбатан 2 531 218 миқдорида сўм пеня ҳисобланган. Шартноманинг 5.4 бандида жавобгар даъвогарга муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Биринчи инстанция суди даъво талабидаги 2022 йиллар учун 3 851 422 сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш-тозалаш харажатларини ундириш ва унга нисбатан ҳисобланган 1 848 683 сўм пеняни асосли деб топиб, кредитор манфаатларини инобатга олган ҳолда пеня миқдорини 258 815 сўмга камайтириш ва даъвонинг 2021 йил учун ҳисобланган 1 421 948 сўм қуритиштозалаш харажатлари ҳамда унга ҳисобланган 682 535 сўм пеня ундириш талабларини даъво муддатини қўллаб рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ва кассация инстанцияси суди даъво талабининг 2021-2023 йилларда 283 154 880 сўм берилмаган авансга 5 маблағига нисбатан 135 914 342 сўм пеня ундириш қисмини иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, ундиришга асослар йўқлиги хусусида барвақт хулосага келган. Чунки, шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилиши белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган. ФКнинг 363-моддасига кўра суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра харидор хўжаликка маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини оймаой тўлаб беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс) тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш муддатлари кечиктирилган. Шартноманинг 5.4-бандида, “харидор” “хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. 6 Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу сабабли судлов ҳайъати даъво талабининг ушбу қисмини қисман қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри 7 қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларини қонунга мувофиқлаштиришни, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 465-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 32463247-3248, 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Миришкор туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар “S ER U D K R YUKS LIS ” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирисин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори қонунга мувофиқлаштирилсин. Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “LI E E ILE VERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “S ER U D K R YUKS LIS ” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган ундирувга “2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 39 641 683 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин. Жавобгар “LI E E ILE VERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан республика бюджетига 11 326 193 сўм давлат божи; Даъвогар “S ER U D K R YUKS LIS ” фермер хўжалиги фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Қарор юзасидан янги ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи М.Астанов Ҳайъат аъзолари М.Базаров Ҳ.Турсунов