← Назад
Решение #2848045 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 357 символов
4-1203-2501/4494-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 12 ноябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Боёвут пахта тозалаш» акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар «B
vut t hn lust r» масъулияти чекланган
жамиятидан 7 017 184 721 сўм асосий қарз ва 3 508 591 500 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатарни, даъвогар вакили
М.Худойназаров (10.11.2025 йилдаги №01-01-сонли ишончнома асосида)
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Боёвут пахта тозалаш» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
«даъвогар»деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «B
vut t hn lust r» асъулияти чекланган жамияти(кейинги
матнларда «жавобгар»деб юритилади)дан 7 017 184 721 сўм асосий қарз ва
3 508 591 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ҳукумат қарори асосида имзоланган
шартномага асосан мулклар жавобгарга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
сотилсада лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан
2024 йил 01 декабрдан тўловларни тўламаганлиги сабабли қарздорлик вужудга
келганлиги ва бунинг натижасида пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисида иштирок этмади, палата даъвода
ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим
топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 587-моддасига
кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф
лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан
сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш
ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг
берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги №914-сонли қарорида пахтатўқимачилик
ишлаб
чиқаришлари
ташкилотчиларига
белгиланган
тартибда мазкур қарорнинг 2-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ пахта
тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва
иншоотларини баҳолаш қийматини 5 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан
сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиб, қарорнинг 2-иловасида айнан
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ва
уларга сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктлари
бино ва иншоотлари хусусан «Боёвут пахта тозалаш» АЖ ва унинг барча пахта
тайёрлаш пунктлари «B
vut t hn
lust r» МЧЖга сотилиши кўрсатиб
ўтилган.
Натижада тарафлар ўртасида 2020 йил 23 сентябрда №1-сонли биноиншоотларни лизинг асосида олди-сотди шартномаси имзоланиб, шартноманинг
1.1-бандида
даъвогар
ўзига
тегишли,
кадастр
рақами
12 01 07 01 16 0047 0001 бўлган, Боёвут туман ҳудудидаги “Марказ” МФЙ
манзилидаги ишлаб чиқариш ва пахта қабул қилиш;
Кадастр рақами 12 01 01 02 01 0104 0001 бўлган, Боёвут тумани
“Маданият” МФЙ манзилидаги “Турон” пахта қабул қилиш маскани;
Кадастр рақами 12 01 08 01 10 0009 0001 бўлган, Боёвут тумани
“Янгибўстон” МФЙ манзилидаги “Орзу” пахта қабул қилиш маскани, бино
ншоотлар ва асбоб-ускуналар;
Боёвут тумани “Ҳосилобод” МФЙ манзилидаги “Шарқ юлдузи” пахта
қабул қилиш маскани, бино-иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналарни Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги №914-сонли
қарорига асосан жавобгарга сотишга, жавобгар ўз навбатида бино-иншоот ва
асбоб-ускуналарни далолатнома асосида қабул қилиш ва келишилган тартибда
ҳақини тўлашга келишилган ва тегишли далолатномалар асосида мулклар
жавобгарга топширилиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Шартноманинг
2.1.-бандида
бино-иншоотлар
баҳоси
ҚҚСсиз
24 465 023 321 сўмни, асобоб-ускуналар қиймати 8 225 317 040 сўмни жами
32 690 340 361 сўмни ташкил этган, шунингдек шартномада қийматнинг 15%
олдиндан, қолган 85% қисмини ўзаро тасдиқланган график асосида 5 йил
муддатда бўлиб тўлашга келишилган.
Шартнома қийматига ҚҚС сиз 10.02.2021 йилдаги қўшимча келишув
билан 120 832 932 сўм, 01.05.2023 йилдаги қўшимча келишув билан
2 778 155 656 сўм ва 02.04.2025 йилдаги қўшимча келишув билан
1 211 880 100 сўм қўшимча киритилган, жами 36 801 209 049 сўмга ўзгарган.
Тарафлар ўртасида тасдиқланган тўлов графигида тўловлар муддати
2025 йил август ойига қадар ҚҚС қўшилган ҳолда жами қиймати
42 201 689 314 сўмни ташкил этиб, тўлов графиги тасдиқланган.
Муқаддам 2025 йил 05 май ҳолатига 4 610 446 000 сўм қарздорлик ва
кечиктирилган кунларга 2 305 223 000 сўм пеня ундиришни сўраб даъво
киритилиб, 4-1203-2501/3194-сонли иш бўйича низо тарафларнинг медиатив
келишуви асосида суднинг 2025 йил 25 августдаги ажрими билан ҳал қилинган,
лекин медиатив келишув асосида қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли
судга мурожаат қилинган.
Тўлов графиги бўйича 2025 йил май-август ойлари учун асосий тўлов
бўйича
қарздорлик
2 498 222 276
сўмни
ташкил
қилиб,
олдинги
4 610 446 000 сўм қарздорлик билан бирга жами 7 108 668 276 сўмни ташкил
қилади.
Шу сабабли даъвода 7 017 184 721 сўм асосий қарз ва тўлов муддати
кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган 3 508 591 500 сўм пеня ундириш
сўралган.
Суд, даъвонинг 7 017 184 721 сўм қарз ундириш талаби иш ҳужжатлари
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, ушбу талабни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада тўлов муддатининг кечиктирилган кунлари
учун жами 3 508 591 500 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб
белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги ва бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолияти ва иқтисодий аҳволига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва 500 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва иш
ҳужжатларига асосан, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
7 017 184 721 сўм асосий қарз, 500 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, ИПК 118-моддасига мувофиқ 210 515 524,42 сўм давлат
божи тўловини жавобгардан ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг «Боёвут пахта тозалаш» акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар «B
vut t hn
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
7 017 184 721 сўм асосий қарз ва 3 508 591 500 сўм пеня ундириш тўғрсидаги
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «B
vut t hn
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар «Боёвут пахта тозалаш» акциядорлик жамияти фойдасига
7 017 184 721 сўм асосий қарз, 500 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар «B
vut t hn
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 210 515 524,42 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев