← Назад
Решение #2848049 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8723-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2025 йил 7 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Махсудованинг
раислигида, суья ёрдамчиси Ю.Очиловнинг котиблигида, жавобгар вакиллари
Ж.Баротов ва М.Шодиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида даъвогар
“***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***” АТБ, “***” АТБ
Бухоро минтақавий филиалига нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” ёки
“МЧЖ” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” АТБ
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади), “***” АТБ Бухоро
минтақавий филиали зиммасига 03.02.2021 йилдаги юк божхона
декларацияларига асосан олиб келиб ўрнатилган ламинат DSP ишлаб чиқариш
ускуналари комплектларини “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 357-уй манзилида жойлашган биноиншоотлардан олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олмай,
ижрочи томонидан мулклар қарор чиқарилмасдан, далолатномага асосан банк
балансига топширилганлигини, ҳозирда бино-иншооти мулки даъвогардан
бошқа шахсга ўтганлигини, даъво талаби асоссизлигини таъкидлаб, даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Даъво аризасида ёзилишича, "***" МЧЖ ва “***” АТБ Бухоро
минтақавий филиали ўртасида 2020 йил 26 августда 79-сонли кредит
шартномаси тузилган. Унга кўра жамиятга 890.000 АҚШ доллари миқдорида
кредит ажратилган ҳамда кредит таъминоти сифатида гаров мулклари ва
кафилликлар қабул қилинган.
Қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги натижасида банк
судга кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманларараро судининг 2022 йил
11 октябрдаги 2-2001-2204/6438-сонли ҳал қилув қарори билан қарздордан банк
2
фойдасига жами 988.067,13 АҚШ доллари ундириш ва ундирувни гаров
мулкига қаратиш белгиланган.
Гаров мулки ҳисобланган ламинат DSP ишлаб чиқариш ускуналари
комплектлари аукцион савдоларида сотилмагач, МИБ Бухоро шаҳар
бўлимининг 2023 йил 25 ноябрдаги 162-2/23-сонли таклиф хати орқали 10 фоиз
камайтирилган баҳода, яъни 5.094.900.000 сўмга банк балансига олиш
тўғрисида топшириш-қабул қилиш ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилган.
Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 7 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан аризачи банкнинг жавобгар МИБ Бухоро шаҳар бўлимининг
гаров мулкини қабул қилиш топшириш далолатномаси орқали ифодаланган
ҳаракатини ҳамда мулкни топшириш тўғрисида қарор қабул қилмаслик
ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, “***” АТБ Бухоро
минтақавий филиалига ўзига тегишли бино иншоотдан DSP ишлаб чиқариш
ускуналарини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Бироқ, аниқланишича 18446529 ЛОТ бўйича ўтказилган аукционда
Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўчаси 357-уй манзилидаги биноиншоотнинг ғолиби фуқаро Кулдашева Халима Киличовна деб топилган.
ФК 164-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборатдир.
Мазкур ҳолатда даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти
ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилганлигини исботлай олмади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. ИПК 74-моддасининг биринчи – учинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Суд даъвонинг 03.02.2021 йилдаги юк божхона декларацияларига асосан
олиб келиб ўрнатилган ламинат DSP ишлаб чиқариш ускуналари
комплектларини “***” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Бухоро шаҳар
Б.Нақшбанд кўчаси 357-уй манзилида жойлашган бино- иншоотлардан олиб
чиқиб кетиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талабини муҳокама қилиб,
мазкур талаб асоссизлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иқтисодий судга
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
3
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган
фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий
муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. ИПК
110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса,
суд иш юритишни тугатади.
Суд, АТБ "***" Бухоро вилоят минтақавий филиали юридик шахс
мақомига эга бўлмаганлиги муносабати билан унга нисбатан иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасида
юклашни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 68, 110, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар “***” масъулияти
чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
“***” АТБ Бухоро минтақавий филиалига нисбатан иш юритиш
тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар бир ойлик муддатда апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач кассация тартибида шикоят келтириш
мумкин.
Судья
***