← Назад
Решение #2848041 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодексининг | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/12857-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили fffffff (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар «******» МЧЖнинг жавобгар «******» фермер
хўжалигидан 4 505 997 сўм жарима ва 2 252 500 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«******» МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «******» фермер
хўжалиги
(бундан
буён
матнда–жавобгар
деб
юритилади)
ҳисобидан
шартноманинг 4.1-бандига асосан “хўжалик” махсулотни шартномада белгиланган
ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз равишда бўйин товлаган
тақдирда “тайёрловчи”га топширилмаган махсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида
жарима тўлаши белгиланганлиги боис, жавобгардан 4 505 997 сўм жарима ва
шартноманинг 4.1-бандига асосан тўлов муддати ўтказиб юборилган кунлар учун
ҳисобланган 2 252 500 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар ким
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи
кафолатланади.
Суд мажлисида қатнашган даъвогарнинг вакили даъво аризасида қайд этилган
важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг170-моддаси учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу ҳолатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 12 август куни тарафлар ўртасида
45 тонна ғалла маҳсулотини етказиб бериш бўйича 3/14-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, "Хўжалик" 15 гектар ер майдонидан 45 тонна
ғалла маҳсулотини "Тайёрловчи"га етказиб бериш, "Тайёрловчи" эса ушбу маҳсулотни
қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан тегишли ҳисобфактураларга асосан жавобгарга жами 39.983 кг бошоқли дон топширган.
Бироқ, жавобгар шартномадаги миқдордаги ғалла махсулотини тўлиқ
топширмаганлиги холатидан ушбу низо юзага келган.
Шу боис, даъвогар Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан шартноманинг 4.1-бандига биноан жавобгардан
4 505 997 сўм жаримани ва 2 252 500 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки
сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, хўжалик
шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Суд даъво талабининг 4 505 997 сўм жарима ундириш қисмини рад этишни лозим
топди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя
қилиниши белгиланган.
Томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра, “Тайёрловчи”
топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан бош тортганлиги учун “Хўжаликка”га ўзи
тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 30 фоизи миқдорида жарима тўланиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгардан шартнома шартларидан келиб чиқиб, тўланмаган
15 019 990 сўмнинг 30 фоизи миқдорида, яъни 4 505 997 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг Ўзбекистон
Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим
масалалари ҳақидаги 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 12-бандида Қонуннинг
32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти
бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторликдебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин
товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар
асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун
иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса,
судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари
зарурлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар томонидан 39 тонна 983 кг миқдорида ғалла
махсулотини топширганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг қолган ғалла махсулотини
топширишдан асоссиз равишда бўйин товлаш ҳолати мавжуд эмаслиги сабабли,
даъвонинг 4 505 997 сўм жарима ундириш қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд даъво талабининг 2 252 500 сўм пеня ундириш талабини муҳокама қилиб,
шартноманинг 4.2-бандида тайёрловчи хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар шартноманинг 4.2-бандига мувофиқ етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун сотувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгилаганлиги асоси билан жавобгардан 2 252 500 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ,
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд хисобланган пенянинг мажбурият бузилиш оқибатларига номутаносиблигини,
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
пенянинг адолатли миқдорини белгилаб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган
пеняни 1 200 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1 200 000 сўм пеня ундиришни, даъво аризасининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклаб, ундан даъвогар фойдасига
41 200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 170, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «******» фермер хўжалигидан даъвогар «******» МЧЖ фойдасига
1.200.000 сўм пеня ва судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«******» фермер хўжалигидан 412.000 сўм давлат божи Республика бюджетига
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов